Арсен Венгер: "Мақсад кучли тўртликдан жой олиш"

7 апр 2014, 00:25
"Арсенал" бош мураббийи "Эвертон"дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз жуда ёмон ўйнадик. "Эвертон" биздан кучли эди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Юқори ўринлар учун кураш давом этмоқда. Лекин энди биз бошқалар натижасига қарам бўлиб қолдик. Вазият бизни қўлимизда эмас. Асосий вазифа ва мақсадимиз кучли тўртликда қолиш. Бу қийин бўлиши аниқ. Энг аввало эса, ўйин сифатини оширишимиз лозим.


Манба: sports.ru