

«Афсуски 1-турнинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқардик. Бироқ Португалия терма жамоасининг кучини ҳисобга олсак ўйиндан олдин дуранг ижобий натижа деб ҳисобланарди».
«Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши жамоа, биринчи турда ёмон ўйнамади. Панама билан баҳсда фақат вазиятлардан фойдалана олмаслик Ўзбекистонга панд берди. Умуман олганда испаниялик Мендезнинг жамоаси яхши шаклланган. Ўзбекистон айнан жамоавий томонлама кучли. Улар орасида дарвозабонни алоҳида кўрсатган бўлардим».
«Ўзбекистон билан ўйинда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Колумбия халқини хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Бундай катта мусобақа ўз уйимизда бўлмоқда, шу боис максимал натижа қайд этишимиз керак», - дейди Арни Фоннегра.



