UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  4 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  4 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  7 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  3 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  15 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  11 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  13 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  6 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  9 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  8

«Ардус» Европа чемпионига қарши 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

«Ардус» Европа чемпионига қарши 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Тошкентнинг «Ардус» Қозоғистон чемпиони «Қайрат»га қарши иккита назорат ўйини ўтказади.
Европанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Қайрат» 17 август куни Тошкентга ташриф буюради. Ушбу икки жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари 18 ва 19 август кунлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ҳар иккала ўйин ҳам 17:30да бошланади.

Қайд этиш жоиз, 1995 йилда асос солинган «Қайрат» сўнгги йилларда мунтазам УЕФА Кубогининг финал тўртлигидан жой олиб келмоқда. 2013 йили «Қайрат» ушбу мусобақа финалида Москванинг «Динамо» жамоасни мағлубиятга учратиб (4:3), Кўҳна қитъанинг энг кучли клуби деб топилди.

«Қайрат»га қарши ўйинлар «Ардус»га 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги 2013 йилги Осиё чемпионати ўйинларига тайёргарлик кўриш имконини беради. Япониядаги мусобақа гуруҳ босқичида «Ардус» «В» гуруҳида Эроннинг «Санае Гити Пасанд», Таиланднинг «Чонбури Блувейв» ва Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаларига қарши тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё футзал клубларининг 2012 йилдаги энг нуфузли мусобақасида «Ардус» финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда «Санае Гити Пасанд»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика