Арбелоа жароҳати сабабли икки ой майдонга туша олмаслиги мумкин

Aziz Tukhtamuradov
13 мар 2014, 20:39
«Реал» ҳимоячиси Альваро Арбелоанинг жароҳати аввал хабар қилинганидан жиддийроқ бўлиб чиқди.

Янги ташхис натижалари шуни кўрсатмоқда: Испания терма жамоаси аъзоси икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин, деб хабар бермоқда AS.

Аввалроқ эса, тиззасидан жароҳат олган футболчи уч ҳафтагина майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›