Араухо "Реал" билан баҳсда жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
20 мар 2023, 19:19
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо "Реал"га қарши баҳсда (2:1) жароҳат олди.

Ўйинни тўлиқ ўтказган ҳимоячи бугун тонгда тиббий кўрикдан ўтди ва кўрик натижалрига кўра унда жароҳат аниқланди.

Маълумотларга кўра, Араухо 2-3 ҳафта майдонга тушмайди. Тахминлар бўйича, футболчи ўйинни жароҳат билан якунлаган.

Рональд Япония ва Жанубий Кореяга қарши баҳсларда иштирок этиш учун Уругвай терма жамоаси йиғинига бормайди.

Араухо "Реал"га қарши бўладиган Испания Кубоги ярим финал ўйинигача қайтиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›