UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  0 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  3 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  12 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  6 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2

АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади Янгиликлар

АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади

4 йилликнинг энг йирик турнири тоборо қизиқ паллага кириб бормоқда.

Кеча мезбон Қатарнинг гуруҳда қолиб кетиши расман аниқ бўлиб угурди. Тўғри, Қатар лойиҳаси ўзини оқламагандек кўринмоқда, аммо бу жабҳада бироз шошилмаслик тарафдориман. 16 йил давомида қурилган тизимнинг муаммолари мундиалда кўриниб қолди. Буёғига қатарликлар ушбу ноқис нуқталарни бартараф этишса бўлгани, уёғини вақт кўрсатади. Қатар жой олган "А" ва ҳозирда ўта чигал вазиятга келиб қолган "B" гуруҳида 2-тур ўйинлари якунланди. Қуйида сўнгги ҳал қилувчи тур олдидан жамоаларнинг плей-оффга чиқиш имкониятларини таҳлил қиламиз. Буёғи сизга таниш бўлган футболдаги математика.

"A" гуруҳида 2-тудан кейин "учар голландлар" 4 очко билан етакчи. Нидерландия билан бир хил балл тўплаган Эквадор қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 2-ўринда.

2-турда Қатар устидан 3-1 ҳисобида зафар қучган африкаликлар 3 очко билан 3-ўринда. Қатар билан эса ҳаммаси тушунарли. 



Хўш, нидерландияликлар сўнгги турда мотивациясиз қолган Қатар билан беллашишини ҳисобга олсак, ван Гал шогирдлари қийинчиликсиз плей-оффга чиқишса керак. Нимчорак финал учун аталган иккинчи чипта тақдири Эквадор – Сенегал учрашувида ҳал қилинади. Сўнгги турда Сенегалга фақат ғалаба керак. Манесиз ўйнаётган Африка чемпионлари жанубий америкаликларга қарши ўйинга борларини ташлашади. Эквадорга эса дуранг ҳам етарли. Ҳа, яна бир маълумот: Нидерландияга қарши ўйинда Эннер Валенсия жароҳат олди, бу сафар жиддийроқ. 

"А" гуруҳидан фарқли "B" гуруҳида вазият анча чигал. Тунда инглизлар америкаликларга қарши ўйинда нурсиз дуранг қайд этишди ва 1 очкога эга бўлишди. Жадвалда Англия 4 очко билан етакчи тўплар фарқи +4. Кеча Уэльс устидан ғалаба қозонган Эрон 3 очко билан иккинчи бўлса, АҚШ жамоаси 2 очко билан учинчи поғонада. Тўплар фарқи қитъадошларимизда -2, америкаликларда эса 0. Гуруҳда 1 очко билан сўнгги поғонада жойлашган Уэльсда ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолган.



Дўстлар, охирги турда бизни Эрон – АҚШ қарама-қаршилиги кутиб турибди. Афиша жиҳатдан ажойиб ўйин. Ғалаба исталган томонни плей-оффга олиб чиқади, дуранг эса икки томонга ҳам етмай қолиши мумкин. Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэльс 3-турда Англия билан беллашади. Инглизлар тунда АҚШ билан нурсиз ўйин намойиш қилгач, бўлажак баҳсда Уэльсни яққол аутсайдер дейиш ўринсиздек. 

Хўп, энди бошида айтганимиз, футболдаги математикага тўхталсак. Агарда жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, унда қайси факторларга қаралади? Қуйида шу саволга жавоб топасиз: 

1. Тўплар фарқи (урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ).

2.  Жами ўйинларда урилган голлар сони.

3.  Ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичлар.

4.  Агарда юқоридаги кўрсаткичларда мутлақо тенглик қайд этилса, сариқ ва қизил карточкалар сонига эътибор қаратилади.


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика