UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  6 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  11 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

Аппенин ярим оролидаги муросасиз курашлар Янгиликлар

Аппенин ярим оролидаги муросасиз курашлар

Италия А Сериясининг 8-тур учрашувлари ортда қолди.

"Ювентус" яна ғалаба қозонди

Ўта омадсиз стартдан кейин "Ювентус" аста ўзига кела бошлади ва кучлироқ рақибга қарши бу ўйин жуда муҳим эди. Қизиғи, ўйиндаги биринчи хавфли вазият "Рома" томонидан юзага келтирилди, жаримадан узатилган тўпни Манчини боши билан дарвозага йўллади, аммо Шенсни гол бўлишига йўл қўймади. "Ювентус" бунга гол билан жавоб берди, Де Шильо ажойиб узатмани амалга оширди, Бентанкур тўпни Кинга ўтказиб юборди ва тўп унинг бошидан дарвоза тўрига бориб тушди. Ўйин темпи  тушди ва анча тинчланди. Ушбу сокинликни Абрахамнинг инобатга олинмаган голи бузиб юборди. Турин клуби жарима майдончасида юзага келган талатўпда Тэмми тўпни дарвозага йўллай олди, аммо унгача ҳакам Мхитарянга нисбатан қўполлик ишлатилди деб, ҳуштак чалиб улгурганди. Оқибатда "Рома" гол ўринга пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди, лекин Верету имкониятдан фойдалана олмади. 

Иккинчи бўлим бошида Бернардески жарима майдончаси ташқарисидан "қайчи" услубида зарба берди, лекин уринишга куч етмади. "Рома" бунга Веретунинг жарима майдончаси ташқарисидан амалга оширилган зарба билан жавоб берди, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Умуман олганда "Рома"да вазиятлар кўп бўлмади, Виньянинг ажойиб рейдидан кейин бироз юқорироқдан ўтиб кетган зарбасини эслаб ўтиш лозим. "Ювентус" эса ҳисобдан келиб чиқиб ўйнар ва раиқбни қарши ҳужумда "ушлашга" у қадар уринмасди ҳам. 

Шундай қилиб, "кекса синьора" навбатдаги ғалабани қўлга киритди ҳамда 7-ўринга кўтарилиб олди.


"Верона" "Милан"га мағлуб бўлди  

Бу ўйиндан аввал "россонери" жароҳат ва дисквалификациялар сабаб муаммоларга дуч келганди. 7-дақиқада Капрари ҳаводан келган тўпни ерга туширмай, дарвозага аниқ йўллаганида Пиолининг бош оғриғи янада ортди. Бу меҳмонларга қўшимча куч бағишлади ва ҳужумлардан бирида жамоа пенальти ишлаб олди, Барак эса имкониятдан унумли фойдаланди. Танаффусгача "Милан" деярли ҳеч нима қила олмади.

Пиоли эса вазиятга танаффусгача таъсин қилишга, ўзгартиришлар орқали ўйинни ўзгартиришга уринди ва улар иш берди. Леаонинг узатмадан кейин Жиру орадаги фарқни қисқартирди. Шундан сўнг бироз ўйиннинг бироз тушган темпини яна ўша захирадан тушганлар кўтаришди. Леао товони билан тўпни Салемакерсга ташлаб берди ва уни жарима майдончасида йиқитишди. Кессиэ зарбани амалга оширди ва дарвозабонга имкон қолдирмади. Орадан яна бир неча дақиқа ўтиб, Кастильехо яна бир голда иштирок этди. Унинг узатмасидан кейин Гинтер ўз дарвозаси томон ғаройиб зарба йўллади. "Верона" ўйин сўнгида мағлубиятдан қутилиб қолиши мумкин эди, аммо Баракнинг уринишидан кейин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди. Мураббийнинг кескин қарорлари туфайли амалга ошган "Милан"нинг ўзига хос камбеги жамоани 2-ўринда сақлаб қолди.


"Лацио" "Интер" билан ўйинда иродали ғалабага эришди

Симоне Индзаги учун бу беллашув ўта муҳим эди. Мураббий яқин ўтмишда Рим клубида ишлагани Италия футболи мухлисларига яхши маълум. "Интер" ўйинни анча фаол бошлади ва 12-дақиқада Барелла жарима майдончасида йиқитилди. Иван Перишич дарвозабонга имкон қолдирмади. "Бургутлар" дарҳол жавоб беришлари мумкин эди. Башичнинг зарбасидан кейин Ханданович жамоадошлари жонига оро кирди. Бўлим охирида "Интер"да вазият бўлди, Перишич узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба берди, голдан эса Рейна қутқариб қолди. 

Асосий воқеалар эса иккинчи бўлимда юз берди. Аввалига фаоллик "Интер" томонда эди, аммо кейин "Лацио" устунликни ўз томонига оғдириб олди. Бастони жарима майдончасида беўхшов ҳаракатни амалга оширди, Чиро Иммобиле пенальтини унумли амалга оширди. Лаутаро Мартинес эпизодлардан бирида майдонга қулади, Фелипе Андерсон ҳеч нима бўлмагандек "йўлида давом этди", ҳакам ҳам ўйинни тўхтатиш ҳақида ўйламасди. Натижада вазият Иммобиленинг зарбасигача етиб борди ва Андерсон қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг жанжал бошланди. "Интер" агрессиясини керакли томонга йўналтира олмади. Натижада, Милинкович-Савич жарима зарбасидан узатилган тўп учун курашда Шкриньярдан курашда устун келди ва якуний ҳисобни ўрнатди. Ўйин ҳали узоқ эсланади, муҳокама қилинади, бироқ бу натижани ўзгартирмайди. "Интер" энди "Наполи"дан 7 очкога ортда қолмоқда.


"Наполи" етакчиликни сақлаб қолмоқда

Илк дақиқаларданоқ "Наполи" терма жамоалар ўйинлари туфайли бўлган танаффус жамоанинг мақсадларини ўзгартирмагани ва ҳамон улкан иштиёқ билан олдинга интилаётганини исботлашга киришди. Осимхен ўта фаол эди ва баъзан якка ўзи рақиб дарвозасига таҳдид соларди. Унинг ўзида иккита яхши имконият юзага келди, бироқ ҳар сафар аниқлик етишамсди. "Наполи" босими охири самара келтирди ва Ди Лоренцо жарима майдончасида йиқитилди. Тўп олдига Инсинье яқинлашди, аммо шу қадар кучсиз зарба бердики, Милинкович-Савич тўпни эгаллаб олди. "Торино" эса танаффусгача айтарли вазият ярата олмади.

Иккинчи бўлим стартида Ди Лоренцо яна диққат марказига чиқди. Бу сафар у Инсиньенинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага аниқ йўллади, аммо такрорий лавҳадан кейин ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. "Наполи"ни бу ҳолат тўхтатмади ва "буқалар" дарвозасига босим давом эттирилди. Осимхен фаол, Лозано дарвоза устунини нишонга олди, Инсинье узоқ масофадан бир-икки омадини синаб кўрди. Таъкидлаш лозим, "буқалар" ҳам ўз имкониятига эга бўлди, неаполликлар ҳимояси Брекалони эътибордан четда қолдирди, лекин Оспина жамоасига панд бермади. Натижада, "буқалар" ҳужумга ўтишда фаоллашганда гол ўтказиб юборди. "Наполи"нинг идеал тарзда бошланган ҳужумида тўп охир-оқибат Осимхенга бориб тушди ва ҳужумчи "Наполи"га бу сафар ҳам ғалаба келтирди.

Шунингдек, "Венеция" А Сериядаги илк ғалабасини қўлга киритди, "Женоа" ва "Сассуоло" муроса кўчасини танлашди, "Специя" эса "Салернитана"ни енгди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика