UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  0 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   6 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  6 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  2 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  2 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  1 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  1 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  8 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  23 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  1 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  1 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  1

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи" Янгиликлар

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи"

АПЛ мураббийлари ҳақида.

Ҳозирда мураббийлар ўз услуби ва тактикаси борасида жудда катта рақобатга киришишган. Тактик схемадан ташқари, жамоа муҳитини яхшилаш, шогирдларининг ғалаба қозониши учун кўрадиган чора-тадбирлари, ҳар доим мухлис-у мутахассисларнинг эътиборида бўлган. Бугунги мақолада АПЛ мураббийлари ва уларни машҳур қилган севимли нарсалари, машғулотлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик.

1. Юрген Клопп: Давид Вагнер билан тушган сурат 

Ўзингиз учун қадрли бўлган бирор бир киши ёки нарсангизни йўқотиб қўйганингизда кайфиятиз сезиларли равишда тушиб кетишини яхши биласиз. Юрген Клопп ўзининг қадрдон дўсти ва ҳамкасби Давид Вагнерни ҳар куни эслаши ҳақида ўзининг интервьюларининг бирида айтиб ўтган эди. Улар дастлаб футболчилик фаолиятида (1991 - 1995 йиллар) "Майнц 05" жамоасида бирга тўр тепишган. Кейинчалик мураббийлик фаолиятида (2011-2015) Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини бошқаришган. Ўшанда Вагнер ёрдамчи мураббий сифатида Юрген Клопп билан ишлаган.

2. Маурицио Сарри: Сигареталар

Чекиш ёмонми? Сиз чекмаслигингиз керак. Аммо, Маурицио Сарри буни билса ҳам ушбу қоидага амал қилмайди. Унинг севимли машғулоти. Карикатурачилар ҳам Саррини сигареталарисиз чизишмайди.

3.  Маурицио Почеттино: Сер Алекснинг автобиография китоби

Почеттино Фергюсоннинг мураббийлик фаолиятига ҳавас қилади. Шунинг учун, собиқ мураббийнинг ёзган автобиография китобини қадрлайди. Аргентиналик мутахассиснинг фикрича, Сер Алекс унинг кумири ҳисобланади ва МЮнинг афсонавий мураббийи билимларини "суғуриб олишни" севади.

4. Унаи Эмери: Доска

Қийинчилик ёки ечилиши зарур бўлган муаммо юзага келганда, Унаи Эмери дарҳол режалаштиришни афзал кўради. Бу вазиятда у тўғри ёзув тахтасидан фойдаланади. Ёзиб олинган видео тасмалар орқали ким қаерда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиришдан кўра, доскада маркер орқали ўз имзосини шогирдларига уқтириш испаниялик мураббий учун осонроқ кечади.

5. Жозе Моуринью: Ўтмиш

Ҳар бир киши ўтмишини бироз бўлса-да кумсаб, ёрқин ўтган даврларини эслаб яшайди. Қаҳрамонимизда эса бундай эмас. Сабаби, носталгияга берилиш жаноб "Special One" учун "одатий ҳол" ҳисобланади. Португалияликнинг мураббий сифатида эришган ("Порту", "Челси", "Интер" ва "Реал") ютуқларини акс эттирувчи ёстиғи бор. Ҳар куни уйқуга кетишдан аввал, ушбу даврларни эслаб туриши ва хотирлашини Моуриньюнинг ўзи ҳар учрашувдан сўнг, қиладиган қандайдир ноодатий хатти-ҳаракатлари орқали билдириб қўяди.

6. Клаудио Раньери: Пицца

Раньери - футболчилар билан ишлашда ўз сўзини айта олган мураббий. Унинг 2015 йилдаги "Лестер эртаги"ни кўпчилик яхши эсласа керак. Ўшанда италиялик ҳар бир "қуруқ ўйин"дан сўнг, (яъни жамоси гол ўтказиб юбормаса) шогирдларини пицца билан меҳмон қилишини айтган. Натижада, "тулкилар" 2015/2016 йилги мавсумда АПЛни айёрона ютиб кетишган эди. Клаудио Раньерининг бу ҳислатини эътибордан четда қолдирмаган "Фулхэм" раҳбарияти яқиндагина 67 ёшли мураббий билан шартнома имзолади. Боиси, клуб АПЛнинг ҳар бир турида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаяпти. Бу ўз навбатида жамоанинг қуйи ўринларга тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.

7. Пеп Гвардиола:  Футбол

Футбол - мураббийнинг энг севимли овунчоғи ҳисобланади. Кимдир айтиши мумкин, у ҳақиқий истэъдод эгаси деб. Лекин шуни унутмаслик керакки, Пеп Гвардиола ушбу маҳоратига қарамайкўп вақтини жамоа услубини шакллантириш, шогирдлари янада креатив руҳда футбол ўйнашлари учун изланади. "Барселона"даги тики-така услуби ҳамда "Манчестер Сити"нинг барқарор ўйин кўрсатиши, албатта испаниялик менежернинг изланишлари маҳсулидир.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика