АПЛдагилар такрорий видео лавҳалар қўллашни ўрганиб чиқишмоқда

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2016, 13:53
Инглиз Премьер-лигаси раҳбарияти такрори лавҳалар қўллашни ўрганиб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, АПЛ норасман тарорий видео лавҳаларни синовдан ўтказмоқда.

Технология синови жорий мавсумдаги учрашувларда синаб кўрилиши мумкин. Жавобгар шаҳслар Англия чемпионатининг 12 та учрашувини кўриб чиқишди. Текширув давомида мутахассислар ҳакамларнинг камида 2-4 қарорини видеоассистентлар кўриб чиқиши керак деб ҳисоблашди.

Бу босқичда, тест жараёнида, видеоассистентлар бош ҳакам билан боғлана олишмайди. Агар АПЛда тажриба муваффақиятли ўтди деб ҳисобланса, келаси мавсумдан ҳакам билан боғланиш тизимини ҳам синаб кўришлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph