АПЛда яна икки нафар инсонда коронавирус аниқланди

Mirjalol Normatov
14 июн 2020, 11:11
Англия Премьер-Лигаси расмий сайти коронавирус тестининг навбатдаги натижаларини маълум қилди.

Тестни 1200 инсон топширган. Шуларнинг 2 нафарида коронавирус аниқланган. Айнан кимда вирус чиққанлиги маълум қилинмаган.

Ўтган 7 марта текширув давомида АПЛдан 14 нафар инсон коронавирусга чалингани маълум қилинганди.

Шундай бўлса-да, бу АПЛнинг стартига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›