UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Лэмпард Макелеле ва Кантени таққослади  0 09:26Стерлинг: "Клуб билан соврин катта иш. Аммо Англиядаги ғалаба асосий ютуғим бўлади"  0 09:13Бугун Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси старт олади: бизни иккита ўйин кутмоқда  8 09:09Olamsport: "Бектемир нокаут эвазига ғалаба қозонади деб ўйлагандим", "Эҳтиёт бўл. Хасбулла сени янчиб ташлайди!"  0 08:52Евро-2020. Гуруҳ босқичида энг кўп югурган футболчи номи аниқ бўлди  1 08:40Америка Кубоги-2021. Чили - Парагвай 0-2  0 08:35Америка Кубоги-2021. Боливия - Уругвай 0-2  0 08:30Суперлигада 11-тур старт олмоқда: бугун иккита ўйин бор   5 08:13Собиқ футболчи плей-офф ҳақида: "Англияни футбол гиганти кутиб турибди"  2 07:53Франциялик футболчида жароҳат. Аммо у охиригача ўйнамоқчи  0 07:30Инсайдер: "Ювентус" Шомуродов масаласида "Женоа" билан боғланди  32 07:16Америка Кубоги-2021. Уругвай Боливияни мағлуб этиб, плей-офф босқичига чиқди  0 00:55Марсело "Реал"да қоладиган бўлди  1 00:30Канчельскис Ўруновга мос келадиган жамоаларни айтди  31 00:13Эшпириту Санту "Тоттенхэм" вакиллари билан учрашди  1

АПЛда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш Янгиликлар

АПЛда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш

Теглар :  АПЛ
Мавсум якунланар экан АПЛда кўп масалалар деярли ҳал бўлиб улгурди.

 “Манчестер Сити” бу турда “МЮ” очко йўқотиши оқибатида муддатидан аввал чемпионга айланди. Аутсайдерлар ҳам маълум: “Шеффилд”, “Вест Бромвич” ва “Фулҳем” чемпионат билан хайрлашади. “Норвич Сити” ҳамда “Уотфорд” келаси мавсум АПЛда ўйнаш имкониятини қўлга киритган бўлса, Чемпионшипдан яна бир жамоа юқори дивизионга йўл олади. “Барнсли”, “Борнмут”, “Брентфорд” ва “Суонси Сити” жамоалари ўша йўлланма учун курашади. Бу мавсум АПЛ бизга чемпионлик пойгасидаги қизғин баҳсларни тақдим этмади. Сабаби, аксарият клублар учун бу давр жуда қийин ўтмоқда: пандемия, жароҳатлар, даромад камлиги ва ҳоказо. Мавсум давомида чемпионлик учун асосий фаворитларнинг доимий ўзгариб бориши ҳам шундан. “Лестер”, “Эвертон”, “Ливерпуль”, “МЮ”, “Тоттенҳэм” каби жамоалар камида 2 тур давомида етакчилик ролида туришганига қарамай, фақат “шаҳарликлар”гина барқарор ўйин эвазига рақибларидан олдинга ўтиб кетди. Шу тариқа АПЛдаги асосий интрига чемпионлик курашидан бевосита тўртлик учун курашга кўчди. Мавсумни бир текис тарзда ўтказа олмаган ТОП клубларга бу мавсум бошқа клублар ҳам бошоғриқ бўла олди. “Лестер”, “Челси”, “Ливерпуль”, “Тоттенҳэм” жамоалари ўртасида ҳал бўлиши кутилган поғоналарга кутилмаганда “Вест Ҳэм”, “Эвертон”, “Лидс Юнайтед” ҳам даъвогарлик қила бошлади. Натижада эса “канонирлар”нинг кейинги мавсум еврокубокларда қатнашмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Бу ҳавотир ҳозирда бошқа грандларда ҳам йўқ эмас. Демак, кейинги мавсумда ЕЧЛда қатнашиш йўлланмасини берувчи ўринлар учун курашаётган клублар ва уларнинг имкониятларини кўриб чиқамиз.

12-май ҳолатига кўра, жадвалнинг юқори кисми



“Лестер” 36 ўйин, 66 очко

Бир қарашда “тулкилар”нинг имконияти анча яхшидек кўринади, аммо ҳаммаси бу даражада оддий эмас. Сабаби айни дам турнир жадвалида 3-ўринда бўлишларига қарамай, деярли ҳамма таъқибчиларида заҳира ўйинлар мавжуд. Бу турда “қизил иблислар”ни енгган Брендан Роджерс шогирдларини олдинда яна иккита “финал” кутиб турибди. Аввалига “Стемфорд Бриж”га — бевосита рақобатчиси бўлган “Челси” майдонига сафар қилади. “Аристократлар” ҳам ҳали ҳеч нарсани нақд қилмаганини инобатга олсак, Лондонда бизни ҳақиқий жанг кутиб турибди. Сўнгги турда эса “Кинг Пауер”да “Тоттенҳэм”ни қабул қилади. Назарий жиҳатдан, ҳатто, ЕЧЛ йўлланмаси учун ҳам курашда сақланиб турган “шпорлар” “Лестер” майдонига фақат ва фақат ғалаба учун боришини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, “тулкилар”ни жиддий синовлар кутиб турибди. Аммо “Лестер” муҳлисларини қувонтирадиган хабар шуки, барчаси жамоанинг ўз қўлида. Яъни, агар клуб сўнгги икки ўйинда 6 очко эгасига айлана олса, шубҳасиз, келаси мавсум Европанинг энг асосий турнирида иштирок этади. Ўтган йили аламли тарзда бу имкониятдан маҳрум бўлган жамоа ўз хатоларидан хулоса чиқарган ёки йўқ, буни яқин икки ҳафта ичи билиб оламиз.



“Челси” 35 ўйин, 64 очко

Томас Туҳел бошқарувидаги жамоанинг тақвими “Лестер”никидан-да мураккаб. Ўтган тур “Сити”ни иродали тарзда мағлуб этган “нафақахўрлар” мавсумни юқори поғоналарда якунлаш учун яхши имконият ҳосил қилган бўлишларига қарамай, сўнгги 3 тур ҳақиқий бошоғриқ бўлиши аниқ. Аввалига ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилади. “Тўпчилар” яна бир муваффақиятсиз мавсум сўнггида ўз муҳлисларини бироз бўлса-да хушнуд этиш ҳамда Артетага бўлган ишончни қайта тиклаш учун ҳам ғалаба умидида майдонга тушади. Сўнгра, юқорида айтиб ўтганимиз — “Челси” - “Лестер”. Жамоалар “6 очко” учун ўйнашади. Мавсумни эса бу йил ТОП клублардан сенсацион тарзда очко олиб қўяётган “Астон Вилла”га қарши кечадиган ўйин билан якунлайди. Кўриб турганимиздек, агар “Челси” барча ўйинларда ютадиган бўлса, мавсумни учинчи ўринда якунлаши аниқ. Аммо, агар очко йўқотгудек бўлса, ўз комфорт шароитини йўққа чиқариши мумкин.


Юқоридаги икки жамоа мавсумни “Сити” ва “МЮ”дан кейин мос равишда 3- ва 4-ўринларни қўлга киритиш учун энг асосий даъвогарлар бўлиб туришибди. Аммо буларнинг қоқилишига умид қилиб турган яна бир қанча жамоалар борки, уларни қуйида келтирамиз.



“Вест Ҳэм” 35 ўйин, 58 очко

Мавсумни, айниқса, иккинчи даврани жуда кўтаринки руҳда ўтказаётган жамоа назарий жиҳатдан ҳали ҳамон имкониятларга эга. Бунинг устига, “Вест Ҳэм”нинг тақвими бошқа жамоаларга нисбатан анчагина осон. Агар Мойес йигитлари заҳира ўйнида “Брайтон”ни мағлуб эта олишса, “Лестер”дан 5 очко орқада бўлишади. Сўнгги икки турда “тулкилар” ютқазса-ю, “болғаурарлар” ўз ўйинларида максимал очко жамғара олса, унда бир нимадан умид қилиш мумкин бўлади. Ёки бошқа бир вариант: “Челси”нинг қоқилишини кутиш. Аммо бунинг ҳам эҳтимоли жуда кам, сабаби “Челси” қолган барча уч ушрашувда ҳам мағлуб бўлишини тасаввур қилиш мушкул. Агар Туҳел шогирдлари уч ўйиндан биттасида бўлса ҳам ғалаба қозона олса, унда “Вест Ҳэм”нинг имконияти қолмайди. Чунки очколар тенг бўлгани билан тўплар нисбатида “Челси” анча олдинда. Қолаверса, ўзаро ўйинларда ҳам “аристократлар” устунликка эга. Шундай экан, “Вест Ҳэм” учун энг оптимал ечим бу “Лестер”нинг қоқилишини кутиш ва ўз ўйинларида ғалаба қозониш. Аммо бу ҳам етарли бўлмаслиги мумкин. Сабаби эса “Ливерпуль”…



“Ливерпуль” 34 ўйин, 57 очко

Ўтган мавсум чемпионларига пандемия оғир келди ва ҳозир жамоа аввал бошида ўзлари мақсад қилмаган 6-ўринда жойлашган. Клопп бошчилигидаги юлдузли жамоани Европа лигасида кўриш бироз ғалати бўларди, бироқ вазият шуни тақозо этмоқда. Аммо “қизиллар”да ҳали ҳам умид учқунлари мавжуд. Ўзига керакли натижага эришиш учун жамоа қолган барча 4 учрашувда ҳам ғалаба қозониши шарт. Бу ўйинлар орасида “Олд Траффорд”да “МЮ”га қарши кечадиган мураккаб синов ҳам бор. Қолган ўйинларда эса жамоа нисбатан кучсиз рақиблар — аллақачон лига билан хайрлашган “Вест Бром”, лигада қолиш масаласини ҳал қилиб улгурган “Бёрнли” ва “Кристал Пелас” билан ўйнайди. Яъни, уларда мотивация йўқ. Шундай экан, Мерсисайд клубини нисбатан осонроқ тақвим билан табрикласак бўлади. Агар жамоа “МЮ”ни ютса, очколари 60 тага етади. Шунда Клопп шогирдлари бор эътиборини “Челси” ва “Лестер” ўртасидаги ўйинга қаратадилар ҳамда, кўп эҳтимол, Лондон жамоасига муҳлислик қилишади. Сабаби, агар “Лестер” ютқазгудек бўлса, “Ливерпуль” ўзига керакли очколарни йиғиш оқибатида “тулкилар”га етиб олади. Ўйинларда йирик ҳисоблар қайд этилса, унда “Ливерпуль” 4-ўринга ҳам кўтарилиши мумкин. Мавсум сўнггида “Ливерпуль” ва “Лестер”нинг очколари тенг бўлиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шу учун жамоалар тўплар нисбатини яхшилаш масаласида ҳам бош қотиришлари керак.


Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Челси” ва “Лестер”нинг имконияти яхшироқ. Аммо бу футбол — кутилмаган вазиятлар бўлиб туради. “Тоттенҳэм” ва “Эвертон”да эса қандайдир математик жиҳатдан имкониятлар ҳали ҳам мавжуд, аммо бунинг эҳтимоли жуда ҳам кам. Улар Европа лигаси йўлланмаси учун курашиб кўрса бўлади. Якунда нима содир бўлишини эса 23-май куни билиб оламиз. 


Абдуқаҳҳор Қосимов тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
12 май 14:27:29
LFC_FIRMINO
Барселона™ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дахшат. Энг кизиги Европа ва Чемпионат лигасинин финалчилариям шу кучли учликка киради. Ман ю Европа лигани сити ёки Челси чл ни одна квоталар сони ортадими англияда? Агар ошса кейинги йилам чл аплники болса керак
Ortmaydi Agar Chelsea yoki City APL da kuchli 4 likka kirmasdan Chempionlar Ligasini yutishganda oshanda 5 chi jamoa bo'lardi. Hozir agar Chelsea ham 4likka kirib ham Chempion bolgan taqdirda 5 chi o'rin Chempionlar ligasiga chiqmaydi.
+1   
12 май 15:56:05
Timur Bazarbaev
Сити, Мю, челси, лестр, Чл га, вестхем тотенхем Ел га чикса зор буларди
+1   
12 май 15:21:24
LFC ABDULAZIZ
Buni vaqt korsatadi, qaysi klub omadli va kuchliroq bulsa oshanga nasib etadi 3-4 orinlar
+1   
12 май 14:05:22
Shakirov
chelsi 3-o'rinni listerdan olib quyadi baribir.
   
12 май 19:40:54
Timur Bazarbaev
Samsung s105G фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха хааааа ливерпуль росаааа орканга киганда сани )))) ишкилиб хотинингниям килиб куймаганмикин аламинг ичингда бечора бебурд итан таркаганееее
Гандон коркак шыккан жериңе тыгаман лох званок кылсам алмай блокировка кылып таслагансан еркесенба шығар блоктан корейк кушинди я интернетте отырып өзинше батырсанба клоптын катыны
   
12 май 19:39:39
998908336505
Ливер битта химоячи олмаса булмайди
   
12 май 18:29:47
Samsung s105G
M. Yu. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oddiy orular qiladigan kunlaring ham kelarkana
Ха шунака каердаги искирт лига европада уйнаш орда бизга лучще аплда коган авзалрок каердаги динамо загреблардан гол егандан кура мюга ярашаверади орка олдига урдириб юриш бизга ярашмацди
   
12 май 18:27:51
Samsung s105G
Timur Bazarbaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сити, Мю, челси, лестр, Чл га, вестхем тотенхем Ел га чикса зор буларди
Ха хааааа ливерпуль росаааа орканга киганда сани )))) ишкилиб хотинингниям килиб куймаганмикин аламинг ичингда бечора бебурд итан таркаганееее
   
12 май 16:52:07
Maurinho
МЮ ютказса Ливерпуль га.... хуллас Ливерпульда факат галаба ва колганларини кокилишини кутиш экан
   
12 май 14:34:29
Барселона™
LFC_FIRMINO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ortmaydi Agar Chelsea yoki City APL da kuchli 4 likka kirmasdan Chempionlar Ligasini yutishganda oshanda 5 chi jamoa bo'lardi. Hozir agar Chelsea ham 4likka kirib ham Chempion bolgan taqdirda 5 chi o'rin Chempionlar ligasiga chiqmaydi.
Эх аттанг. Агар ошса зор бооларди. Апл клублари ёндирияпти Европа чемпионатларини.
   
12 май 14:23:02
Барселона™
Дахшат. Энг кизиги Европа ва Чемпионат лигасинин финалчилариям шу кучли учликка киради. Ман ю Европа лигани сити ёки Челси чл ни одна квоталар сони ортадими англияда? Агар ошса кейинги йилам чл аплники болса керак
   
12 май 14:17:09
KUKASH LIVERPOOL
Lester muhlislariga hurmatni saqlagan holda Liverpul 4likka kirsa yaxshi bolardi ECHL ga Liverpul chiqgani yaqshiroq
-1   
12 май 17:14:50
M. Yu.
Maurinho фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МЮ ютказса Ливерпуль га.... хуллас Ливерпульда факат галаба ва колганларини кокилишини кутиш экан
Oddiy orular qiladigan kunlaring ham kelarkana
-1   
12 май 14:07:37
Uzb jon
Agar m.yu yevropa ligasini yutsa nima bòladi???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика