UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  4 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

АПЛда дебют қилган VAR ҳақида Янгиликлар

АПЛда дебют қилган VAR ҳақида

Теглар :  VAR АПЛ
Бизга ёқадими ёки йўқми ушбу мавсумда VАR Англия Премьер-лигасида ҳам пайдо бўлди.

Бунгача деярли барча йирик турнирларда ушбу технологиядан фойдаланиб келинмоқда. Масалан, Бундеслигада, А Серияда ва Чемпионлар Лигасида. Шунингдек, халқаро мусобақаларда, масалан, Америка кубоги ёки бу йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлатилди.  

Албатта, кўпчилик ушбу технологияни замонавий футболнинг янада ривожланиши учун зарур деб ҳисоблайди, чунки видео такрорлар аллақачон теннис, регби ва крикетнинг ажралмас қисмига айланган. Аммо, VAR технологияси ҳозирда ўйиннинг суръатига таъсир қилиши ва ҳиссиётларни ўлдиришига сабаб бўлади дейдиган рақибларига эга. 

Хўш, Премьер-лигаси мухлислари бу мавсумда ВАРдан нимани кутишлари мумкин? Қандай қилиб лига келажакка имкон қадар самарали қадам қўйиши мумкин? 

Муҳим ва ўринли саволларга қуйида жавоб беришга ҳаракат қиламиз. 

Премьер-лигадаги VAR қолган лигалардаги тизимдан нимаси билан фарқ қилади? 

VAR нима учун ишлатилади? Биринчидан, аниқ хатолар учун, шунингдек, Varсиз ҳал этиб бўлмайдиган жиддий тушунмовчиликларни аниқлаш учун. Буларни 4 турга бўламиз: 

1. Голлар - ҳужумнинг турли босқичларида қўпол қоида бузишлар, ён ҳакам сезмайдиган офсайдлар, қўли билан гол уриш ва шунга ўхшаш вазиятлар. 

2. Пенальти - ҳакам уни белгилашда тўғри қарор қилганми ёки йўқлигини билиш. 

3. Тўғридан-тўғри кўрсатиладиган қизил карточкалар - тўғридан-тўғри қизилга лойиқми ёки йўқми, ҳакам футболчини четлатиш ўрнига унга фақат сариқ карточка бериб, ўйинчини аядими ёки йўқлигини аниқлаш. 

4. Нотўғри кўрсатилган карточкалар - ҳакам ўйинчиларни адаштириб, карточкани бошқа футболчига берадиган лаҳзалар. Киран Гиббс билан боғлиқ вазиятни эслашимиз, бунга мисол бўла олади.   

 Англиядагилар ўйиннинг тез суръатларини сақлашга интилишади, шунинг учун улар Премьер-лигада жаҳон футболининг қонун чиқарувчи органи, халқаро футбол ассоциацияси кенгаши томонидан ишлаб чиқарилган VARдан фойдаланиш протоколига риоя қилишади. Технологияни қўллаш бўйича эса инглизлар ўз талқинларига эгалар. 

Ушбу протоколнинг мақсади - ҳакамнинг майдондаги етакчилигини сақлаб қолиш ва ўйинга камроқ аралашишга эришиш. 

VAR ўйин давомида барча муҳим воқеаларни автоматик равишда текшириб боради, лекин, видеоассистентларнинг майдондаги ҳамкасби уларга нимани кўрганини ва нима учун бундай қарор қабул қилганини айтиб туради. 

VAR жамоаси ўйинга ҳакам томонидан қабул қилинган қарорлар такрорда бошқа версияни кўрсатган тақдирдагина аралашади.  Шундан сўнг, ҳакам VAR жамоасининг фикрига қўшилиш-қўшилмасликни ўйлаб кўради.  Бундай ҳолат майдондаги монитордан фойдаланишни ўз ичига олиши мумкин. Премьер-лига мутасаддилари эса ҳакам майдонда пайқамай қолган воқеаларинигина мониторда кўришга рухсат этади. 


Кўришлар

Кўриш учун вақт (сония)

Гол

6

83

Пенальти

6

85

Қизил карточка

2

82

Хато

0

-

Умумий

14

84

 Англия кубогида VARдан фойдаланиш жадвали. 

Офсайд ҳолатида Премьер-лига ҳакамларга тайёр бўлишни маслаҳат беради, аммо агар улар қарор қилишда шубҳа қилишса, унда ҳужум қилаётган жамоага ҳужумни якунлашига йўл қўйиб бериши керак. Агар ён ҳакам вазиятни нотўғри баҳоласа,  видео-ёрдамчи унинг хатосини тузатади. 

VARдан фойдаланиш футболнинг олтин қоидаларидан бирини ўзгартирмайди: ҳуштаккача ўйнаш.  

Агар тайм якунланган бўлса-ю,  лекин қайта кўриб чиқилиши керак бўлган мунозарали ҳолат кузатилса, унда ҳакамлар тайм тугаши ҳақида ҳуштак чалмайдилар. Бунинг ўрнига, мунозарали масалани кўриб чиқиш учун бир марта ҳуштак чалиб, ўйинни тўхтатишади. 

Бу Германиядаги воқеага ўхшаш сценарийни олдини олиш учун мўлжалланган. Учрашувнинг 44 дақиқаси ўтиб бораётганда (ҳисоб 0:0) "Майнц" ҳимоячиси Даниел Брозински ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб беради.  Тўп Марк-Оливер Кемпфнинг қўлига тегиб, сўнг дарвозабонга етиб келди. Ҳакам  тўп қўлга текканини сезмади ва қоида бузилишини қайд этмади. Бир дақиқадан сўнг, у биринчи бўлимни якунлади ва жамоалар ечиниш хонасига кириб кетишди. Ўша пайтда, видео-ёрдамчи Бибиана Штайнхаус ҳакам билан боғланиб, Брозински билан содир бўлган ҳолатни текшириш кераклигини айтди: эҳтимол, қўл  билан ўйнаш ҳолати бор эди.  

Ҳакам вазиятни кўриб чиқади ва пенальти белгилайди. Бу вақтга келиб жамоалар ечиниш хоналарида бўлишган ва қайтиб чиқишни исташмаган. Охир-оқибат улар майдонга тушишди ва "Майнц" бу пенальтини аниқ амалга оширди. Кейин ҳакам танаффус ҳақидаги ҳуштак фақат ўйинни тўхтатишини тушунтирди, ўйин тугашини эмас. Энди ўйлаб кўрамиз, агар бу вазият 2-бўлимдан кейин содир бўлганида-чи? Унда ҳеч нарсани тузатиб бўлмасди. 

 АПЛда бундай бўлмайди.  

Премьер-лига, вазиятларни VARда томоша қилингач, катта экранларда намойиш этувчи дастлабки мусобақадир, шунда стадиондаги мухлислар ҳам уйда томоша қилаётганлар каби вазиятдан хабардор бўлишади.  Қайта намойиш этиш, фақат ҳакамнинг дастлабки қарори бекор қилинган тақдирдагина кўрсатилади. Бу эса бизни кейинги саволга олиб келмоқда... 

Вазият кўриб чиқилгач, нима ўзгаради? 

Стадионлардаги катта экранларда VARнинг кўриш жараёни тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлади, аммо, улар фақат 18 майдонда мавжуд. Масалан, "қизил карточкани  текшириш" ёзуви пайдо бўлади. Қарор бекор қилинганда, лозим топилса, воқеанинг видеоёзуви кўрсатилади. Бундай жараённи Англия Премьер-лигаси дунёда биринчи бўлиб амалга оширмоқда. Катта экранларга эга бўлмаган стадионлар "Энфилд" ва Олд Траффорд"да маълумотлар табло орқали эълон қилинади. 

Ишқибозлар ҳакам VARни қандай томоша қилаётганига ҳам гувоҳ бўлишади. 

Яна нима ўзгаришлар? 

Ўйинчилар ҳакамга видеони такроран томоша қилишни талаб қилганликлари учун жазоланишлари мумкин. Ёки видео такрор кўрилаётганда, тўхтатишга ҳаракат қилсалар. 

Мониторинг майдонига кирадиган ҳар қандай томон(жамоа вакиллари)нинг техник ходимлари бу учун дарҳол трибунага кузатиб қўйилади ва захира ўриндиғидаги барча ўйинчиларга сариқ карточка кўрсатилади. 

Клублар VAR қарорига қарши шикоят қилишлари мумкин, аммо бу мурожаатларни ютиб чиқиш жуда қийин бўлади. 

VAR ҳақидаги қарашлар 

Кўпчилик, VAR инсонларни ҳиссиётлардан маҳрум қилади ва ўйин суръатини ўзгартиради дея танқид қилади.  Масалан, сиз урилган голни дарҳол нишонлай олмайсиз, чунки у бекор қилиниши мумкин. 

Бундан ташқари, баъзи ҳодисаларда субьективлик сақланиб қолади. Масалан, офсайд бор ёки йўқлигини аниқласа бўлади. Бироқ, қўл билан ўйналган ҳолатларни бошқача талқин қилишлари мумкин ва ҳеч қачон энг тўғри қарор қабул қилинавермайди.  

Баъзи қоидабузарликлар ва кўрсатиладиган карточкаларни турлича талқин қилиш ҳам мумкин. Масалан, турли ўйинларда бир хил турдаги қоидабузарлик ҳар хил баҳоланиши мумкин, ёки сариқ карточка ёки қизил. Ва буни нотўғри деб бўлмайди. Оддий қоидабузарликлар ҳам худди шундай, чунки майдон марказидаги қўполлик билан жарима майдончаси ичидаги қўполлик икки хил баҳоланади. 

Премьер-лига бундай субектив қарорларнинг 100% аниқликка эришишга имкон бермаслигини тан олади. 

VARни икки йил давомида кузатганларимиздан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, бу ёндашув  Премьер-лига янги технологияни самарали жорий қилиш учун тўғри позицияда эканлигини кўрсатади ва футбол жамоатчилиги ушбу ёндашувни ҳурмат қилади.   

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика