UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  5 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 1:0 (Матнли трансляция)  2 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  16 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

АПЛда 37 гол урган футболчи Тошкент жамоасида ўйнаши мумкин эди?! Янгиликлар

АПЛда 37 гол урган футболчи Тошкент жамоасида ўйнаши мумкин эди?!

"Sports.ru" сайти Ўзбекистонда туғилган, Нигерия термаси таркибида ҳаракат қилган Питер Одемвингие билан интервью ташкил қилди.

Собиқ футболчи ушбу сайтга берган интервьюсида қизиқ тарихни айтиб берди.

Футболчи 2019 йили фаолиятини якунлашни истаган ва буни ватанида амалга оширмоқчи бўлганди. Питер ўшанда хизматларини Тошкентнинг "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоаларига таклиф қилган. Шунингдек, катта маош ҳам сўрамаган. Шунчаки ўз ватанида фаолиятини якунлаш мақсади эканлигини икки томонга ҳам айтган.

Аммо ўшанда Питер 38 ёшга кириб қўйгани боис икки клуб ҳам уни ўз таркибига қўшиб олишни истамаган. Шу орқали Одемвингиенинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги жамоаси Индонезиянинг "Пелита Жая" клуби бўлиб қолди. У ушбу клуб таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди.

Sports.ru ушбу интервьюни яқин вақтлар ичида оммага тақдим қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика