UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  1 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  7 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  4 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

АПЛда 37 гол урган футболчи Тошкент жамоасида ўйнаши мумкин эди?! Янгиликлар

АПЛда 37 гол урган футболчи Тошкент жамоасида ўйнаши мумкин эди?!

"Sports.ru" сайти Ўзбекистонда туғилган, Нигерия термаси таркибида ҳаракат қилган Питер Одемвингие билан интервью ташкил қилди.

Собиқ футболчи ушбу сайтга берган интервьюсида қизиқ тарихни айтиб берди.

Футболчи 2019 йили фаолиятини якунлашни истаган ва буни ватанида амалга оширмоқчи бўлганди. Питер ўшанда хизматларини Тошкентнинг "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоаларига таклиф қилган. Шунингдек, катта маош ҳам сўрамаган. Шунчаки ўз ватанида фаолиятини якунлаш мақсади эканлигини икки томонга ҳам айтган.

Аммо ўшанда Питер 38 ёшга кириб қўйгани боис икки клуб ҳам уни ўз таркибига қўшиб олишни истамаган. Шу орқали Одемвингиенинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги жамоаси Индонезиянинг "Пелита Жая" клуби бўлиб қолди. У ушбу клуб таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди.

Sports.ru ушбу интервьюни яқин вақтлар ичида оммага тақдим қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика