UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  43 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0

⚡️ АПЛ. Якуний жадвал, тўпурарлар ва ассистентлар рўйхати ҳамда бошқа статистик маълумотлар (батафсил таҳлил) Янгиликлар

⚡️ АПЛ. Якуний жадвал, тўпурарлар ва ассистентлар рўйхати ҳамда бошқа статистик маълумотлар (батафсил таҳлил)

Теглар :  АПЛ 2021/22
Англия чемпионати 2021/22 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди.

“Манчестер Сити” 8-маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Пеп Гвардиола эса жорий турнирдаги титулларини 4 тага етказиб, Арсен Венгер ҳамда Жозе Моуриньюни (иккисида 3 тадан) ортда қолдирди. Олдинда эса фақатгина Сер Алекс Фергюсон (13 та) бор.

Еврокубокларга йўл олган жамоалар:

ЕЧЛ – “Ман Сити”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Тоттенхем”;

Европа Лигаси – “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”;

Конференциялар Лигаси – “Вест Хем”

Чемпионшипга тушиб кетди – “Норвич”, “Уотфорд”, “Бёрнли”

Юқори дивизионга кўтарилди – “Фулхэм”, “Борнмут”, яна бири 29 май куни “Хаддерсфилд” ва “Ноттингем Форест” учрашувидан кейин маълум бўлади

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ

Муҳаммад Салоҳ ва Сон Хён Мин 23 тадан гол билан “Олтин бутса”ни қўлга киритишди.

ЯКУНИЙ ТЎПУРАРЛАР ЖАДВАЛИ

Алиссон Бекер ва Эдерсон Мораес мавсум давомида 20 тадан “қуруқ” ўйин ўтказиб, “Олтин қўлқоп” соҳибига айланишди.

Салоҳ 13 та голга ҳаммуаллиф бўлиб, энг яхши ассистент номига ҳам эга чиқди.

ЯКУНИЙ АССИСТEНТЛАР РЎЙХАТИ

*Бошқа статистик маҳлумотлар

Уйдаги энг йирик ғалаба:

“Челси” 7:0 “Норвич”

“Ман Сити” 7:0 “Лидс”

Сафардаги энг йирик ғалаба:

“Саутгемптон” 0:6 “Челси

Энг сермаҳсул ўйин:

“Ман Сити” 6:3 “Лестер”

Энг кўп ғалабали серия – 12 та, “Манчестер Сити”;

Энг кўп мағлубиятсиз серия – 19 та, “Ливерпуль”;

Энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин – 73,564 томошабин МЮ ва “Челси” (1:1) баҳси;

Энг кам мухлис келган баҳс – 16,479 томошабин “Брентфорд” ва “Арсенал” (2:0) ўйини;

Майгача ой футболчиси номини энг кўп қўлга киритган ўйинчи – Криштиану Роналду (2 та, сентябрь ва апрел);

Майгача ой мураббийи номини энг кўп қўлга киритган мутахассис – Микель Артета (2 та, сентябрь ва март);

Мавсум футболчиси – Кевин де Брюйне;

Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси – Фил Фоден;

Футбол журналистлари талқини бўйича энг яхши футболчи – Муҳаммад Салоҳ;

Энг кўп (11 та) сариқ олган футболчилар – Хуниор Фирпо (“Лидс”), Тайрон Мингз (“Астон Вилла”), Жеймс Тарковски (“Бёрнли”);

Энг кўп (2 та) қизил олган футболчилар – Рауль Хименес (“Вулверхемптон”), Эзри Конса (“Астон Вилла”);

Энг кўп сариқ олган клуб – “Лидс” (101 та);

Энг кўп қизил олган клуб – “Эвертон” (6 та);

Энг кўп зарба берган футболчи – Муҳаммад Салоҳ (139 та);

Энг кўп сейв қилган кипер – Иллан Мелье (“Лидс”, 143 та).

Энг кўп фол ишлатган футболчи – Конор Галлахер (“Кристал Пэлас”, 65 та).


Англия чемпионлигини энг кўп қўлга киритган жамоалар:

1. “Манчестер Юнайтед” – 20 та;

2. “Ливерпул” – 19;

3. “Арсенал” – 13;

4. “Эвертон” – 9;

5. “Ман Сити” – 8.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 2022/23 йилги мавсуми 6 августда старт олиши режалаштирилган ва мусобақа кейинги йил 28 майгача давом этади.

Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика