UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  13 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0

АПЛ ТВдан тушган даромадларни кўрсатди: Бу жадвалда ПСЖ ва "Ювентус" "Брайтон"дан пастда бўларди Янгиликлар

АПЛ ТВдан тушган даромадларни кўрсатди: Бу жадвалда ПСЖ ва "Ювентус" "Брайтон"дан пастда бўларди

Нега Англия Премьер-лигаси телешартномасидаги нарх доимо ўсишини тушунтирамиз.

Пайшанба куни АПЛ инглиз клублари 2018/19 мавсумда телевидениядан қанча даромад олгани ҳақида маълумот тақдим этди. "Манчестер Сити" чемпион бўлганига қарамасдан ТВ-даромад бўйича биринчи ўринни "Ливерпуль" эгаллади. Чемпионатнинг 20та вакилидан 19таси 100 млн. фунтдан кўпроқ даромад топди.


Нега чемпион бўлмаган "Ливерпуль" "Манчестер Сити"дан юқорида?

Келинг пуллар қандай тақсимланиши ҳақида тушунчага эга бўлиб оламиз.

1. Ички телевизион фойданинг (Буюк Британиядаги трансляциялар) 50% 20та жамоага тенг бўлиб берилади.

2. Ички телевизион фойданинг 25% жамоаларнинг жадвалдаги ўрнига қараб тақсимланади. Сўнгги ўринни эгаллаган клуб ("Хаддерсфилд") 1,9 млн. фунт олади, ундан тепада бўлган ҳар бир ўрин эгасига 1,9 млн. фунтдан қўшилиб боради. Чемпион бўлган "Сити" бу кўрсаткич бўйича 38 млн. фунтдан кўпроқ даромад олди.

3. Буюк Британиядаги телеҳуқуқлардан тушган сўнгги 25% маблағ жонли эфирда кўрсатилган ўйинлар сони бўйича бўлинади. Ҳар бир клубга 10та шундай эфир кафолатланган. 10та баҳс учун 12,199 млн. фунт тўланади. Бу кўрсаткичдан кейинги ҳар бир учрашув учун 1,119 млн. фунтдан тўлаб борилади.

4. АПЛ телеҳуқуқлари чет мамлакатга сотилиши ва рекламалардан тушган барча маблағ тенг тақсимланади.


Энди "Ливерпуль"га қайтамиз. Юрген Клопп жамоасининг ўйинлари жонли эфирда кўпроқ намойиш этилгани учун "қизиллар" "Сити"дан 1,5 млн. фунт кўп пул ишлашди. Якунланган мавсумда "Ливерпуль"нинг 29та, "Манчестер Сити"нинг эса 26та учрашуви жонли эфирда намойиш этилди ("Манчестер Юнайтед"да 27та).

1 ва 4-банд бўйича клублар қанчадан даромад олишди.

Ички ТВ бозоридаги даромаддан ҳар бир клубга 34,4 млн. фунт тўланди. Ташқи ТВ бозордаги тушган даромаддан клублар 43,2 млн. фунт фойда олишди. Рекламадан олинган даромад клубларга 4,96 млн. фунтдан бўлиб берилди.


Пуллардаги фарқ фақат жонли эфир ("Ливерпуль" - 33,46 млн. фунт, "Сити" - 30,1 млн. фунт) ва турнир жадвалидаги ўрнида ("Ливерпуль" - 36,45 млн. фунт, "Сити" - 38,37 млн. фунт).


Кўпчиликнинг айтишича, АПЛ ТВ-шартномадан энг кўп пул топадиган чемпионат экан. Европанинг бошқа лигаларичи?

Энг қизиғи мана шу. Европанинг қолган ТОП-4 лига даромадларини АПЛ клублариникига солиштирамиз.


Ҳамма лигалар АПЛ каби шаффоф эмас, аммо етакчи жамоаларнинг рақамларини топиш мумкин. ПСЖ ва "Ювентус" даромадлари ҳақида ўзи ҳисобот беради. "Бавария"никини эса машҳур Kicker журнали орқали топиш мумкин. Испанияда эса рақамлар 2019 йилнинг январида эълон қилинди. Муҳим эслатма: Испания, Италия, Германия ва Франциянинг барча маълумотлари 2017/18 мавсумдан олинган, аммо тақдим этиладиган рақамлар жорий мавсумдагидан бироз фарқ қилиши мумкин.


Демак, "Барселона" ва "Реал" теледаромад бўйича АПЛ жадвалида 7 ва 8-ўринларни, "Ювентус" 18-ўринни, "Бавария" ва ПСЖ эса АПЛнинг энг охирги жамоасидан ҳам пастроқ ўринни эгаллаган бўларди.


Бу қачондир якунланадими? Чунки баъзиларнинг айтишича, АПЛ телешартномаси - ёрилиши кутилаётган пуфак


АПЛнинг Буюк Британия ичидаги шартномаси (2019-2022) 5,4 млрд. фунтдан 5 млрд. фунтга тушди. Аммо ташқи бозор туфайли ҳеч қандай пасайиш кузатилмади. Ўртамиёна жамоаларнинг юлдузларни харид қилиши, энг кучли мураббийлар АПЛ жамоаларига ўтиши ва агрессив маркентинг (биринчи навбатда Осиёда) - АПЛ даромадлари 30%га ошишига олиб келди: якунланаётган чет эл шартномаси 3,1-3,3 млрд. фунт орасида эди, янгиси эса 4,2 млрд. фунтга тузилди. Чет эл телекомпаниялари туфайли 2019-2022 йиллар учун ТВ-шартнома суммаси (Буюк Британия + жаҳон) 8%га ошди.


Чет мамлакатдаги трансляциялар ҳозирги кунда катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Ташқи бозордан тушадиган пуллар телеҳуқуқлардан келадиган маблағнинг 46%ни ташкил қилади. 2016-2019 йилларда бу рақам 39% эди. 2001-2004 йилда эса 11%. Ўсишни жуда катта.


Ташқи бозор бўйича ҳеч бир Европа лигаси АПЛга яқин кела олмайди: KPMG ҳисоботига кўра, ЛаЛига Испания ташқарисида йилига 600 млн. фунтдан кўпроқ олади, бу эса АПЛнинг ҳозирги шартномасининг ярми.


Enders Analysis компанияси вакили Клэр Эндерс "Financial Times"нинг Лондондаги конферециясида клубларни эҳтиёткорликка чақирди: Таҳлилчилар прогнозига кўра, АПЛнинг кейинги ички шартномасидаги нарх яна 20%га пасаяди, шу сабабли футболчиларга тўланадиган маош жадвалини назорат қилиш керак. Бу биринчи навбатда ўртамиёна жамоаларга тегишли. Чунки АПЛнинг топ-клублари маошлар учун бюджетнинг 59%ни сарфлайди, бир даража паст клублар эса 70%дан кўпроқ (УЕФА бу кўрсаткични 70%дан оширишни маслаҳат бермайди).


Айтганча, АПЛнинг ташқи бозори туфайли менежерлар жанжал кўтаришди. Топ-6 клублар ("Сити", МЮ, "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм")нинг фикрича, ташқи бозордан тушадиган пулларни тенг бўлиш адолатсизлик. Чунки Япония "Хаддерсфилд" ёки "Саутгемптон" эмас балки энг кучли клубларнинг ўйинини кўриш учун АПЛ трансляциясини сотиб олади, демак, топ-клублар кўпроқ даромад олиши лозим. Шартномада бундай банд бўлиши учун АПЛ клубларининг розилиги керак, аммо 6та жамоанинг овози камлик қилди.

Шунга қарамасдан битимга ўзгартириш киритилди. 2019/20 мавсумдан бошлаб клублар 3,3 млрд. фунтни тенг бўлиб олади, қолгани эса турнир жадвалидаги ўрнига қараб тақсимланади.

Шу сабабли янги мавсумда топ-6 ва лиганинг қолган жамоалари ўртасидаги фарқ каттароқ бўлади: Агар бунгача АПЛнинг 1-жамоаси 20-ўриндагидан 1,6 баравар кўп даромад олган бўлса, энди бу кўрсаткич 1,8 бараварга етади.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика