АПЛ топ-клуби Тоналини 55 млн евро эвазига харид қилиши мумкин
09 авг 2022 14:13
Янгиликлар
АПЛ топ-клуби Тоналини 55 млн евро эвазига харид қилиши мумкин
"Милан" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти "россонерилар" билан учрашув ўтказди ва унда италияликнинг эҳтимолий трансфери муҳокама қилинди.
"Милан" ўйинчи сотилмаслигини маълум қилди, аммо "Арсенал" италияликни олишни қаттиқ хоҳламоқда. Лондон клуби 55 миллион евро миланликлар раҳбариятини ўйлаб кўришга мажбур қилишига ишончи комил.
Тонали ўтган мавсум "Милан" билан Италия чемпионатини ютди. Ўйинчи 36та ўйинда 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар