UZ

АПЛ топ-ҳужумчилари Neftlix лойиҳасида роль ўйнаши мумкин Янгиликлар

АПЛ топ-ҳужумчилари Neftlix лойиҳасида роль ўйнаши мумкин

Ҳоланд, Уоткинс ва Салоҳ ҳужжатли фильм қаҳрамонлари бўлиш эҳтимоли бор.

Англия Премьер-лигасининг 3 нафар етакчи ҳужумчиси Neftlix компаниясининг янги ҳужжатли фильмида суратга тушади.

Хабар қилинишича, Neftlix билан боғлиқ продакшн-компания "Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Ҳоланд, "Ливерпуль" ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ ва "Астон Вилла" аъзоси Олли Уоткинсга мурожаат қилган. Ҳужжатли фильм гол уриш санъатига бағишланади.

Ҳоланд жорий мавсум 29 та, Салоҳ 21 та ва Уоткинс 19 та гол урган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика