

“FourFourTwo” наши АПЛ тарихидаги энг қўпол 50 ўйинчидан иборат рейтинг тузди. АПЛ тарихидаги энг қўпол ўйинчи сифатида “Манчестер Сити”, “Эвертон” клублари собиқ аъзоси Гарет Бaрри эътироф этилди. У 633 та қоида бузишни амалга оширган. 6 марта майдондан четлатилган. Иккинчи ўриндан Кевин Дэвис ўрин олди. У АПЛда 605 марта қоида бузган. Кучли учликка эса Маруан Феллаини якун ясади. Унинг ҳисобида 588 та қоида бузиш бор.



