UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб қолган "Саутгемптон"ни мағлуб эта олмади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб қолган "Саутгемптон"ни мағлуб эта олмади

АПЛнинг 4-тури доирасидаги "Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" 1:1

"Сент Мерис"

Гол: Даниэль Жеймс (10), Янник Вестергард (58).

"Саутгемптон": Ангус Ганн, Седрик Соареш, Янник Вестергаард, Ян Беднарек, Кевин Дансо, Пьер Хёйберг, Ориол Ромеу, Жеймс Уорд-Проус, Софян Буфаль (Стюарт Армстронг, 71), Чи Адамс (Шейн Лонг, 62), Денни Ингс (Мая Йошида, 77).
Захира: Алекс МакКарти, Жей Стефенс, Ян Валери, Ден Нлундулу.

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа, Аарон Ван-Биссакка, Виктор Линдельоф, Харри Магуайр, Эшли Янг, Скотт МакТоминей (Мейсон Гринвуд, 82), Поль Погба, Андреас Перейра (Жесси Лингард, 68), Хуан Мата (Неманья Матич, 68), Даниэль Жеймс, Маркус Рэшфорд.
Захира: Серхио Ромеро, Маркос Рохо, Аксел Туанзебе, Тахит Чонг.

Огоҳлантириш: Кевин Дансо (20), Эшли Янг (90+4), Армстронг (90+6).

Четлатиш: Кевин Дансо (73).

Саутгемптон

Янник Вестергор - 58'

Премьер-лига . 4-тур

31/08/2019, 16:30

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Дэниел Джеймс - 10'

Стадион: St. Mary's Stadium, 30499 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
19'  Кевин Дансо
58'  Янник Вестергор
58'  Кевин Дансо
62'  Че Адамс (Шейн Лонг)
71'  Софьян Буфаль (Стюарт Армстронг)
73'  Кевин Дансо
77'  Дэнни Ингс (Мая Есида)
90'  Стюарт Армстронг
10'  Дэниел Джеймс
10'  Скотт Мактоминей
40'  Харри Магуайр
68'  Андреас Перейра (Джесси Лингард)
68'  Хуан Мата (Неманья Матич)
82'  Скотт Мактоминей (Мэйсон Гринвуд)
90'  Эшли Янг

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Юнайтед" 10 киши бўлиб қолган "Саутгемптон"ни мағлуб эта олмади.

90+3. Даниэль Жеймс рақиб ҳимоячисини осонлик билан ортда қолдириб, пас беришга ҳаракат қилганди. Аммо техник носозлик туфайли пас ўхшамади.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААААААААА!! Янг бу сафар "тўққизлик" томон зарба берганди. Тўп бироз ноаниқ кетди.

88. ЗАРБАААААААААА!! Гринвуд ажойиб зарба берганди. Ганндан чиройли сейв!

87. ЗАРБААААА!!! Лингард кучсиз зарбаси билан гол уришга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

83. Погбанинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун яхши вазиятга чиқиб борганди. Бироқ унинг чап оёғида берган кучсиз зарбасини Ганн оёғи билан қайтариб юборди.

82. Ўйин анча сокинлашди. Вазиятлар йўқ.

75. ЗАРБААААА!!! Жеймснинг зарбасини Ганн қайтарди.

73. ҚИЗИЛ КАРТОЧКААА!!!  Дансо яна бир бор МакТоминини йиқитгани учун иккинчи огоҳлантиришини олди.

69. "Юнайтед"нинг узоқ муддат давом этган ҳужуми Матичнинг жуда ноаниқ зарбасидан кейин якунланди.

65. Погбанинг ажойиб ҳаракатларидан кейин Рэшфорд гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлаётганди. Бироқ тўпни ҳимоячи қайтарди.

63. "Саутгемптон" биринчи таймдаги каби ҳужумкорликни оширди. Ўйин "Юнайтед" жарима майдончаси яқинида бўлмоқда.

58. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! ВЕСТЕРГААААРРРРДДД!!! Қанотдан узатилган ажойиб пасга ҳимоячи боши билан ажойиб зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди!!! 1:1!

55. ЗАРБАААААААА!!! Мезбонлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Чи Адамс 100 фоизлик вазиятни йўққа чиқарди.

50. "Юнайтед" гол уриш учун ажойиб вазиятга эга бўлди. У рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди. Тўпни Ганн қайтарди. Иккинчи темпдан давом этган ҳужумда Жеймс чап қанотдан тўпни рақиб дарвозаси олдига ташлаб берганди. Бу сафар Рэшфорд зарбага бироз кечикди.

49. Хавфли вазият! "Саутгемптон" футболчиси ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига узатиб берди. Тўпни Магуайр қайтариб юборди.

47. Бўлимнинг бошиданоқ "Юнайтед" стандарт вазиятга эга бўлди. Янгнинг узатган тўпини Ганн ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+1. Тайм сўнггида "Саутгемптон" гол уриш учун ҳаракат қиляпти.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Буфаль МЮ жарима майдончаси ичида тўп билан пайдо бўлди ва тўпни дарвоза яқинига узатди. Техник хатолик туфайли тўп майдонни тарк этди.

37. Дансонинг кучли ва аниқ зарбасини Скотт МакТомини ўзига қабул қилди. "Саутгемптон" гол уриш учун жуда қулай вазиятга эга бўлганди.

35. Ингснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

33. Буфаль чап қанотда Ван-Биссаккани алдаб ўтишга ҳаракат қилганди. "Ўргимчак" яна ўз услубида.

31. Адамнинг қанотдан узатган пасини Де Хеа ушлаб олди.

29. Жеймснинг қанотдан узатган пасига Рэшфорд боши билан ноаниқ зарба берди. Қанот ҳаками бу вазиятга оффсайд борлигини аниқлади.

28. "Юнайтед" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Рэшфорднинг қанотдан узатган пасини рақиблари ҳимоячиси қайтариб юборди.

25. "Юнайтед" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Линдельофнинг хаволатиб узатган пасига Перейра етиб бора олмади.

22. ЗАРБАААААААА!!! Жеймснинг кучли зарбасини Ганн қайтарди.

20. Перейрани қўполлик билан йиқитгани учун Дансо огоҳлантирилди.

19. ЗАРБААААААА!!! МакТоминининг суперпасидан кейин Ван-Биссакка дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. "Юнайтед" ташаббусни тўлиқлигича ўз қўлига олди.

17. Буфалнинг пасидан кейин Уорд-Проус рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Линдельоф ишончли ҳаракат қилиб, тўпни ёпди.

15. Погбанинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд тўпни қўли билан тўхтатганди. Ҳакам фол қайд этди.

13. ЗАРБАААА!! Жеймснинг зарбаси бироз кучсиз.

10. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! ЖЕЕЕЕЕЕЕЕЙЙЙММММСССС!!!! Супергол! Бошқа таъриф йўқ!

9. Матанинг пасидан кейин Перейра зарба берди. Тўп рақибига теккан ҳолда рақиб посбони қўлига бориб тушди.

8. Буфалнинг зарбаси ноаниқ кетди.

6. Ван-Биссакка ўз услубида, яъни, тўпга ташланиш орқали рақиб ҳужумини қайтарди. Иккинчи темпдаги ҳужумни Де Хеа қайтарди.

4. Дастлабки хавфли ҳужум. Жеймснинг тўп узатишидан кейин Рэшфорд дарвозага зарба йўллашга бироз кечикди.

3. Буфалнинг қанотдан узатган пасини Линдельоф майдон ташқарисига чиқариб юборди. Дастлабки дақиқаларда устунлик мезбонлар томонида.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Жамоалар "Сент Мерис"га чиқиб келишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика