UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  13 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

АПЛ. "Қизил иблислар"дан ўзига хос "камбэк" ёхуд захирадан тушган Кавани МЮга ғалаба келтирди Янгиликлар

АПЛ. "Қизил иблислар"дан ўзига хос "камбэк" ёхуд захирадан тушган Кавани МЮга ғалаба келтирди

Англия чемпионати 10-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Саутгемптон – Манчестер Юнайтед 2:3  

«Сент-Мэрис»

Голлар: Беднарек 23', Уорд-Проуз 33' – Бруну Фернандеш 59', Кавани 74', 90+2 

Саутгемптон – Маккарти, Вестергор, Уокер-Питерс, Бертран, Беднарек, Ромеу, Армстронг (Диалло, 90), Женепо (Лонг, 72), Уорд-Проуз, Уолкотт, Адамс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа (Хендерсон, 46), Линделёф, Теллес (Уильямс, 84), Уан-Биссака, Магуайр, Фред, ван де Бек, Бруну Фернандеш, Матич, Гринвуд (Кавани, 46), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Уорд-Проуз (17)


Ўйин якунланди. МЮ мухлисларини қойилмақом ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Кавани!  Уругвайлик форвард дублга эришиб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди! 

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Саутгемптон"да ўзгариш: Армстронг ўрнига Диалло туширилди. 

88. Магуайр ҳужумда юрибди, уни ўнг қанотда бўш қодиришди ва у узатмани амалга оширмоқда. 

86. Магуайр Чи Адамсга нисбатан қоидани бузди, жарима белгиланди.

84. МЮда алмаштириш: Теллес ўрнига Уильямс тушди. 

81. Рэшфорд чап қанотда фаоллик кўрсатди, бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

79. Зарба!  Адамснинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

76. Шейн Лонг Фредни йиқитди, ҳакам қоида бузиш қайд этди. 

74. ГООООООООООООООООЛЛ!  Кавани бош билан гол уриб, ҳисобни теглаштирди – 2:2! 

72. "Саутгемптон"да ўзгариш: Женепо ўрнига Лонг тушди. 

71, Фреднинг узатмасидан кейин Матич тўпни тўхтата олмади. 

69. Зарба!  Каванининг бош билан берган зарбаси сал ноанич кўриниш олди. 

67. Стюарт Армстронг зарба йўллади, аммо тўп рикошетдан кейин дарвозага тўғри бормади. 

66. Бертранд рақиб жамоанинг хафли ҳужумига қарши турди.  

63. Женепо олдинга ўтди ва зарба йўллашга имкон топди, унинг зарбаси эса манзилга аниқ бормади. 

60. ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!  Бруну Фернандеш!  Кавани Брунуни пас билан таъминлади, португалиялик эса дарвозани ишғол этди. 

58. Майдонда ётган Ян Беднарекка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

56. Ууухх! Каванининг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

55. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 54% - 46% 

52. Зарба!  Рэшфорд бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Маккарти жонбоўлик кўрсатди. 

50. Вестергор 11 метрлик томонга иўпни узатди, Теллес боши билан тўпни қайтарди. 

48. Уолкотт ўнг қанотда бир ўзи қолиб кетган ва у тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади, Хендерсон ўз ўрнида!

46. МЮда 2 та ўзгариш: Де Хеа ўрнига Хендерсон, Гринвуд ўрнига Кавани тушди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

44. Жамоаларда чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Сульшер шогирдлари негадир ўйин бошидагидек прессингни уюштиришмаяпти.

43. Уолкотт Донни ван де Бекни йиқитишга мажбур бўлди. 

41. Ван де Бек ҳужумчи ўрнида ҳаракатланяпти. Фернандешнинг у томон оширган пасига Маккарти эга чиқди.

40. Фред майдон марказида Адамсга нисбатан қўпол ўйнади, аммо ҳаммаси жойида, жароҳат йўқ.

38. Мезбонлар тўпни ўзларида сақлаб туришибди ва позицион ҳужум  бошлаш ниятида.

36. Де Хеада шикастланиш кузатилди, аммо у ўйнашда давом этяпти. Хендерсон чигил ёзди машқларни бошлаб юборди.

35. Армстронг 3-голни уриши мумкин эди. Женепо олис масофадан зарба берди, қайтган тўпга яқинлашган Армстронг негадир тўпни тўхтатишга ҳаракат қилди ва омадсизликка учради.

33. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!  Уорд-Проуз!   У жарима зарбасини моҳирона тарзда ижро этиб, гол урди – 2:0! 

32. Мусса Женепо ўз маҳорати ва техникаси эвазига рақибни алдади, Фред унга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима тўпи.

30. Маккарти!!! Даҳшат!  У дастлаб Гриунвуд, кейин эса Рэшфорднинг зарбасини қайтарди, ҳужумчи қандай қилиб гол ура олмаганини тушида ҳам кўриб чиқса керак. 

28. Мезбонлар яна бурчак тўпига эга бўлишди. Де Хеа бу гал ҳам тўпни ушлашга эришмади.

27. Ууухх!  Уокер-Питерс ҳимоячини чалғитган ҳолда кутилмаганда зарба йўллади, сал ноаниқ. 

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 49% - 51% 

23. ГОООООООООООООООЛЛ!  Беднарек!  Уорд-Проузнинг бурчак тўпидан ошириб берган тўпини БЕднарек дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0! 

22. Тиниб-тинчимас Бруну Уолкоттни йиқитди. 

19. Маккарти ўз дарвозасидан чиқиб келиб, Брунунинг узатмасини ушлаб олди.

17. Ван де Бекка нисбатан қўпол ўйнаган Уорд-Проуз огоҳлантирилди. 

16. Зарбааа!  Бруну Фернандешнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча хавфли, аммо рикошет орқали сал ноаниқ чиқди. 

13. Бруну Ромеу томонидан оёғидан яхшигина зарбани қабул қилиб олди. Португалиялик майдонда ётибди. 

11. Уокер-Питерснинг ўнгдан амалга оширган узатмасини Линделёф қайтариб юборди. 

10. Мезбонларнинг дастлабки ҳужуми: Уолкотт рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва узатмани қайд этди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

9. Рэшфорд жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан тўқнашиб кетди ва йиқилди. ВАРда пенальти бор ёки йўқлиги текширилди. Давом этамиз.

7. Ана холос!  Гринвуд ҳимоячини ортда қолдириб, дарвозабонни бирга-бир ҳолатда алдаб, дарвозага йўл топа билмади. 

5. МЮ юқори прессинг намоиш этган ҳолда мезбонларни қамалда ушлаб турибди. 

4. Теллес тўпни чап қанотдан ичкарига узатди, бироқ Гринвудга бош билан зарба йўллашга имконият беришмади.

3. Бруну Гринвуд томони диагональ узатмани амага оширмоқчи бўлди, аммо пас етиб бормади.

1. Ўйин бошланди! 

Меҳмонлар стадионга етиб келишди. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 10-туридан ўрин олган "Саутгемптон" – "Манчестер Юнайтед" ўйини бўлиб ўтади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика