UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  24 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22

АПЛ. Қизиқарли тўқнашувларга бой 27-тур ўйинлари учун превью Янгиликлар

АПЛ. Қизиқарли тўқнашувларга бой 27-тур ўйинлари учун превью

Бугун Англия чемпионатида 27-тур ўйинлари бошланади.

Асосий эътибор "Челси" - "Тоттенхем", "Лестер" - "Манчестер Сити ва "Арсенал" - "Эвертон" учрашувларига қаратилади. Қуйида турнинг муҳим беллашувлари превьюси эътиборингизга ҳавола қилинади.


22.02 17:30 (Тошкент вақти) "Челси" - "Тоттенхем"

"Челси" охирги 6 ўйиндан 1 тасида ғалаба қозониб, Премьер-лигада 4-ўринни эгаллаб турибди, аммо "Тоттенхем"дан 1 очко олдинда, холос.

"Шпорлар" эса бу мавсумдаги меҳмонда ўтган учрашувлардан фақат 3 тасини юта олган. Нима бўлган тақдирда Моур ва унинг шогирдлари "Стэмфорд Бриж"га ижобий натижи илинжида келишади.


Таркиблар бўйича

Н'Голо Канте жароҳат олган ва Марко ван Гинкел, Рубен Лофтус-Чик қаторига қўшилгани Лэмпардни ҳавотирга солмоқда. 

"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда Миши Батшуайининг ўйини чиқмади ва мураббий Тэмми Абрахамнинг сафга қайтишига умид билдирмоқда. 

Каллум Хадсон-Одои, Кристиан Пулишич ва Андреас Кристенсеннинг иштироклари сўроқ остида турибди.

Курт Зума дарвозабон Кабальерога қўрғон бўлиши кутиляпти. 


Сон Хён Мин бу ҳафта афсуски, жароҳатдаги Гарри Кейн ва Мусса Сиссоко сафларига қўшилди. 

Ҳимоячи Хуан Фойт ўйинда қатнашадими ёки йўқ, буниси номаълум. 

Ўнг қанот ҳимоясида Жафет Танганга ёки Серж Орье тўп тепади, балки иккиси ҳам асосийда ўйнаши мумкин. 

Деле Аллида чарчоқ аломатлари борлиги матбуотда бонг урилмоқда. Демак, у ўйинни дастлабки дақиқалардан бошлайдими ёки йўқ, барчамиз учун қизиқ.

Ўйинга оид фактлар:

- "Челси" барча мусобақаларда "Тоттенхем"га қарши 25 ўйиндан 24 тасида ютқазмаган. 

- "Тоттенхем" сўнгги 3 ўйинда ютган (Премьер-лига)

- "Челси" сўнгги 3 ўйинда камида 2 та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига)

- "Тоттенхем" охирги 3 баҳсда камида 2 та гол урган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Челси" (4-3-3): Кабальеро, Жеймс, Зума, Рюдигер, Аспиликуэта, Маунт, Жоржиньо, Ковачич, Педро, Виллиан, Батшуайи    

"Тоттенхем" (4-4-2):  Льорис, Танганга,  Алдервейрелд, Санчес, Дэвис, Орье, Ндомбеле, Уинкс, Ло Чельсо, Бергвейн, Моура


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Кристенсен, Канте, Абрахам ("Челси"), Сиссоко, Сон, Кейн ("Тоттенхем")

Сўроқ остида: Лофтус-Чик, Хадсон-Одои, Пулишич ("Челси"), Фойт ("Тоттенхем")

Челси

Оливье Жиру - 15', Маркос Алонсо - 48'

Премьер-лига . 27-тур

22/02/2020, 16:30

1
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Антонио Рюдигер - 89'

Стадион: Stamford Bridge, 40608 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
15'  Оливье Жиру
48'  Маркос Алонсо
48'  Росс Баркли
65'  Андреас Кристенсен
71'  Оливье Жиру (Тэмми Абрахам)
77'  Росс Баркли (Виллиан)
23'  Харри Уинкс
63'  Танги Ндомбеле (Эрик Ламела)
78'  Стивен Бергвейн (Деле Алли)
78'  Тоби Алдервейрелд (Серж Орье)
81'  Джовани Ло Чельсо
89'  Антонио Рюдигер


22.02 17:30 "Лестер" - "Манчестер Сити"

"Лестер" барча мусобақалар доирасидаги охирги 8 ўйинидан 2 тасида ғалабага эришган. 

"Манчестер Сити" агар ютса, орадаги фарқни 7 очкога келтириши мумкин. 

Брендан Рожерс ва Хосеп Гвардиола тўқнашувида ким ғолиб бўлиши ҳамма мухлислар учун қизиқ.


Таркиблар бўйича

Вилфред Ндиди охирги 2 ўйинни ўтказиб юборган. Брендан Рожерс бу сафар "Манчестер Сити"га қарши унинг хизматларига мухтож.

Хамза Чаудри битта ўйинга дисквалификация қилинган.

"Лестер" 3 та ҳимоячи билан ўйнаши кутилмоқда. Кристиан Фукс ёки Беннетт захирада қолиб кетса ажабланманг.


Давид Сильва дастлабки дақиқаларда майдонда кўриниш бериши еҳтимоли паст.

Эмерик Ляпорт ажойиб формада эканлигини инобатга олсак, у марказда асосий ҳимоячи бўлади. Унга тандем сифатида ўтган турда дам олган Фернандиньо ёки Отаменди танланади.

Рияд Махрез собиқ клубига қарши тўп тепиши кутиляпти.

Ўйинга оид фактлар:

- "Лестер" иштирокидаги охирги 4 уй ўйинида камида 2та тўп дарвозага киритилган.

- "Манчестер Сити"нинг олдинги 3 учрашувида 3 тадан кўп гол урилмаган.


Тахминий таркиблар

"Лестер" (3-5-2): Шмейхель, Эванс, Сёюнджю, Беннетт, Перейра, Тилеманс, Ндиди, Мэддисон, Чилуэлл,    Перес, Варди    

"Манчестер Сити” (4-3-3):  Эдерсон, Уокер, Фернандиньо, Ляпорт, Менди, Гюндоган, Родри, Де Брёйне, Б.Силва, Махрез, Агуэро


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Н.Менди, Жеймс, Амарти ("Лестер"), Стерлинг ("Манчестер Сити") 

Сўроқ остида: Ндиди ("Лестер"),   Д.Сильва, Сане ("Манчестер Сити")

Лестер

Премьер-лига . 27-тур

22/02/2020, 21:30

1
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Габриэль Жезус - 80'

Стадион: King Power Stadium, 32068 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
46'  Келечи Ихеаначо (Харви Барнс)
85'  Деннис Прат (Мэттью Джеймс)
90'  Кристиан Фукс (Айосе Перес)
58'  Эмерик Ляпорт (Николас Отаменди)
62'  Серхио Агуэро
77'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
80'  Габриэль Жезус
80'  Рияд Марез


23.02 19:00 "Манчестер Юнайтед" - "Уотфорд"

"Манчестер Юнайтед" ўтган турдаги муҳим ғалабадан сўнг, юқорилаш учун бу турда ҳам яхшигина имкониятга эга бўлди.   

"Уотфорд"нинг ҳолати бироз оғирроқ. Улар айни дамда 19-ўринда бормоқдалар. Бироқ унутмаслик лозим, бу - АПЛ. 


Таркиблар бўйича

Одион Игало собиқ жамоасига қарши ўйнашни интиқ бўлиб кутмоқда. 

Уле Гуннар Сульшернинг айтишича, Скотт Мактоминей сафга қайтган. У олдинги 13 та ўйинни ўтказиб юборганди. 

Уан-Биссака ўтган баҳсда дам олган, бу сафар у асосийда ўйнаши кутиляпти.

Агар тикланишга улгурса, Мейсон Гринвуд биринчи жамоада тўп тепишдан умидвор.


"Уотфорд" бош мураббийи Найжел Пирсон жамоа ҳужумчиси Исмаила Сарр хизматидан фойдаланишни жуда хоҳлаяпти. Сарр жароҳати туфайли охирги 4 та учрашувни ўтказиб юборган. 

Дэнни Уэлбек асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.

Ярим ҳимояда Чалоба  Капу ёки Дукуре билан жуфтлик ҳосил қилади.

Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Юнайтед" "Уотфорд"га қарши сўнгги 6 уй ўйинида ютуққа эришган.

- "Қизил иблислар"нинг АПЛ доирасидаги охирги 7 учрашувидан 6 тасида 3 тадан кўп гол кузатилмаган.

- "Манчестер Юнайтед" АПЛда сўнгги 11 уй ўйинидан 10 тасида ютқазмаган.


Тахминий таркиблар

“Манчестер Юнайтед” (4-2-3-1): Де Хеа, Уан-Биссака, Байи, Магуайр, Шоу, Матич, Фред, Гринвуд, Фернандес, Жеймс, Марсьяль    

"Уотфорд” (4-2-3-1): Фостер, Мариаппа, Кабаселе, Каткарт, Мазина, Чалоба, Капу, Уэлбек, Дукуре, Деулофеу, Дини    


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Погба, Рашфорд ("Манчестер Юнайтед"), Доусон, Янмат, Прёдль (“Уотфорд”)    

Сўроқ остида: Байи, Туанзебе, Фосу-Менса, Мактоминей, Гринвуд ("Манчестер Юнайтед"), Фемения, Клеверли, Сарр ("Уотфорд")         

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 42', Антони Марсьяль - 58', Мэйсон Гринвуд - 75'

Премьер-лига . 27-тур

23/02/2020, 18:00

0
:
3
Тугади

Уотфорд

Стадион: Old Trafford, 73347 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
42'  Бруну Фернандеш
58'  Антони Марсьяль
75'  Мэйсон Гринвуд
75'  Бруну Фернандеш
79'  Фред (Скотт Мактоминей)
80'  Мэйсон Гринвуд (Тахит Чонг)
80'  Антони Марсьяль (Одион Игало)
52'  Трой Дини
67'  Крейг Кэткарт
69'  Роберто Перейра (Исмаила Сарр)
76'  Трой Дини (Дэнни Уэлбек)
80'  Абдулай Дукуре (Том Клеверли)


23.02 21:30 "Арсенал" - "Эвертон"

Микель Артета ҳақиқатдан "Арсенал"даги вазиятни ўнглашга астойдил ҳаракат қилмоқда. 

Карло Анчелотти "Эвертон"ни жар ёқасидан тортиб олди яъни улар энди одингидек қуйи ўринда эмас, балки юқори ўнликда. 

Икки жамоа ҳам айни дамда ажойиб формада. "Арсенал" "Эвертон"га қарши охирги 6 уй ўйинида фақат ғалабага эришган. "Тўпчилар" бугун ғалаба учун ҳаракат қилишлари аниқ, чунки юқори тўртлик учун кураш йўлида бу жуда муҳим.


Таркиблар бўйича

Сократис "Олимпиакос"га қарши ўйинда жароҳатга йўлиққан. Бугун у майдонда кўриниш бермаса керак. 

Катта эҳтимол билан ҳимоя марказига Луиз-Мустафи жуфтлиги жойлашади.

Таянч зонасига Гранит Жака тушиши аниқ. Унга шерик сифатида Себальос танланиши мумкин.

Озиль ва Пепе бугунги муҳим беллашувда 11 талик таркибда бўлиши тахмин қилинмоқда.


Карло Анчелотти жамоасида яхши янгилик: Андре Гомеш оғир жароҳат олганига қарамасдан уч ойда сафга қайта олди.

Уолкоттга тиззасидаги жароҳат яшил майдонда кўриниш беришига тўсқинлик қилиши мумкин. 

Алекс Ивоби собиқ клубига қарши ўйнаши мумкин ва бу ҳамма учун қизиқ.

Папа Карло ҳимоя қўрғонига Кин-Мина тандемини қўйса керак.

Ўйинга оид фактлар:

- "Арсенал" барча турнирдарда "Эвертон"га қарши охирги 22 уй учрашувида ютқазмаган.

- "Тўпчилар" ҳамма мусобақаларда "Эвертон" билан бўлиб ўтган 6 уй ўйинида камида 2 та гол урган.

- "Ирислар" иштирокидаги сўнгги 3 ўйинда 2 тадан кўп гол урилган.

- "Эвертон" АПЛда охирги 11 ўйиндан 10 тасида мағлуб бўлмаган.

- "Арсенал" сўнгги 6 учрашувда ютқазмаган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

“Арсенал” (4-2-3-1): Лено, Бельерин, Мустафи, Луиз, Колашинац, Жака, Себальос, Пепе, Озиль, Обамеянг, Ляказетт    

"Эвертон” (4-4-2): Пикфорд, Коулман, Мина, Кин, Динь, Ивоби, Сигурдссон, Шнедерлен, Бернард, Калверт-Льюин, Ричарлисон


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Чемберс, Тирни, Седрик, Нелсон ("Арсенал"), Гбамен    ("Эвертон")

Сўроқ остида: Сократис, Торрейра ("Арсенал"), Гомеш, Уолкотт ("Эвертон")

Арсенал

Эдди Нкетиа - 27', Пьер-Эмерик Обамеянг - 33', Пьер-Эмерик Обамеянг - 46'

Премьер-лига . 27-тур

23/02/2020, 20:30

2
:
3
Тугади

Эвертон

Доминик Кэлверт-Льюин - 1', Ришарлисон - 45'

Стадион: Emirates Stadium, 60296 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
18'  Сеад Колашинац (Букайо Сака)
27'  Эдди Нкетиа
27'  Букайо Сака
33'  Пьер-Эмерик Обамеянг
33'  Давид Луис
46'  Пьер-Эмерик Обамеянг
46'  Николя Пепе
76'  Дани Себальос (Лукас Торрейра)
82'  Месут Озил (Маттео Гендузи)
1'  Доминик Кэлверт-Льюин
31'  Морган Шнедерлен
45'  Ришарлисон
45'  Ришарлисон
45'  Йерри Мина
59'  Морган Шнедерлен (Андре Гомеш)
60'  Алекс Ивоби (Бернард)
73'  Гильфи Сигурдссон
82'  Фабиан Делф (Мойзе Кин)
90'  Андре Гомеш


25.02 01:00 "Ливерпуль" - "Вест Хэм"

Юрген Клопп шогирдлари бу гал кучли ҳимояга эга "Атлетико"га қарши эмас, "Вест Хэм"га қарши ўйнайди. 

"Вест Хэм" охирги 7 учрашувда ғалаба нималигини билмай келмоқда. Шунингдек, улар "Энфилд"даги охирги 2 ўйинда 4 та гол ўтказиб юборганини унутмаслик лозим. 


Таркиблар бўйича

Жордан Хендерсон "Атлетико Мадрид" билан ўйинда жароҳат олди. Шу боис у уч ҳафтани майдондан ташқарида ўтказиши маълум қилинди. 

Садио Мане "Вест Хэм"га қарши беллашувга шай ҳолатда турибди.

Наби Кейта, Окслейд-Чемберлен ҳамда Жоэль Матип ўз имкониятларини кутишмоқда.


Райан Фредерикс "Манчестер Сити"га қарши ўйинда жароҳат олди. 

Фелипе Андерсон январь бошидан бери ўйнамаётганди, лекин у сафга қайтган. 

Мануэль Лансини ва Себастьян Алле асосий таркибда майдонга туширилиши мумкин. 

Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" АПЛда сўнгги 20 уй ўйинида ғалаба қозонган.

- "Қизиллар" сўнгги 11 ўйинидан 10 тасида гол ўтказиб юбормаган (Премьер-лига).

- "Ливерпуль" барча мусобақаларда "Вест Хэм" билан сўнгги 19 уй ўйинидан 18 тасида мағлуб бўлмаган.

- "Вест Хэм" охирги 4 меҳмон учрашувида ютқазган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

“Ливерпуль” (4-2-3-1): Алисон, Арнолд, Гомез, Ван Дейк, Робертсон, Чемберлен, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салах, Фирмино    

"Вест Хэм” (4-4-2): Фабьяньский, Дьоп, Огбонна, Крессуэлл, Снодграсс, Райс, Нобл, Соучек, Масуаку, Антонио, Алле


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хендерсон ("Ливерпуль), Фредерикс, Уилшир, Ярмоленко    ("Вест Хэм")

Сўроқ остида: Клайн, Шакири ("Ливерпуль")

Ливерпуль

Джорджиньо Вейналдум - 9', Мохамед Салах - 68', Садио Мане - 81'

Премьер-лига . 27-тур

25/02/2020, 00:00

2
:
3
Тугади

Вест Хэм

Исса Диоп - 12', Пабло Форнальс - 54'

Стадион: Anfield, 53313 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
9'  Джорджиньо Вейналдум
9'  Трент Александер-Арнолд
57'  Наби Кейта (Алекс Окслейд-Чемберлен)
68'  Мохамед Салах
68'  Эндрю Робертсон
81'  Садио Мане
81'  Трент Александер-Арнолд
86'  Садио Мане
90'  Садио Мане (Жоэль Матип)
12'  Исса Диоп
12'  Роберт Снодграсс
47'  Томаш Соучек (Пабло Форнальс)
51'  Деклан Райс
54'  Пабло Форнальс
54'  Деклан Райс
65'  Фелипе Андерсон (Себастьен Алле)
66'  Исса Диоп
80'  Марк Нобл
84'  Роберт Снодграсс (Джеррод Боуэн)


Шунингдек, бу турдан қуйидаги учрашувлар ўрин олган:

22.02 20:00 "Саутгемптон" - "Астон Вилла"

22.02 20:00 "Бёрнли" - "Борнмут" 

22.02 20:00 "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл"     

22.02 20:00 "Шеффилд Юнайтед" - "Брайтон"

23.02 19:00 "Вулверхэмптон" - "Норвич"     


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика