

Англиянинг THE TIMES нашри берган хабарларга кўра, коронавирус туфайли Англия Премьер-лигаси ўйинлари мавсум охиригача мухлисларсиз ўтказилади.
Чемпионат ўйинлари тўхтатилмайди, аммо АПЛ ва қуйи лигалардаги учрашувларга мухлислар киритилмайди. Кафелардаги трансляциялар ҳам тўхтатилади.
Ҳозирча АПЛ раҳбарияти бу ҳақида расмий маълумот бергани йўқ.



