UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

АПЛ. МЮ – "Челси", "Арсенал" – "Лестер" ва бошқа ўйинлар учун превью Янгиликлар

АПЛ. МЮ – "Челси", "Арсенал" – "Лестер" ва бошқа ўйинлар учун превью

Теглар :  АПЛ Превью
6-турга оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси баҳсларидан сўнг дарҳол АПЛ 6-тур ўйини бошланиб кетди. Кеча "Астон Вилла" ўз майдонида "Лидс"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди бугун, эртага ва индинга бир нечта учрашувлар ўтказилади.

Турнинг асосий интригалари

"Вест Хэм" яна бир қаҳрамонликка қодирми?

"Вест Хэм" трансфер ойнасини эҳтиёткорлик билан ўтказди ва чемпионатни даҳшатли бошлади. Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг, Дэвид Мойес янги йил олдидан ишсиз қоладигандек туюлганди. Шундай ўйлашга "Арсенал"дан учралган мағлубият эмас, балки қийин тақвим сабаб бўлди, чунки "болғачилар"ни навбатда "Вулверхэмптон", "Лестер", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити"га қарши учрашувлар кутаётганди. 

"Вест Хэм" ўтказилган 3 та ўйинда 7 очкони қўлга киритди: "Тоттенхем" билан 3:3, "Лестер" билан 3:0 ва "Вулверхэмптон" билан 4:0 ҳисоби қайд этилди. "Тоттенхэм" билан ўйиндаги камбэкка Мойес ўз муносабатини билдираркан, жамоада характер борлигини айтиб ўтди. 

Шу ўринда Майкл Антониони алоҳида эътироф этиш лозим. Яқинда CIES Observatory мавсум бошида Европа топ-5 лигасида кимга нисбатан энг кўп қоида бузишлар кузатилаётгани бўйича рейтингни эълон қилди. Унда "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси кучли 10 ликка кирди. Антониога нисбатан ўртача ҳар 24:36 дақиқада қўполлик қўлланилган. Таққослаш учун ушбу рўйхатнинг этакчиси Неймарни ҳар 20:39 дақиқада йиқитишади. 

Ушбу рўйхатда "Вест Хэм" билан ўйнайдиган "Манчестер Сити" футболчилари топилмади. Бундан ташқари, "шаҳарликлар" ҳафта ўрталарида Чемпионлар Лигасида бир ўйин ўтказдилар ҳамда Ляпорт ва де Брюйне эндигина тикланишмоқда. Кейинги сенсацияни кутсак бўладими?

"Ливерпуль" ван Дейксиз қандай ўйнайди?

Тақдир Юрген Клоппни бирин-кетин синовдан ўтказмоқда. Немис ўзига ишонган ҳолда янги футболчиларнинг оммавий хариди бўлмаслигини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, жамоа мавжуд ресурслар билан ўйнашга қодир. Шундай бўлса-да, "Ливерпуль" иккита йирик трансферни амалга ошириб, ҳужум ва ярим ҳимоядаги ўзгарувчанликни кенгайтирди. Муаммолар эса ҳимоя ва ҳужумда юзага келди. 

Алиссон жароҳат олди, унинг ўрнини Адриан эгаллади.  Клоппнинг муаммолари бразилиялик дарвозабонни йўқотиш билан тугамади. "Эвертон" билан дерби пайтида Пикфорд ван Дейкнинг тиззасига бориб урилди, шундан сўнг ҳимоячи ўйинни давом эттира олмади. Ўйиндан сўнг даҳшатли миш-мишлар тарқалди – нидерландиялик олти ойга сафдан чиқди. Бироз вақт ўтгач, бу хабар расман тасдиқланди.

Энди Клоппда 3 та номинал марказий ҳимоячи қолди. Матип озгина шикастлангани сабабли "Аякс" билан ўйинни ўтказиб юборди. Мураббий Фабиньони марказий ҳимояга қўйишига тўғри келди. Бразилиялик бу жойда ўтган мавсумда ўйнашга улгарган. Афтидан, ван Дейк тиклангунига қадар ёки январь ойида бошқа бир ҳимоячи сотиб олинмагунча, хавбек ҳимоядаги "тешик"ни ёпиб туриши лозим бўлади.    

Премьер-лигада кетма-кет 93 учрашувни асосий таркибда бошлаган нилерландиялик футболчини алмаштириш жуда қийин бўлади, албатта. Буни "Ливерпуль"нинг ван Дейк билан ва усиз ўйинлари статистикаси бемалол тасдиқлайди.

"Брайтон" қачон ўйин сифатини натижаларга "кўчиради"?

Омадсизлик – мавсум бошидаги "Брайтон" учун энг мос таъриф. Ҳаммаси "Челси"га қарши ўйин (1:3) билан бошланди. Мезбонлар яхшироқ ўйнашди, аммо меҳмонлар тез-тез гол уришди. Ҳамма нарса "Ньюкасл"га қарши навбатдаги ўйинда, "Сент-Жеймс Парк"да содир бўлди, жамоа рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Сўнгра ҳакамлар қарорига кўра, ўйиндан кейин белгиланган пенальти туфайли "Манчестер Юнайтед" билан 2:3, "Эвертон" билан 2:4 ва сўнгги турда "Кристал Пэлас" билан дуранг (1:1) ўйналди. Айниқса, охирги натижа жуда аламли, чунки "Брайтон" яна бир бор рақибдан яхшироқ ўйнаб туриб, ютқазди. Адам Лаллана ажойиб ўйин кўрсатди, аммо сўнгги дақиқаларга қадар тўп дарвозага киришдан бош тортди.   

Агар статистикага мурожаат қилсак, "Брайтон"да ижод нуқтаи назаридан ҳаммаси тартибли йўлга қўйилган.

"Вест Бромвич" билан ўйин "Брайтон" учун ажойиб имконият ва бу йўлда МЮ ҳамда "Арсенал" собиқ форварди Дэнни Уэлбекнинг ёрдами муҳим аҳамиятга эга.

"Вест Хэм" – "Манчестер Сити" (24.10 16:30)

"Манчестер Сити" аста-секин яхши формага кириб боряпти – асосий ўйинчилар сафга қайтмоқдалар. Серхио Агуэронинг ортидан Эмерик Ляпорт ва Кевин де Брюйне жароҳатдан тикланишди. Бу Габриэль Жезус ва Фернандиньони йўқотган Гвардиоланинг руҳини кўтариши аниқ. Испаниялик журналистларнинг "Аке, Ляпорт ва де Брюйне майдонга тушадими?" деган саволларига тўғридан тўғри жавоб бермади, бугун учаласи ёки улардан бири майдонда кўриниши мумкин .

"Вест Хэм"да Майкл Антонио ва Себастьян Аллер майдонга тушиши шубҳа остида, бироқ улар ўйинга тайёр бўлишса керак. "Болғасилар" етакчиларининг ажойиб формаси ва "Манчестер Сити"нинг беқарор натижалари ҳам мезбонларни мағлубиятдан қутқара олмаслиги эҳтимоли юқори.

"Манчестер Юнайтед" – "Челси" (24.10 21:30)

Иккала жамоанинг янги мавсумдаги натижалари "бир текис" эмас. "Челси" рўй бериши мумкин бўлган деярли барча сценарийлардан ўтди. Йирик ғалаба, ҳайратланарли камбэк, мағлубият. Шунга ўхшаш ҳолатлар "Манчестер Юнайтед"да ҳам кузатилди. "Қизил иблислар" октябрь ойида "Тоттенхэм"дан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олган бўлишса, "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда ютдилар. Барқарорлик кафолатини хоҳлайсизми? Бу Лэмпард ва Сульшер жамоаларига тааллуқли эмас.  

Ҳимоя ва дарвозабон ўз мураббийига мунтазам равишда панд бераверса, қандай кафолат ҳақида сўз бориши мумкин?!  "Челси" АПЛда 9 та гол ўтказиб юборди. Ҳаттоки 19-ўринда жойлашган "Шеффилд Юнайтед"да камроқ (7 та).

Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, "Челси" кетма-кет 7 ўйиндан бери "Олд Траффорд"да ғалаба қозониш нима эканлигини билмай келяпти. Яқинда бўлиб ўтган Англия кубогидаги ғалаба ҳисобга олинмайди, чунки ўйин "Уэмбли"да бўлиб ўтди. Лондонликлар сўнгги марта Манчестердан етти йил олдин – Лэмпард футболчилиги даврида ғалаба билан қайтган. Лэмпард АПЛда мураббий сифатида ҳали "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб эта олмади. Икки учрашув – умумий 0:6 ҳисобидаги мағлубият. Бундан ташқари, манкунианлар 1965 йилдан буён биринчи марта "Челси" устидан кетма-кет уч марта ғалаба қозонишди.

"Ливерпуль" – "Шеффилд Юнайтед" (24.10 23:59)

"Ливерпуль" ван Дейксиз, шунингдек, майдонга қайтгач, аллақачон Чемпионлар Лигаси ўйинини ўтказиб юборган жароҳатларга мойил Матипсиз яшашни ўрганмоқда. Сўнгги ўйинларда "Ливерпуль" "меҳрибон". Мерсисайдликлар сўнгги 7 та ўйиннинг атиги 3 тасида гол ўтказиб юбормадилар.

"Ливерпуль" АПЛнинг охирги 28 ўйинидан 27 тасида ғалаба қозонган. "Шеффилд Юнайтед" 7 марта сафар уюштириб, шулардан 6 тасида ютқазган. Қолаверса, "қизиллар" 26 уй ўйинида камида 2 та гол ўтказиб юборишган.

"Арсенал" – "Лестер" (25.10 23:15)

Ҳар икки жамоада ҳам Европа Лигаси ўйинларидан кейин тикланиш вақти чекланган. Австрияда сафар учрашувини ўтказган "Арсенал"га бироз қийинроқ бўлади. "Канонирлар" ўртасидаги қаршилик даражаси "Лестер"га қараганда анча юқори эди. "Лестер" "Заря"ни бемалол мағлубиятга учратди (3:0), лекин "Рапид" "чақилмас ёнғоқ" бўлиб чиқди. Австрияликлар ҳисоб очишди ва "Арсенал" Обамеянг ва Бельеринни майдонга тушириш эвазига рақибни енгишга муваффақ бўлди.

Артета "Рапид"га қарши ўйнамаган Виллиан ва Себальоснинг хизматига умид билдирмоқда. Брендан Рожерс эса Жейми Вардидан фойдаланишдан умидвор. Ндиди, Перейра, Союнжу ва Амарти аниқ ўйнашмайди. "Лестер" мураббийида ҳам ёқимли ҳолатдар бор – "Заря" билан ўйинда қатнашган Мэддисон ва Ундернинг ўйини аста-секин шаклланиб боряпти.

Жамоалар сўнгги учрашувларда кўплаб голлари билан ажралиб тургани йўқ. "Лестер" сўнгги 5 та учрашувнинг 3 тасида гол уролмади. "Арсенал"да 2 та шундай учрашув бор. "Тўпчилар" Премьер-лигада кетма-кет 11 та ўйиндан бери ўз уйларида ютқазишмаяпти.

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади: 

24.10 19:00 "Фулхэм" – "Кристал Пэлас"  

25.10 18:00 "Саутгемптон" – "Эвертон" 

25.10 20:30 "Вулверхэмптон" – "Ньюкасл"

26.10 21:30 "Брайтон" – "Вест Бромвич"

26.10 23:59 "Бёрнли" – "Тоттенхэм"


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика