UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  1 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:1 (онлайн ҳисоб)  2 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  48 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 90+3-дақиқада урган голи орқали муҳим ўйинда ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 90+3-дақиқада урган голи орқали муҳим ўйинда ғалабага эришди

Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Вест Хэм 1:0

Гол: Рэшфорд (90+3, 1:0).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Магуайр, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд, Эланга (Рэшфорд, 62).

Вест Хэм – Ареоля, Цоуфал, Доусон, Зума, Крессуэлл, Лансини, Соучек, Райс, Форнальс, Антонио, Боуэн.

Огоҳлантириш: Магуайр (56), Райс (63).

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 90'

Премьер-лига . 23-тур

22/01/2022, 19:00

0
:
1
Тугади

Вест Хэм

Стадион: Old Trafford, 73130 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
56'  Харри Магуайр
62'  Энтони Эланга (Маркус Рэшфорд)
82'  Фред (Эдинсон Кавани)
82'  Мэйсон Гринвуд (Антони Марсьяль)
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Эдинсон Кавани
63'  Деклан Райс
70'  Владимир Цоуфал (Райан Фредерикс)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" кучли тўртликка қайтди!

90+3. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! РЭШФОРРРРДДДД!!! ДАХШАТТТТ!!! Сўнгги дақиқаларда МЮ ғалабани илиб кетди!!!!

90+2. УХХХХХХ!!! Марсьяль ажойиб вазиятдан гол ура олмади.

3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААААА!! РОНАЛДУУУУ!! Унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

87. "Вест Хэм" бурчак зарбасига эга бўлди. Соучекнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

82. Фернандеш рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бу вазиятга пенальти берилмаслиги аниқ)

78. УХХХХХХХ!!! Антонио рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Де Хеа тўпни ушлаб олди.

75. Энди Теллеснинг зарбаси ноаниқ кетди.

72. Фернандешнинг қанотдан оширган тўпини Роналду дарвозага йўллаш ўрнига Доусонга зарба бериб юборди.

69. Яна бир бор Роналду жаримадан оширилган тўпни қайтариб юборди.

68. Магуайр ўз жарима майдончаси ёнида энди Боуэнга қарши фол ишлатди. Жарима зарбаси.

65. Фернандешнинг кучли зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

61. УХХХХХ!! Эланганинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

59. ВАРААААННННН!!! Бурчакдан узатилган тўпга Рафа боши билан зарба йўллади. Аммо тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

57. Лансинининг жаримадан оширган тўпини Роналду қайтариб юборди.

56. Магуайр ўз жарима майдончаси яқинида фол ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди.

54. ЗАРБАААААААА!!! Бурчакдан оширилган тўпни Боуэн дарвоза томон йўллади. Кучли зарба дарвоза тўрининг ташқи томонидан тегди.

52. УХХХХХХХ!!!! "Вест Хэм"да хавфли вазият. Соучекнинг пасидан кейин Лансини зарба беришига Магуайр йўл қўймади.

50. ЗАРБААААААА!!! ФРЕЕЕДДДД!!! Унинг кучли зарбасини Ареола қайтарди.

48. "Юнайтед" хавфли вазият яратди. Эланга қанотда пайдо бўлди ва марказдаги Роналдуга оширди. Аммо Антони оффсайдда қолиб кетганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

"Вест Хэм"нинг ҳужумидан кейин танаффусга хуштак чалинди.

43. ЭХХХХХХ!!! "Юнайтед"нинг яна бир ҳужуми йўқ бўлди. Фернандешнинг паси дарвозабон томон кетиб қолди.

39. Далот бир йўла уч рақибини алдаб ўтмоқчи бўлди. Аммо Зума унинг йўлини ёпа олди.

36. УХХХХХХХ!! Зума ўз жарима майдончаси ичида Роналдуни йиқитгандек кўринди. Кўрамиз.

35. Далотнинг қанотдан оширган тўпига ҳеч ким етмади. Ареола тўпни дарвозасидан ўйинга киритди.

27. Антонио ҳужумга ўтганди. Теллес тўпни олиб қўйди.

23. Зарбалар бўйича ҳисоб 5-1 (буни матнда ёзиш хато бўларкан). Аниқ зарбалар 0-0.

22. Энди Далотнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

20. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Фернандешнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Роналду боши билан дарвозага йўллаш учун бироз кечикди.

18. Ўйин темпи юқори эмас. Ўйин асосан марказда кечмоқда.

14. МЮнинг узоқ давом этган ҳужумини Роналдунинг зарбаси билан якунланди. Унинг зарбасига Доусон блок қўйишга улгурди.

9. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

8. Фернандеш рақиб жарима майдончаси ёнида йиқитилди. Жарима зарбаси.

4. УХХХХХХ!!! ГРИНВУУУДДДДД!!! Ажойиб вазият кўкка совурилди. Гринвуд пас бериш ўрнига дарвозага зарба йўллади. Зума тўпни қайтара олди.

3. УХХХХ!! Райс МЮ жарима майдончаси ёнида тўпни рақибидан олиб қўйиб, дарвозага зарба берди. Варан қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Вест Хэм" меҳмон бўлмоқда.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика