UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  3 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5

АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"га "Олд Траффорд"да жавобсиз 5та гол урди, Салоҳдан хет-трик! Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"га "Олд Траффорд"да жавобсиз 5та гол урди, Салоҳдан хет-трик!

Англия чемпионати 9-турининг марказий учрашуви якунланди.

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 0:5

Голлар: Кейта (5, 0:1), Жота (14, 0:2), Салоҳ (37, 0:3), Салоҳ (45+4, 0:4), Салоҳ (49, 0:5).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Фред, Бруну Фернандеш (Далот, 62), Мактомини, Роналду, Рэшфорд (Кавани, 62), Гринвуд (Погба, 46).

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Милнер (Жонс, 27), Хендерсон, Кейта (Чемберлейн, 64), Фирмино (Мане, 76), Салах, Диогу Жота.

Огоҳлантириш: Шоу (41), Роналду (45), Фред (45), Бруну Фернандеш (46), Уан-Биссака (86).

Четлатиш: Погба (59).

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . 9-тур

24/10/2021, 20:30

5
:
0
Тугади

Ливерпуль

Наби Кейта - 5', Диогу Жота - 13', Мохамед Салах - 38', Мохамед Салах - 45', Мохамед Салах - 50'

Стадион: Old Trafford, 73088 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
41'  Люк Шоу
45'  Криштиану Роналду
45'  Фред
46'  Мэйсон Гринвуд (Поль Погба)
46'  Бруну Фернандеш
52'  Криштиану Роналду
55'  Харри Магуайр
59'  Поль Погба
60'  Поль Погба
62'  Бруну Фернандеш (Эдинсон Кавани)
62'  Маркус Рэшфорд (Диогу Дало)
86'  Аарон Уан-Биссака
5'  Наби Кейта
5'  Мохамед Салах
13'  Диогу Жота
13'  Трент Александер-Арнолд
27'  Джеймс Милнер (Кертис Джонс)
38'  Мохамед Салах
38'  Наби Кейта
45'  Мохамед Салах
45'  Диогу Жота
50'  Мохамед Салах
50'  Джордан Хендерсон
64'  Наби Кейта (Алекс Окслейд-Чемберлен)
77'  Роберто Фирмино (Садио Мане)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"ни уйида атиги 5та гол урди.

90+2. Кертис Жонс зарба берди. Аммо Магуайр ҳавфни бартараф қилди.

90. "Ливерпуль" жарима зарбасига эга бўлиб ҳам тўпни орқага ўйнамоқда.

85. Чемберлейннинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

83. УХХХХХХХ!!! Каванининг зарбасини тўсин қайтарди. Ҳаттоки "Олд Траффорд" ҳам гол урилишини истамаяпти.

80. Икки томон ҳам ўйинни якунлаш учун ўйнамоқда.

76. Клопп кўпроқ гол истамоқда. Мане майдонга тушди.

74. Салоҳнинг паси Фирминога мўлжалланганди. Бироқ Мактомини тўпни аутга тепиб юборди.

71. ЗАРБААААААА!! Трентнинг кучли зарбасини Де Хеа қайтарди

69. "Ливерпуль" тўхтамаяпти, ҳужумлар борган сайин хавфлилашмоқда. Бу ўйинда "Юнайтед" 5тадан кўп фарқ билан ютқазса керак.

66. Трибуналарда фақатгина "Ливерпуль" мухлислари қолмоқда. Қолганлар эса уйларига тарқалмоқда.

64. Наби Кейта оғир жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Окслейд-Чемберлейн тўлдирди.

62. Сульшер икки ўзгариш қилди. Албатта, ўзининг сўнгги ўйинида истаганини қилгиси келмоқда)

ВАР ишга тушди. Погба қизил олиши мумкин ва олди ҳам.

59. "Юнайтед" йўқ жойдан тўпни йўқотиб, Погба фол ишлатди ва сариқ карточка олди.

56. Салоҳнинг зарбасини жонли девор қайтарди. Бурчак зарбаси бўлади энди.

55. "Ливерпуль" олтинчисини уриш учун зўр имкониятга эга.

51. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Роналду ҳисобни бироз бўлса-да, қисқартирди. Оффсайд бўлиши ҳам мумкин бу ерда.

49. ГООООООЛЛЛЛ!!! Салоҳдан ХЕТ-ТРИК!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45+4. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! САЛООООҲҲҲҲ!!! ДУБЛЬЬЬЬ!!

45. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Рэшфорд чап қанотдан дарвоза ёнигача ёриб кирди ва пас берди. Ҳимоячилар қайтариб юборишди.

43. "Юнайтед"ни таниш қийин бўлмоқда. "Ливерпуль" эса жуда ҳам кучли ўйнаяпти. Алам қиладигани, Тошкентда интернет деярли ишламаяпти)

37. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Наби Кейтанинг пасидан сўнг Салоҳ ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда!

33. Рэшфорд ҳужумга ўтаётганди. Оффсайдда қолиб кетди.

31. Хендерсоннинг зарбаси ноаниқ кетди.

27. "Ливерпуль"да мажбурий ўзгариш. Милнер ўрнига Жонс майдонга тушди.

24. МЮ ҳужумга ўтди. Ван-Биссаканинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

14. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Қанотдан оширилган тўпни Жота деярли бўш қолган дарвозага киритди!

11. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

9. Салоҳнинг зарбаси ноаниқ кетди.

7. ЗАРБААААА!! Де Хеа Фирминонинг зарбасини қайтарди!

5. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Кейта бирга-бир имкониятдан унумли фойдаланди!

4. ЗАРБААААААА!!!! БРУНУ 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади....

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Олд Траффорд"да ҳақиқий футбол оқшоми! "Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль"ни қабул қилади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика