UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  2 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  8 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  8 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" (превью) Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" (превью)

Тошкент вақти билан 20:30 да бошланадиган Шимоли-ғарбий дерби олдидан муҳим маълумотлар билан бўлишамиз.

Мусобақадаги ҳолат

"Манчестер Юнайтед" кетма-кет уч турдан бери ғалаба нималигини билмаяпти, шу боис клуб кучли тўртликдан тушиб қолди. МЮ 8 турдан кейин 6-ўринни банд этиб турибди – "Ливерпуль" билан ўртадаги фарқ 4 очкони ташкил қилади.

"Ливерпуль" икки жанговар дурангдан сўнг ("Брентфорд" билан 3:3, "Манчестер Сити" билан 2:2) меҳмонда "Уотфорд"ни аяб ўтирмади (5:0). Юрген Клопп жамоаси "Челси"ни таъқиб қилишда давом этяпти. Чемпионат етакчиси "аристократлар" билан орадаги фарқ – 4 очко.

Ажралиб турган жиҳатлар

1. МЮда 3 та асосий ўйинчи сафдан чиққан

"Аталанта" устидан қозонилган ғалаба "Манчестер Юнайтед"ни нафақат руҳий жиҳатдан, балки жисмонан толиқтирди. Бир нечта ўйинчининг организми бундан стрессга дош беролмади. Оле Гуннар Сульшернинг айтишича, бир вақтнинг ўзида учта муҳим ижрочи жароҳат олган, бу эса уларнинг "Ливерпуль"га қарши ўйнашига тўсқинлик қилиши мумкин. Уч ўйинчи ичида Фред энг кичик йўқотиш ҳисобланади. Бразилиялик беқарор, вақти-вақти билан катта хатоларга йўл қўяди ва асосий таркибда муқим ўрни йўқ.

2. Лингард ва Санчо бошланғич таркибда бўладими?

Жесси Лингард – Бруну Фернандешнинг асосий ўринбосари. Бруну Лига кубоги доирасидаги "Вест Хэм"га қарши баҳсни асосийда бошламади, жамоа 4-3-3 схемасида майдонда саф тортди. Лингард унда ҳужумнинг ўнг четидан жой олди. Агар Фернандеш тикланишга улгурмаса, Сульшерда бошқа вариант қолмайди.

Хилма-хиллик вингер позициясида ҳам камайиб бормоқда. Рэшфорд билан боғлиқ вазият сўроқ остида, Марсmяль эндигина қайтди ва унинг ҳозирги формаси ҳақида саволлар бор. Демак, Гринвуд ва Санчо қолди. Катта эҳтимол билан иккинчисига имконият берилса керак, чунки у "Аталанта"га қарши атиги 20 дақиқа ҳаракатланди. Аммо унутмаслигимиз керак, "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби сўнгги паллада ўзгариб қолиши мумкин, Балки Сульшер Погбани қанот ҳужумига ўтказишга қарор қилиши мумкин.

3. МЮ дарвозасини дахлсиз сақлаб қолиш учун ҳеч қандай имкониятга эга эмас

Ҳа, ҳеч қандай. "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда 7 та уй ўйинида қатнашиб, ҳар бирида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Ҳамма гол урди – АПЛда аутсайдерлар "Лидс" (1:5) ва "Ньюкасл" (1:4), Лига кубогида ("Вест Хэм", 0:1) ва Чемпионлар лигасида ("Вильярреал" билан 2:1 ва "Аталанта" билан 3:2).

"Ливерпуль" кўпинча "Олд Траффорд"да ўзини уйдагидек ҳис қилади. Меҳмонлар сўнгги 10 та тўқнашувнинг 8 тасида гол уришган. "Ливерпуль" ўзаро ўйинларнинг ярмида фақат битта гол билан чекланган, бироқ факт шуки, мезбонлар доимо тўп ўтказишган. Ажабланарлиси, МЮ охирги 2 учрашувда 6 та гол ўтказиб юборди.

1. "Ливерпуль" рақибларига нисбатан шафқатсиз. Салоҳ феноменал формада

"Ливерпуль" барча мусобақалардаги сўнгги ўнта ўйинда 31 та гол урди. Юрген Клопп шогирдлари охирги марта 3-турда "Челси"га қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. Шундан сўнг "Милан", "Лидс", "Норвич", "Кристал Пэлас", "Атлетико" ва "Брентфорд" 3 тадан гол қабул қилиб олган. Бешта тўп “Уотфорд” ва “Порту” дарвозасига учиб кирди. Фақат "Манчестер Сити" "туриб берди" ва фақат 2 та гол ўтказди.

Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда 12 та гол ва 4 та голли узатмага эга. Мисрлик яқинда "Ливерпуль" сафида УEФА Чемпионлар лигасидаги 31-голини урди ва бу борада клуб рекордчиси бўлди. Салоҳ ушбу мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурари – Фирмино ва Маненинг ҳар бирида 6 та, Жотада эса 3 та гол мавжуд.

"Манчестер Юнайтед" ҳам Салоҳнинг ҳаракатларидан мунтазам равишда жабр чекади. Мисрлик саккиз учрашувда тўртта гол урган. У майдонда бўлган пайтда "Ливерпуль" атиги икки марта ютқазган – бир марта АПЛда, бир марта Англия кубогида.  "Манчестер Юнайтед"нинг ҳимоядаги муаммоларини ҳисобга олсак, Салоҳ яна гол урса керак ва "Ливерпул" мағлуб бўлмаса, ҳайрон бўлманг.

2. Ҳимоя номукаммал – МЮда имконият бўладими?

"Ливерпуль" ўтган мавсумда ҳимоя чизиғи бобида йўқотишларга учради. Энди бу муаммолар, айниқса, марказий ҳимоячилар билан муаммо йўқ. Ван Дейк ва Матип соғлом ва мунтазам равишда асосий таркибда пайдо бўлишмоқда.

Айтиш жоиз, "қизиллар" охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида гол ўтказишмаган. Фақат жуда кучсиз "Уотфорд" (0:5) Юрген Клопп жамоасига гол уролмади.

Эҳтимолий таркиблар

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу – Мактоминей, Матич – Гринвуд, Фернандеш, Погба – Роналду

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Матип, Робертсон – Хендерсон, Фабиньо, Милнер – Салоҳ, Фирмино, Мане

АПЛдаги ўзаро ўйинлар статистикаси

Жамоалар умумий 172 марта ўзаро рўбарў келишган. Шулардан 66 тасида МЮнинг, 56 тасида эса "Ливерпуль"нинг қўли биланд келган. 50 марта муроса кўчаси танланган.  

Ҳакамлар бригадаси

Бош ҳакам: Энтони Тейлор

Ён чизиқ ҳакамлари: Гарри Бесуик ва Ли Беттс

Тўртинчи ҳакам: Майк Дин

ВАР ҳаками: Стюарт Аттуэлл

ВАР ассистенти: Марк Перри 

Ўзига хос футбол байрами билан қутлаган ҳолда, ёқимли томоша тилайман.

Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика