UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  8 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  19 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  11 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

АПЛ. Рэшфорд пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ютқазди Янгиликлар

АПЛ. Рэшфорд пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида ютқазди

АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг:

Манчестер Юнайтед – Кристал Пэлас 1:2

«Олд Траффорд»

Гол: Айю (33), Жеймс (89), ван Анхолт (90+3).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу (Янг, 34), Магуайр, Уан-Биссака, Мактомини (Мата, 85), Погба, Жеймс, Лингард (Гринвуд, 56), Марсьяль, Рэшфорд.

Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд, ван Анхолт, Кэйхилл, Келли, МакАртур, Шлупп (Таунсенд, 80), Миливоевич, Куяте (МакКарти, 83), Заа, Айю (Бентеке, 75).

Огоҳлантириш: Миливоевич (38), Келли (41), Заха (79).

Манчестер Юнайтед

Дэниел Джеймс - 89'

Премьер-лига . 3-тур

24/08/2019, 19:00

2
:
1
Тугади

Кристал Пэлас

Джордан Айю - 32', Патрик ван Анхолт - 90'

Стадион: Old Trafford, 73454 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
34'  Люк Шоу (Эшли Янг)
46'  Аарон Уан-Биссака
56'  Джесси Лингард (Мэйсон Гринвуд)
70'  Маркус Рэшфорд
71'  Дэниел Джеймс
85'  Скотт Мактоминей (Хуан Мата)
89'  Дэниел Джеймс
89'  Антони Марсьяль
32'  Джордан Айю
32'  Джеффри Шлупп
38'  Лука Миливоевич
41'  Гэри Кэхилл
75'  Джордан Айю (Кристиан Бентеке)
79'  Уилфрид Заа
80'  Джеффри Шлупп (Андрос Таунсенд)
83'  Шейху Куяте (Джеймс Маккарти)
86'  Висенте Гуаита
90'  Патрик ван Анхолт

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" ЎЗ МАЙДОНИДА "КРИСТАЛ ПЭЛАС"ГА ЮТҚАЗИБ ҚЎЙДИ. АЖОЙИБ УЧРАШУВ УЧУН ИККИ ЖАМОАГА ҲАМ РАҲМАТ АЙТАМИЗ. "ПЭЛАС" АПЛНИНГ ЯНГИ МАВСУМИДАГИ ИЛК ҒАЛАБАСИНИ, "ЮНАЙТЕД" ЭСА ИЛК МАҒЛУБИЯТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛДИ.

90+3. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! "Пэлас" МЮни жазолади! ван Анхолтнинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Де Хеа қайтара олмади.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Жеймсдан супергол!!! Погбага эса ажойиб хатти-ҳаракатлари учун жамоадошлари раҳмат айтса бўлади.

85. Ўзгариш. МакТоминей ўрнига Мата майдонга тушди.

84. ХАВФЛИИИИ!!! Погбанинг узатган пасига МЮ футболчиларидан ҳеч ким зарба бера олмади.

83. Ўзгариш. Куяте ўрнига МакКарти майдонга тушди.

81. Рэшфорд рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳеч қандай пенальти йўқ. Ҳакам ҳақ.

80. Ўзгариш. Шлупп ўрнига Таунсенд майдонга тушди.

79. Заха огоҳлантирилди. У Жеймсни йиқитганди. Жаримадан узатилган тўпга эса Погба боши билан ноаниқ зарба берди.

77. МЮда босим бор, вазиятлар бор. Бироқ гол йўқ. Жамоа жуда қийналмоқда.

75. Ўзгариш. Айю ўрнига Бентеке майдонга тушди.

70. РЭШФОРРРРДДД!!!! Унинг пенальтидан берган зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Гуаита тўп йўналишини топа олмаган эди.

69. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!!! МакТоминейни йиқитишди. МЮнинг ажойиб ҳужуми фол билан якунланди. Агарда фол бўлмаса, гол бўларди.

64. МЮ темпни ошира олмаяпти. "Пэлас" "автобус" қўйиб олган.

60. Жеймс иккинчи бўлимни фаол бошлади. Бироқ лондонликлар уни кўп бора йиқитишмоқда. Ҳозирча МЮнинг ҳужумларига ранг-баранглик етишмаяпти.

58. Рэшфорднинг зарбасини Гуаита ушлаб олди.

56. Ўзгариш. Лингард ўрнига Гринвуд майдонга тушди.

54. Янгнинг зарбаси ноаниқ кетди.

50. МЮ ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Жеймснинг зарбасини яна ҳимоячилар қайтарди.

48. ЗАРБААААА!!! Янгнинг қанотдан узатган тўпига Даниэль Жеймс зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди. Бурчакдан узатилган тўпдан кейин МЮ ҳужумда фол ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Иккинчи бўлим бошланмоқда! Жамоалар стадионга қайтишмоқда.

Ниҳоят, биринчи бўлим якунланди. Тактикалар курашаётган баҳсда лондонликлар олдинда.

45+3. Ўйин темпи жуда паст. Жудаа паст. Томонлар тезроқ танаффсга чиқиб кетишни исташмоқда.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлимнин паст темпда ўтиши тўхталишлар билан ҳам боғлиқ.

42. Лекин Погбанинг 17 метрлардан жаримадан берган зарбаси ноаниқ кетди. МЮнинг қўлдан чиқарган вазиятлари кўпайиб кетмоқда.

41. Уҳҳҳҳҳҳ!!! Марсьяль рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Аммо Келли уни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.

38. Миливоевич МЮ ҳужумини қўполлик билан тўхтатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

37. ЗАРБААААААААА!!!!! "Пэлас" иккинчи голни киритиши мумкин эди. Пала-партишликлардан кейин Шлупп МЮ посбони билан бирга бир ҳолатда зарба берди. Тўпни Де Хеа қайтарди. Сал қолди...

35. Янгнинг зарбаси ноаниқ кетди.

34. МЮ таркибида мажбурий ўзгариш. Жароҳатланган Шоу ўрнини Янг эгаллади.

33. ГОООООЛЛЛЛ!!! МЮ ҳимоясидан катта "қовун". Линдельоф иккинчи қаватдаги курашда мағлуб бўлди. Натижада Жордан Айю ҳисобни очди, 0:1! Лондонликлар илк вазиятидан фойдаланиб кетишди.

31. Шоу қайтди. Ўйин давом этмоқда. МЮ рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган. Манкунианликлар ҳам ҳудудий ҳам тотал устунликка эга бўлиб туришибди. Бироқ зарбалар камайиб кетди.

29. Даниэль Жеймснинг шифокорларнинг олдидан кетди. Унинг "ўрнини" Шоу эгалламоқда. У ўзгартирилади шекилли. Янг либосларини кийиб, ўйинга тушишга тайёрланмоқда.

26. Рэшфорднинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ кетди. МЮ кўплаб вазиятларни кўкка совурмоқда. Даниэль Жеймсга эса тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

25. МЮ 18 метрлардан жарима зарбасини амалга оширмоқда. Тўп олдида Погба ва Рэшфорд.

23. "Кристал Пэлас"ни ниҳоят ҳужумда кўришимиз мумкин эди. Бироқ Миливоевич оддий жойда хато пас берди.

20. МЮ позицион ҳужумга ўтаётганди. Бироқ Погбанинг паси ноаниқ бўлди.

17. ЗАРБАААААААААААА!!! МЮдан супер ҳужум. Рэшфорднинг пасидан кейин Шоу тўпни Марсьялга оширди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, Даниэль Жеймсга борди. Ёш вингернинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

Дастлабки 15 дақиқаликдаги тўпни ушлаб туриш борасидаги кўрсаткич фоизда 81-19га тенг.

15. Орадан 3 дақиқа ўтиб, ушбу жарима зарбаси амалга оширилди. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

12. МЮ ажойиб нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

11. Магуайрнинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Аммо зарба бериш арафасида ҳужумчи йиқилиб тушди.

9. "Юнайтед" босимни оширмоқда. Жаримадан узатилган тўпга Шоу кучли зарба берди. Зарба яна ноаниқ.

6. Учрашувдаги илк ноаниқ зарба. Люк Шоунинг қанотдан узатган пасига Скотт МакТоминей боши билан зарба берди. Зарба ноаниқ.

3. Ҳозирча учрашув бошланиши бироз зерикарли. Темп паст.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Баҳсни манкунианликлар бошлаб беришди.

- Жамоалар "Олд Траффорд" майдонига чиқиб келишди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика