UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  8 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида дуранг ўйнади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида дуранг ўйнади

АПЛнинг 37-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед – Фулхэм 1:1

Гол: Кавани (15, 1:0), Брайан (76, 1:1).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Туанзебе, Уан-Биссака, Линделеф, Бруну Фернандеш, Фред, Погба, Мактомини (Рэшфорд, 62), Кавани (ван де Бек, 87), Гринвуд (Диалло, 83).

Фулхэм – Ареоля, Адарабиойо, Брайен, Рим, Замбо-Ангисса, Декордова-Рид, Лукман (Тете, 89), Рид (Андерсен, 32), Кавалейру, Лемина, Карвальо (Лофтус-Чик, 63).

Огоҳлантириш: Бруну Фернандеш (18), Лемина (51), Лукман (87), Шоу (89).

Манчестер Юнайтед

Эдинсон Кавани - 15'

Премьер-лига . 37-тур

18/05/2021, 23:00

1
:
1
Тугади

Фулхэм

Джо Брайан - 76'

Стадион: Old Trafford, 10000 томошабин

Бош ҳакам: Ли Мейсон

45'
90'
15'  Эдинсон Кавани
15'  Бруну Фернандеш
18'  Бруну Фернандеш
62'  Скотт Мактоминей (Маркус Рэшфорд)
83'  Мэйсон Гринвуд (Амад Диало)
87'  Эдинсон Кавани (Донни ван де Бек)
89'  Люк Шоу
32'  Харрисон Рид (Йоаким Андерсен)
51'  Марио Лемина
63'  Фабио Карвалью (Рубен Лофтус-Чик)
76'  Джо Брайан
76'  Бобби Рид
87'  Адемола Лукман
89'  Адемола Лукман (Кенни Тете)
90'  Альфонс Ареоля

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Фулхэм" "Олд Траффорд"да дуранг ўйнади 

Умуман олганда дуранг натижа манкунианликларни ЕЧЛда ўйнашини аниқ қилади. "Челси" нима бўлган тақдирда ҳам МЮга ета олмайди.

90. "Фулхэм" хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлмоқда.

84. Манкунианликларнинг босими давом этади. Аммо зарба беришнинг иложи бўлмаяпти.

80. Бруну ажойиб ҳаракатлари билан рақибни ортда қолдирди ва Ареоля томон кучсиз зарба йўллади.

76. ГООООООООЛЛЛЛ!! Қанотдан узатилган тўпни Жо Брайан боши билан МЮ дарвозасига киритди!

74. ЗАРБАААААА!! Каванининг супер узатмасидан кейин Гринвуд бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.

70. Погбанинг узатмасини Ареоля ушлаб олди.

67. ЗАРБАААААА!! Брунунинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди!

65. "Фулхэм" футболчисининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

61. УХХХХ!! Сокин кетаётган ўйинни "Фулхэм" ёндириши мумкин эди. Де Хеа икки марта ажойиб реакция кўрсатиб, тўпни ушлаб олди.

58. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Погбанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

55. ЗАРБАААААА!! Жаримадан оширилган тўпга Гринвуд зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди.

52. ЗАРБАААААА!! Брунунинг жаримадан йўллаган зарбаси бироззз ноаниқ кетди.

51. "Фулхэм" жарима майдончаси ичига кириб кетаётган Мактоминини йиқитгани учун Лемина огоҳлантирилди.

49. Туанзебе доимгидек хатолар қилишда давом этмоқда. Тўп лондонликларга ўтиб кетди, ҳужумни ҳимоячилар қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Фернандешнинг зарбасини Ареоля ушлаб олди. Ажойиб зарба бўлганди.

41. МЮ ҳужуми пайтида Гринвуд тўсатдан рақибини уриб юборди ва фол белгиланди.

38. ДЕ ХЕААААААААААА!!! Карвалью Линдельофдан осонликча ўтиб кетди ва Давид томон зарба йўллади. Де Хеа қийин вазиятда жамоасини голдан қутқарди.

35. "Фулхэм" ҳужумна ўтди. Кавалейрунинг паси Туанзебега тегиб, дарвозабонга бориб тушди.

30. "Фулхэм" бурчак зарбасига эга бўлди. Леминанинг боши билан йўллаган зарбасини Де Хеа икки уринишда ушлаб олди.

28. Манкунианликларнинг босими давом этади.

26. ЗАРБАААААА!! Брунунинг ажойиб зарбасини Ареоля қайтарди!

20. "Юнайтед"да ҳавфли ҳужум! Ван-Биссаканинг ажойиб ҳаракатларидан кейин Гринвуд боши билан зарба бера олмади.

18. Ҳужумга ўтаётган рақибини йиқитгани учун Фернандеш огоҳлантирилди.

15. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Каванииииии!!! Шунчаки ДАҲШАТТТТ!!! Де Хеадан ассист) Адашибмиз, ассист Фернандеш ҳисобига ёзилди.


10. Линдельофнинг ҳужумдаги Фернандеш томон узатган тўпини Ареоля ушлаб олди.

8. Ҳозирча ўйин меҳмонлар ярим майдонида ўтмоқда. Бироқ ташаббус бирор томонда эмас.

5. Меҳмонлар ҳужумга ўтди. Қанотдан оширган тўпни Шоу қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Бугун ушбу стадион учун мавсум якунланади ва қизиғи, ниҳоят, "Олд Траффорд"да ҳам мухлисларни кўришимиз мумкин бўлади. Агарда бугун манкунианликлар ғалабага эришадиган бўлса, мавсум тугашига 1 тур қолганида 2-ўринни нақд қилган бўлади.

АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика