UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  8 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

МЮ - "Челси" 0:0 ёхуд АПЛда турнинг марказий учрашуви шу бўлса... Янгиликлар

МЮ - "Челси" 0:0 ёхуд АПЛда турнинг марказий учрашуви шу бўлса...

Англия чемпионати 6-туридан ўрин олган марказий баҳси якунланди.

"Манчестер Юнайтед" – "Челси" 0:0
24 октябрь, "Олд Траффорд" стадиони

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Фред, Мата (Погба, 58), Джеймс (Кавани, 58), Мактомини (Гринвуд, 83), Бруну Фернандеш, Рэшфорд.

"Челси" – Менди, Джеймс, Зума, Аспиликуэта, Чилуэлл, Хавертц (Маунт, 72), Жоржиньо, Пулишич (Зиеш, 81), Канте, Тиаго Силва, Вернер (Абрахам, 71).

Огоҳлантиришлар: Шоу (39), Хавертц (45), Фред (46), Рэшфорд (76).

Манчестер Юнайтед

Премьер-лига . 6-тур

24/10/2020, 22:30

0
:
0
Тугади

Челси

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
39'  Люк Шоу
46'  Фред
58'  Хуан Мата (Поль Погба)
58'  Дэниел Джеймс (Эдинсон Кавани)
76'  Маркус Рэшфорд
83'  Скотт Мактоминей (Мэйсон Гринвуд)
45'  Кай Хаверц
71'  Тимо Вернер (Тэмми Абрахам)
72'  Кай Хаверц (Мэйсон Маунт)
81'  Кристиан Пулишич (Хаким Зиеш)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. Финал ҳуштаги чалинди ва бироз зерикарли ўтган учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Қўшиб берилган дақиқаларда ҳам 90 дақиқадаги каби футболчилар нимадир қилишга уринишди, лекин айтарли вазият ярата олишмади.  

90+2-дақиқа. Чилвелл-Уан-Биссака тўқнашувида "Челси" футболчиси устун келди. 

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90-дақиқа. Рэшфорднинг кучли зарбасидан кейин Менди ишончли ўйнади ва тўпни майдондан чиқариб юборди. 

Адашамасам, сиз ва биз айни дақиқаларда АПЛ жорий мавсумидаги бор йўғи иккинчи 0:0 ҳисоби билан якунлан(аёт)ган ўйинни томоша қиляпмиз.  

87-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" ҳам ҳужум қилишга уриниб кўрди, Фернандешнинг зарба йўллади, лекин...   

Стандартдан кейин Жоржиньо тўпни эгаллаб олиб, зарба берди, лекин ноаниқ.  

85-дақиқа. "Челси" ҳужумга ўтди ва аввалига жарима зарбаси, кейин бурчак тўпи ишлаб олди. 

83-дақиқа. Ўзгариш. Скотт Мактоминай ўрнини Мейсон Гринвудга бўшатиб берди. 

81-дақиқа. Ўзгариш. Кристиан Пулишич ўрнига Хаким Зиеш майдонга туширилди. 

80-дақиқа. Погба ҳам ўзининг оптимал спорт формасидан анча "узоқда" эканлигини кўрсатиб қўйди, унинг зарбасидан кейин тўп энг яқин турган рақибгача (4-5 метр) зўрға етиб борди. 

79-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.

77-дақиқа. Ана қизиқарли ҳолат. Тэмми Абрахам бироз ётгач, ўрнидан тургани заҳоти, ундан 4-5 метр узоқликда турган Скотт Мактоминай майдонга йиқилди.   

74-дақиқа. Мактоминай марказда Жоржиньога нисбатан қўпол ўйнади, лекин ҳакам футболчи аввал тўпга ўйнади деб ҳисоблади.   

72-дақиқа. Ўзгариш. Хаверц ўрнига Маунт ўйинга қўшилди. Тимо Вернер эса ўрнини Тэмми Абрахамга бўшатиб берди.  

71-дақиқа. Учрашувнинг 70 дақиқаси ортда қолди ва ҳисоб ҳамон 0:0... 

67-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича "Челси" бироз устунликка эришмоқда.  

64-дақиқа. Поль Погбага ҳам ўйин "ёқмади" шекилли, француз майдонга "ётиб олди".

60-дақиқа. Рис Жеймснинг қанотдан узатган тўпига Хаверц ва Пулишич етиб боришга қанчалик уринсада, бу ишни уддалай олмади, акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.  

Даниэль Жеймс ва Хуан Мата учун бугунги ўйин якунланди. 

58-дақиқа. Ўзгариш. Сульшер ҳам зерикди чоғи, ўйин суратини ошириш учун майдонга Кавани ва Погбани ташлади. 

56-дақиқа. Ҳар икки жамоа майдон марказидан ўтгач, ҳужумга яқин зоналарда тўп оширишда хатоларга йўл қўймоқда. 

АПЛда турнинг марказий ўйинидан кўпроғини кутгандим, аммо жамоалар жуда пассив ҳаракат қилмоқда деб ўтирганлар учун Хабиб - Гетжи жанги бўлиб ўтадиган UFC кечаси матнли трансляциясини тавсия этамиз. 

54-дақиқа. Уан-Биссака ҳимоядан тўп билан чиқиб кетишни ният қилганди, Нголо Канте ишончли ўйнаб тўпни рақибдан олиб қўйди. 

53-дақиқа. Хаверц-Вернер комбинациясидан кейин Тимо зарба учун имконият топди, лекин тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

50-дақиқа. Маркус Рэшфорд қанотдан жарима майдонига ёриб киришга уриниб кўрди, лекин ниятига ета олмади.  

48-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "Челси" футболчилари фаолроқ кўринмоқда. 

Биринчи дақиқадаёқ майдон марказида Кай Хаверцга нисбатан қўполлик учун Фредга сариқ карточка кўрсатилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. 

46 дақиқа давом этган "Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувидан бир раунд бўлса ҳам Лиана Жожуа ва Миранда Мэверик жанги қизиқроқ бўлди чоғи.   

Умид қилиб қоламиз, ҳеч бўлмаса иккинчи бўлимда жамоалар қизиқ футбол намойиш этишади. Акс ҳолда Хабиб - Гетжи жангигача ухлаб қолиш ҳеч гап эмас.

45+1-дақиқа. Ана ўша қўшиб берилган дақиқа Кай Хаверцга сариқ кўрсатилгани билан ёдда қоладиган бўлди. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва бироз дам оламиз.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

Ушбу ўйиндан ташқари сиз айни пайтда UFC 254 турнири тафсилотлари билан ҳам ОНЛАЙН РАВИШДА танишиб боришингиз мумкин. Кечанинг марказий жангида Хабиб - Гэтжи тўқнашуви бўлади. Унгача эса ўзбекистонлик Лилия Шакирова жанг қилади.

43-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. 

41-дақиқа. Бу мавсум мунтазам равишда пенальти тепаётган "Манчестер Юнайтед" бугун ҳам "қуруқ қўл" билан қолмайди шекилли. Ҳакамлар Решфордга нисбатан қоида бузилмадими деб "VAR"га мурожаат қилишди. Ундан аввал Харри Магуайр ҳаводан келган узатмадан кейин Аспиликуэтага нисбатан қоидани бузганга кўпроқ ўхшаганди. Аммо ҳар икки вазиятда ҳам ҳакамлар ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилаш керак деб ҳисоблашмади.    

39-дақиқа. Сариқ карточка. Люк Шоу қоида бузиш бўйича "шоу" намойиш қилиб берди ва шунга яраша "сийланди". 

37-дақиқа. Тўп оширишдаги қатор хатолардан кейин "Челси" ён чизиқдан ўйинни давом эттирадиган бўлди. 

35-дақиқа. Ўйиндаги энг хавфли вазият юзага келди. Маркус Решфорд дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб қолди ва кучли зарба берди, лекин Эдуард оёқлари билан тўпни қайтариб юборишга эришди. 

32-дақиқа. "Челси" қайта ва қайта вазият яратишга, зарба беришга уринди. Аввалиг Тимо Вернер, кейин Кристиан Пулишич, аммо ҳозирча самарасиз. 

31-дақиқа. Қойииил! Беллашувнинг учдан бири ортда қолиб улгурган бир паллада Фернандеш жамоасининг ўйиндаги биринчи аниқ зарбасини амалга оширди. Унда ҳам тўп тўғри Эдуард Мендига борди.  

30-дақиқа. Менди ўйинни қизитиш учун бир ўзи вазият яратди, бурчак тўпи. 

29-дақиқа. Фернандешдан тўпни қабул қилиб олган Мактоминай дарвозага зарба бериб кўришга қарор қилганди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.  

28-дақиқа. Рис Жеймс жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади посбон ўз ўрнида. 

25-дақиқа. Об-ҳаво ноқулай келгани сабабли шекилли жамоалар "разгон" ололмаяпти.  

23-дақиқа. Ҳозирча майдонда тенг кураш гувоҳи бўлаяпмиз ва ҳисоб очилмади. 

21-дақиқа. Ҳозир Уан-Биссака рақиб қоида бузаётганини билдириш учун шунчалик бақирдики, Ўзбекистондан туриб ҳам эшитиш мумкин бўлди.  

19-дақиқа. Меҳмонлар яна бурчак тўпи ишлаб олди. Бен Чилвелнинг фаоллиги стандарт вазият ишлаб олиш имконини берди. Футболчилар тўпни тезда ўйинга киритишди, лекин ниятларига ета олишмади. Ҳужум давом этмоқда.  

18-дақиқа. Ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришди, лекин тўп ҳамон "аристократлар"да қолди. 

17-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпини "Челси" амалга оширади. 

16-дақиқа. Маркус Решфорд рақиби Курт Зума билан тўқнашувдан кейин майдонга қулади.

15-дақиқа. Канте Хаверцни бирга-бир вазиятга чиқариб юбориш ниятида эди, лекин Харри Магуайр бунга йўл қўймади. 

Бугунги учрашувда индивидуал ҳаракатларга ҳам жуда кўп нарса боғлиқ бўладиганга ўхшайди. Сабаби ҳар икки жамоа тўпни йўқотгач жуда зич ҳаракат қилиб, рақибга эркин ҳаракат қилишчун имкон қолдирмаяпти.  

12-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" яна чап қанотдан олдинга ўтишга уринганди, аммо Аспиликуэта фаоллик кўрсатиб, тўпни узоқлаштирди. 

10-дақиқа. Фамилиядошлар курашида "Челси" футболси устун келаётганди, қўшимчасига ҳакам МЮ футболчиси ўйиндан тақшари ҳолатда эканлигини қайд этди. 

Стадион узра армонсиз ёмғир ёғмоқда. Баъзи кадрларда ажойиб манзарани томоша қилиш имконияти пайдо бўлмоқда. 

7-дақиқа. Бен Чилвел таваккал қилиб ўтирмай, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Манчестерликлар тўп назоратини қўлга олаётгандек.  

4-дақиқа. Тимо Вернер катта тезликда жарима майдонига кириб кетаётганди, аммо Уан-Биссака тўпни олиб қўйди. 

Илк дақиқаларда жамоалар "разведка" билан банд. Ҳужумга чиқишда анча эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилишмоқда. 

2-дақиқа. Ўз навбатида МЮ чап қанотдан олдинга ўтмоқчи бўлганди, аммо тўп оширишдаги хатодан кейин ҳужум бузилиб қолди.  

Меҳмонларнинг биринчи уринишида иш зарбагача етиб бормади. Давид де Хеа тўпни эгаллаб олди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни "Челси" футболчилари бошлаб беришди. 

Бир дақиқа сукут сақланди. 

Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди. Умид қиламизки, инглизлар ҳам хафсаламизни пир қилишмайди.  

Чигалёзди машғулотдан суратларни тақдим этамиз. 

Бугун спорт мухлислари учун ажойиб кун. Кетма-кет бири-биридан қизиқ футбол учрашувларидан кейин "десертга" Хабиб - Гетжи жанги. Ундан аввал эса Манчестер шаҳрида мезбон "Қизил иблислар" лондонлик "аристократлар"ни қабул қилади.   


ЯНГИЛАШ

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари асосий таркибни аниқлаб олишган. 

Манчестер Юнайтед – Челси

21.30, «Олд Траффорд»

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Фред, Мата, Жеймс, Мактомини, Бруну Фернандеш, Рэшфорд.

Челси – Менди, Джеймс, Зума, Аспиликуэта, Чилуэлл, Хавертц, Жоржиньо, Пулишич, Канте, Тиаго Силва, Вернер.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика