UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" қийин ўйинда ишончли ғалабага эришди ва "Сити" билан орадаги фарқни қисқартирди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" қийин ўйинда ишончли ғалабага эришди ва "Сити" билан орадаги фарқни қисқартирди

Англия чемпионатининг 32-тур баҳслари давом этади.


Манчестер Юнайтед – Бернли 3:1

Голлар: Гринвуд (48, 1:0). Тарковски (50, 1:1). Гринвуд (84, 2:1). Кавани (90+3, 3:1).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Линделеф, Фред (Кавани, 46), Погба, Мактомини, Бруну Фернандеш, Гринвуд, Рэшфорд (ван де Бек, 84).

Бернли – Пикок-Фаррелл, Лоутон, Тэйлор, Тарковски, Ми, Корк, Вествуд, Гудмундссон (Родригес, 88), Браунхилл (Видра, 88), Макнил, Вуд.

Огоҳлантириш: Уан-Биссака (26), Корк (57), Тарковски (89).

Манчестер Юнайтед

Мэйсон Гринвуд - 48', Мэйсон Гринвуд - 84', Эдинсон Кавани - 90'

Премьер-лига . 32-тур

18/04/2021, 20:00

1
:
3
Тугади

Бернли

Джеймс Тарковски - 50'

Стадион: Old Trafford, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
26'  Аарон Уан-Биссака
46'  Фред (Эдинсон Кавани)
48'  Мэйсон Гринвуд
48'  Маркус Рэшфорд
84'  Маркус Рэшфорд (Донни ван де Бек)
84'  Мэйсон Гринвуд
84'  Поль Погба
90'  Эдинсон Кавани
90'  Донни ван де Бек
50'  Джеймс Тарковски
50'  Эшли Уэствуд
57'  Джек Корк
88'  Джош Браунхилл (Матей Выдра)
88'  Йоханн Берг Гудмундссон (Джей Родригес)
89'  Джеймс Тарковски

ЯНГИЛАШ

Бўлди, тугади. МЮ ўз майдонида ишончли ва қийин ғалабага эришди. "Чақилмас ёнғоқ чақиб ташланди"! 

90+3. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Ажойиб комбинация ва нуқта! "Бернли"нинг бошига "Тоттенхэм"нинг куни тушмоқда!!

90+1. ЗАРБААААА!! Фернандешнинг зарбасини Тарковски қайтарди. МЮ иккинчи марта ажойиб вазиятни йўққа чиқарди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААА!! Ажойиб комбинациядан кейин Мактомини масалани ҳал қилиши мумкин бўлганди. Фаррелл зарбани оёғи билан қайтарди.

88. "Бернли"да бир йўла икки ўзгариш бўлмоқда. Кўрамиз бу ўйинни қандай ўзгартираркин.

84. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! ГРИНВУУУУДДДД!!! ДУБЛЬЬЬ!! Унинг зарбаси рақибига тегиб, дарвозага кириб кетди!

84. "Юнайтед" таркибида ўзгариш. Донни ван де Бек майдонга тушмоқда. Рэшфорд захирага олинди.

80. "Бернли" бурчак зарбасига эга бўлганди. Ундан узатилган тўпни Хендерсон ушлаб олди.

78. "Бернли" футболчилари жуда кўп вақт чўзишмоқда. Шу боисдан темп юқорилаб кета олмаяпти.

74. Тарковски жароҳат олган кўринади. Ўйин тўхтатилди ва шифокорлар майдонга тушди.

70. ЗАРБААААА!! Шоунинг қанотдан оширган тўпига Бруну боши билан зарба йўллади. Дарвозабондан ажойиб сейв!

65. Фернандешнинг бурчакдан оширган тўпига Магуайр боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

63. ЗАРБААААА!! Браунхилл МЮ дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Макнил МЮни голдан қутқариб қолди.

61. УХХХХХХ!! Рэшфорд бир рақибини алдаб, зарба йўллаганди. Тарковски вазият қаҳрамони.

55. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Шоунинг ерлатиб оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

50. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Бурчакдан узатилган тўпни Жеймс Тарковски дарвозага йўллади!!! Магуайр бу ерда ҳаводаги курашда рақибига мағлуб бўлди. 

48. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорднинг ажойиб пасини Фернандеш ўтказиб юборди ва ажойиб имкониятдан Гринвуд фойдаланди!

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Кутилганидек, Кавани иккинчи бўлимда майдонга тушмоқда. У Фреднинг ўрнини эгаллади.

Танаффус!

45+2. ЗАРБААААААА!!! Тайм "Бернли"нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланиши мумкин эди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

Таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. ЗАРБАААА!! Вуднинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

41. Тайм аста-секинлик билан якунига етмоқда. Бироқ бу ҳисоб таймга ярашмайди.

38. ГРИНВУУУУУУУДДДД! Рэшфорднинг ажойиб пасини Мейсон бўм-бўш дарвозага кирита олмади.

36. Рэшфорд симуляция ишлатди. Буни ҳакам ҳам, биз ҳам кўрдик. Бу ерда пенальти йўқ эди.

35. МЮ ҳужумга ўтаётганди. Погба Фернандеш томон пас оширди. Тарковски тўпни олиб чиқди.

31. УХХХХХ!! Вуднинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Бу паллада тўп Магуайрдан ўтиб кетганди.

30. Фернандешнинг бурчакдан узатган тўпига Погба боши билан зарба йўллади. Бу сафарги зарба ноаниқ кетди.

29. ЗАРБАААААА!! Рэшфорднинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олди.

26. Ван-Биссакага сариқ карточка кўрсатилди.

21. Манкунианликлар ҳужумга ўтди. Шоунинг узатган пасидан кейин Рэшфорд оффсайдда қолиб кетди.

19. Гринвуд кучли зарба билан қанотдан тўпни марказга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

17. "Юнайтед" устунликни тўлиқлигича қўлига олган. Аммо вазият яратиш қийин бўлмоқда.

14. Хавфли вазият. Рэшфорднинг пасидан кейин Бруну ноқулай нуқтадан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

13. Гринвуд бир рақибини алдаб, дарвоза томон зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан ўтмади.

10. УХХХХХХ!! Дарвозабондан сейв! Погбанинг боши билан йўллаган зарбасини "Бернли" посбони қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди.

4. ЗАРБАААА!!! Мактоминининг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

3. "Бернли" яна ҳужумда. Вуднинг зарба йўллашига Линдельоф йўл қўймади.

1. ГОЛ! ЙЎҚ! Инобатга олинмади. Бир неча сантиметрларга оффсайд! 13-сониядаёқ ҳисоб очилиши мумкин бўлганди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари. Эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Бугун МЮ ўз стадионида 5 йиллик танаффусдан кейин "Бернли"ни ютишга ҳаракат қилиб кўради.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика