UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  9 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" ва 7-турнинг бошқа баҳслари учун превью Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" ва 7-турнинг бошқа баҳслари учун превью

Теглар :  Превью АПЛ
АПЛнинг қайсидир тури кутилмаган сенсацияларсиз ўтадими? Йўқ!

Чемпионат етакчилари бир вақтнинг ўзида қоқилиб, таъқибчиларни олдинга ўтказиб юборишди. "Эвертон", "Ливерпуль", "Астон Вилла", "Лестер", "Тоттенхэм" ва "Лидс" жадвалнинг юқори қисмига битта гуруҳ бўлиб, тизилиб олишган.

"Челси", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" қандай қилиб ва ниманинг эвазига мусобақа жадвалининг ўртасидан юқорига чиқиши ҳозирча аниқ эмас. Жамоаларнинг зич жойлашиб олгани сиз-у бизни ваҳима қўзғатмасликка чорлайди, лекин ҳеч бўлмаса, "қачон барқарор ғалабалар кузатилади ва биз энг яхши клубларни одатдаги ўринларида кўрамиз?" деган саволни ўртага ташлашга ҳақлимиз.

Ҳар бир очко 3 та аутсайдер клубга қувонч келтиради.  Еттинчи турда улар очколарни қўлга киритиш учун турлича имкониятларга эга бўладилар. 

Турнинг асосий интригалари

Тўққиз клубдан қайси бири юқори ўринга чиқади?

Сўнгги уч мавсумда биринчи марта АПЛда мисли кўрилмаган интрига гувоҳига айландик. Еттинчи турга қадар барча жамоалар камида бир марта мағлуб бўлишди. Энди "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"нинг бошқаларга бироз зерикарли туюладиган устунлиги йўқ. Уч йил олдин, "шаҳарликлар" МЮ билан бирга еттинчи турга қадар тўртинчи ўриндаги жамоадан беш очко олдинда юришга муваффақ бўлиб, жадвалда пешқадам эдилар.

Икки йил олдин "Ливерпуль" олтитадан олтитасини "нокаут" билан тугатган эди, "Челси" ва "Ман Сити" бешта ғалаба ва битта дуранг қайд этишганди.

Ҳозирги ҳолат қандай? Тўққизинчи ўриндан биринчи ўринни атиги уч очко ажратиб турибди!

Эслатиб ўтамиз, Премьер-лигада очколар тенг бўлиб қолганда, биринчи навбатда урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи инобатга олинади.

"Брайтон" Кейн-Сон жуфтлигини тўхтата оладими?

"Тоттенхэм"га қарши баҳсда "Бёрнли" дурангга эришай деб турганида, Кейн-Сон жуфтлиги ҳаммасини ҳал қилиб кетди. Ушбу мавсумнинг энг самарали жуфтлиги яна бир бор "шпорлар"нинг ғалабасини таъминлаб, Жозе Моуриньюни хурсанд қилди. Олтинчи турдан сўнг кореялик футболчи Премьер-лиганинг ушбу мавсумдаги тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Кейн саккизта голли паси билан ассистентлар орасида биринчиликни қўлга олди. Энг қизиғи, англиялик ҳужумчи еттита пасини Сонга узатган.

Унутмаслик керакки, ҳали мавсумнинг ярми ҳам ўтмади. Маълумот учун, Фрэнк Лэмпард ва Дидье Дрогба АПЛ доирасида 36 марта бир-бирини голли узатма билан таъминлаган. Ҳозир "Тоттенхэм" дуэтида жами 29 та голли узатма мавжуд. Агар улар ҳозирги темпда давом этишса, Челсичилардан ўзиб кетишади.

Пикфорд қандай ҳолатда?

"Ливерпуль" дербисидан кейин Жордан Пикфорд инглиз футболида энг кўп тилга олинган фигуралардан бирига айланди. "Эвертон" дарвозабони Виржил ван Дейкни атайин жароҳатладими ёки йўқ, билмаймиз, лекин нима учун бош ҳакам ҳеч қандай жазо тайинламади? 

"Ливерпуль" билан ўйиндан сўнг Пикфорд кўплаб таҳдидларга дуч келмоқда. Дарвозабонни ижтимоий тармоқларда ҳам тинч қўйишмаяпти. "Эвертон" посбонида ўзи ва оиласини ҳимоя қилиш учун хавфсизлик ташкилоти хизматига мурожаат қилишдан бошқа йўл қолмади.

Ҳатто энг хотиржам одамни ҳам бу ҳолат халоватидан осонгина айириши мумкин. Пикфордга аллақачон ижтимоий тармоқлардан вақтинча фойдаланишни тўхтатиш тавсия қилинган. Агар дарвозабоннинг руҳияти яхши бўлмаса, бу "Эвертон"нинг натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Қачон "Челси", "Арсенал", МЮ ва "Ман Сити"да барқарорлик таъминланади?

Ҳозирча ушбу тўрт жамоадан фақат "Арсенал" кетма-кет иккита ғалабага эришди. Ва бу мавсумнинг бошида, дастлабки икки турда содир бўлди.

Беқарорликнинг сабаблари ҳар бир клубда ҳар хил.

"Манчестер Сити" энг яхши формасидан анча йироқда. Уларнинг ғалаба қозонишига аминмисиз?  Биз эса йўқ.

"Бёрнли" гарчи пастки ўринда осилиб турган бўлса-да, "Тоттенхэм" билан учрашувда уч очкодан осонликча воз кечмаслигини кўрсатди. Ва "Челси" албатта, шундай тақдирга дуч келади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўзаро учрашишади. Бу шуни англатадики, кимдир, балки иккала жамоа ҳам очко йўқотиши муқаррар. 

"Бёрнли" – "Челси" (31.10 20:00)

"Бёрнли" сўнгги ўзаро учрашувларда "Челси" учун жуда қулай рақиб бўлиб келган. Лондонликлар 5 та ўйинда 4 та ғалаба ва 1 та дурангга эга бўлиб, 15 та гол уришган. Лэмпард ҳужум ва ҳимоядаги мувозанатни топишга қийналмоқда: кўпинча ҳужум жуда зўр ўйнаб, ҳимоя муваффақиятсизликка учрайди ёки аксинча. Яқинда ўтказилган "Краснодар" билан ўйинда барчаси бирлашди. "Челси" устози "Бёрнли" билан учрашувда мана шу кайфиятни сақлаб қолишни кутмоқда. 

Бунга ишонишга бир талай сабаблар бор – Мендининг ишончли ўйини, ҳафта ўрталарида дам олган Силванинг қайтиши ва ҳужум чизиғининг 100%лик тайёргарликка эгалиги.

"Ливерпуль" – "Вест Хэм" (31.10 22:30)

"Ливерпуль"нинг марказий ҳимоя билан боғлиқ ҳолати ҳалокатли кўриниш ҳосил қилган. Клопп Ван Дейкнинг жароҳати ва Матипнинг "мўрт"лигини ҳисобга олган ҳолда Фабиньони ҳимоя марказига ўтказди. Чемпионлар лигаси ўйинида бразилияликка шикаст етди. Эҳтимол, "Вест Хэм" билан ўйинда Гомес ва ёш Уильямс майдонга тушрилиши мумкин.

"Болғачилар" етакчи клубларнинг асабларини титратмоқда. Масалан, "Манчестер Сити" сўнгги турда улар билан зўрға дуранг ўйнади.

Англиялик ҳамкасбларимизнинг ёзишларича, лондонликлар катта эҳтимол билан "Энфилд"га Майкл Антониосиз етиб келишади. У сафдан чиққан. 6 ўйинда 3 та гол урган форвард Мойес жамоасининг ҳужумдаги потенциалига таъсир кўрсатадиган катта йўқотиш.   

"Манчестер Юнайтед" – "Арсенал" (01.11 21:30)

"Манчестер Юнайтед" "Арсенал"дан бир кун олдин УЕФА Чемпионлар Лигасида ўйнади, унда кўплаб асосий таркиб аъзолари қатнашишди. Европа Лигасида "Дандолк" билан ўйнаган "канонирлар" таркибида эса сезиларли ўзгаришлар юз берди. Жумладан, дарвозани илк бор Рунарссон қўриқлади, асосан, захирада ўтирадиган Уиллок, Нелсон 11 таликда майдонга туширилди.

Бевосита АПЛ ҳақида гап кетганда, "Арсенал" жуда ёмон кўринади. Жамоа сўнгги бешта ўйинда фақат "Фулхэм" устидан ғалаба қозонган бўлса, "Ман Сити", "Ливерпуль", "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм"га умумий 2:7 ҳисобида мағлуб бўлган.

МЮ "Челси" билан эҳтиёткор ўйин кўрсатиб, нурсиз дурангга эришди, "Арсенал" билан эса қуруқ ўйнаш камдан кам учрайди. Охирги марта бундай ҳодиса олти йил олдин лондонликлар майдонида содир бўлган. Хуллас, кутамиз ва кузатамиз.

"Тоттенхэм" – "Брайтон" (31.10 22:30)

"Тоттенхэм" Европа Лигасида Бельгиянинг "Антверпен" клубига ютқазиб, барчани ҳайратда қолдирди. Эндиликда Жозе Моуринью ғалаба йўлига қайтиш ҳақида бош қотираётган бўлса керак.

Моур бу мавсум АПЛда уйдаги биринчи ғалабасини қайд этиш учун ўз ўйинчилари олдига юқори талабни қўйиши аниқ.

Ушбу ўйинда мезбонларга Танганга жароҳат туфайли ёрдам беролмайди, меҳмонларда эса бир нечта йўқотишлардан ташқари дисквалификация сабаб Данк ўйинни ўтказиб юборади.

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги учрашувлар ўтказилади:

31.10 01:00 "Вулверхэмптон" – "Кристал Пэлас"  

31.10 17:30 "Шеффилд Юнайтед" – "Манчестер Сити" 

01.11 17:00 "Астон Вилла" – "Саутгемптон"

01.11 19:00 "Ньюкасл" – "Эвертон"

02.11 22:30 "Фулхэм" – "Вест Бромвич"

03.11 01:00 "Лидс" – "Лестер" 


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика