UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  1 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  0 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  12 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  28 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  59

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "бўрилар"га имкониятни бой бериб қўйди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "бўрилар"га имкониятни бой бериб қўйди

АПЛ 8-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" учрашувида "бўрилар" 3 очкони қўлга киритишди.

Манчестер Сити

Премьер-лига . 8-тур

06/10/2019, 18:00

2
:
0
Тугади

Вулверхэмптон

Адама Траоре - 80', Адама Траоре - 90'

Стадион: Etihad Stadium, 54435 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
46'  Кайл Уокер (Александр Зинченко)
50'  Родриго Эрнандес
50'  Жуан Канселу
60'  Рияд Марез (Бернарду Силва)
62'  Эдерсон Мораес
71'  Илкай Гюндоган
75'  Давид Сильва (Габриэль Жезус)
76'  Фернандиньо
13'  Ромен Саисс (Райан Беннетт)
68'  Патрик Кутроне (Мэтт Доэрти)
74'  Рубен Винагре (Хонатан Кастро)
80'  Адама Траоре
80'  Рауль Хименес
84'  Рубен Невеш
86'  Жоау Моутинью
90'  Адама Траоре
90'  Рауль Хименес

Манчестер Сити – Вулверхэмптон 0:2 (0:0, 0:2)

6 октябрь, 18:00, «Этихад Стэдиум»

Голлар: Траоре 80' — 0:1, Траоре 90+4 — 0:2.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер (45, Зинчкенко), Отаменди, Фернандиньо, Сильва (75, Жезус), Гюндоған, Марез (60, Бернарду), Родри Эрнандес, Стерлинг, Агуэро.

Захирадагилар: Браво, Зинченко, Ангелино, Э Гарсия, Фоден.

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Рубен Винагре (74, Ж. Отто), Коади, Боли, Моутинью, Саисс (Беннет), Дендонкер, Рубен Невеш, Траоре, Хименес, Кутроне (68, Доэрти).

Захирадагилар: Рудди, Вальехо, Гиббс-Уайт, Килман.

Огоҳлантиришлар: Родри Эрнандес (50), Жоау Канселу (50), Эдерсон (62), Гюндоган (71), Фернандиньо (76), Рубен Невеш (84), Моутинью (86).


                                                      ЯНГИЛАШ

90+4. ГОООООООООООООООООЛ! АДАМА ТРАОРЕ! Биринчи голининг такрорий вазиятини кўргандек бўлдик — 0:2.

— Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Стерлингга нисбатан қўпол ўйнаган Рубен Невешга сариқ карточка кўрсатилди.

80. ГОЛ ГОЛ ГОООООООЛЛЛЛЛЛ! АДАМААААА ТРАОРЕЕЕЕЕЕ! Қарши ҳужумда Раул Хименес жуда чиройли тарзда Отамендини алдаб ўтди ва Траорени қулай вазиятга олиб чиқди. 23 ёшли испаниялик эса вазиятдан унумли фойдаланди — 0:1.

76. Адама Траорега нисбатан қўпол ўйнаган Фернандиньо огоҳлантирилди.

75. Ўзгариш. Давид Силва ўрнига Жезус туширилди. 

74. Яна бир ўзгариш. Винагр ўрнига Жонни Отто тушди.

68. Ўзгариш. "Бўрилар" ҳужумчиси Патрик Кутроне жойини ҳимоячи Доэрти эгаллади.

67. УХХХХХ. Омад меҳмонларга кулиб боқди. Давид Силванинг биринчи зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва иккинчи зарбага эса бироз аниқлик етишмади.

62. Дарвозабон Эдерсон огоҳлантирилди, ҳакамга эътироз билдиргани учун.

60. "Сити" сафида иккинчи ўзгариш. Риёд Марез ўрнини Бернарду Силва тўлдирди.

58. Ҳисоб ҳамон 0:0. Гвардиола ўйинни ҳавотир билан кузатмоқда.

50. Родри Кутронега нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. Канселу ҳам сариқ карточка олди.

46. Ўзгариш. Кайл Уокер ўрнига Олександр Зинченко туширилди. Канселу ўнг қанотга ўтади. 

— Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС

— Крейг Повсон биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

45. Уокернинг узоқдан берган ноқулай зарбасини Патрисиу қийинчиликсиз илиб олди.

41. Агуэродан яна бир уриниш. Унинг узатмаси аниқ чиқмади.

36. Яна бир хавфли вазият! Канселу-Агуэро ва ... ҳимоячилар тўпни қайтаришни уддасидан чиқишди. 

34. Канселу ҳам зарба бериб кўрди. Ундан омад юз ўгирди ва тўп дарвозага аниқ етиб боргани йўқ.

31. УХХХ. Патрисиу Стерлингни айланма берган зарбасини даҳшатли сейви орқали қайтариб юборди.

29. 25 метрлар масофадан жарима зарбасини Гюндоған амалга оширди. Бу сафар ҳам ноаниқ.

28. "Манчестер Сити"да кайфият яхши эмас, ҳолат яхши эмас. Марез ва Эдерсон бир-бирин тушунмай қолишди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

25. Агуэро рақиб жарима майдончасида йиқилди. Коади буни ҳакамга қандай бўлганини тушунтирмоқда. Пенальти йўқ!

22. Раул Хименез бугун мезбонлар ҳимоясига бош оғриқ бўлмоқда. Яна бир вазиятда у Фернандиньодан қочиб кетди. Бу сафар Эдерсон тўпга вақтида чиқди ва ҳужум бартараф этилди.

19. Хименез Отамендидан ажойиб усулда ўтиб кетди ва зарба берди Фернандиньо Эдерсонга ёрдамлашиб юборди.

18. Марезнинг жуда кучли зарбаси йўлига Коади тўғаноқ бўлди. Натижада, "Cити"нинг ҳужуми тўхтаб қолди.

8. "Cити" ташаббусни "бўрилар"га бериб қўяётгандек, аммо Пеп Гвардиола шогирдларига керакли кўрсатмаларни бергани кўриниб турибди. Ўйинда тенг кураш ҳозирча.

5. Кутронееее! Патрик Эдерсон билан деярли яккама-якка чиқиб бориб, тўпни умуман ноаниқ тарзда тепди ва қулай вазият кўкка совурилди.

3. Стерлинг ўзидан тўпни узоқлаштириб юборди. Техник жиҳатдан хато қилмаганида "Сити" аъзоларида жуда яхши имконият бўлиши ҳақиқатга яқин эди. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ассалому алайкум ҳурмати баланд "Манчестер Сити"нинг ашаддий мухлислари ва "Вулверхэмптон"ни қўллаб-қувватлашга шаъй турган ишқибозлар! АПЛ 8-туридан жой олган мазкур ўйинда "шахарликлар" ва "бўрилар" қарама-қаршилиги жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Ҳозирга қадар бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг Англия Премьер-лигасидаги ҳолат билан танишинг.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика