UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  8 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  19 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  41 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

АПЛ. Жезуснинг голи бекор қилинган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди Янгиликлар

АПЛ. Жезуснинг голи бекор қилинган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди

АПЛ 2-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин муросасиз кечди. Гарчи "Сити" ҳужумлар ёмғирини вужудга келтирган бўлса-да, "Тоттенхэм" ўз имкониятларидан фойдаланиб 1 очкога эга бўлди. Сўнгги дақиқада Жезуснинг голи ҳисобга олинмаганини ҳам таъкидлаш керак. 

АПЛ, 2-ТУР.

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 2:2 

17 август, 21:30, "Эттихад" стадиони

Голлар: 20' Стерлинг - 1:0, 23' Ламела - 1:1, 34' Агуэро - 2:1, 57' Моура - 2:2.

"Манчестер Сити" - Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Зинченко, Родриго (78, Давид Силва), Гюндоган, Де Брюйне, Стерлинг, Бернарду (80, Махрез,), Агуэро (66, Жезус).

Захира: Браво, Фернандиньо, Канселу, Фоден.

"Тоттенхэм" - Льорис, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Санчес, Роуз, Уинкс (56, Лукас Моура), Сиссоко, Ндомбеле, Эриксен (90+1, Скипп), Ламела (85, Ло Челсо), Кейн.

Захира: Газзанига, Вертонген, Дэвис, Дайер.

Огоҳлантириш: Стерлинг (26).

Манчестер Сити

Рахим Стерлинг - 20', Серхио Агуэро - 35'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 21:30

2
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Эрик Ламела - 23', Лукас Моура - 56'

Стадион: Etihad Stadium, 54503 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
20'  Рахим Стерлинг
20'  Кевин Де Брёйне
26'  Рахим Стерлинг
35'  Серхио Агуэро
35'  Кевин Де Брёйне
66'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
78'  Родриго Эрнандес (Давид Сильва)
80'  Бернарду Силва (Рияд Марез)
90'  Габриэль Жезус
23'  Эрик Ламела
23'  Танги Ндомбеле
56'  Харри Уинкс (Лукас Моура)
56'  Лукас Моура
56'  Эрик Ламела
85'  Эрик Ламела (Джовани Ло Чельсо)
90'  Кристиан Эриксен (Оливер Скипп)


                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ              


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. VAR тизими ишламоқда! ГОЛ ҳисобга олинмаслиги мумкин. ЙЎҚ, ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНМАДИ!

90+2. ГОЛ! Жезус! Жарима майдончаси ичида тўпга бурама зарба берди ва жамоасининг муҳим голини урди. 

90+1. Ўзгариш. Эриксен ўрнига 18 ёшли ярим ҳимоячи Скипп тушди. 

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

86. Александр Зинченко оғриқ бор бўлса ҳам майдонга қайтди. Бошқа иложи йўқ. 

85. Ўзгариш. Ламела ўрнига Ло Челсо тушди. 

83. Зинченкога майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Пеп Гвардиола 3 та ўзгариш қилиш имкониятидан фойдаланиб бўлган.

80. Ўзгариш. Бернарду Силва ўрнига Рияд Махрез тушди.

78. Ўзгариш. Родриго ўрнига Давид Силва тушди.

72. Лукас Моура майдонга тушганидан 19 сония ўтиб гол ургани маълум бўлди. 

71. Жезус, Жезус.... Мўлжални аста-секин тўғирлаб оляпти. 

70. Льорисга нисбатан қўполлик ишлатилди. Отаменди ноҳақ. У ҳаводан келган тўпга зарба бераман, дея Льорисни туртиб юборди. 

66. Ўзгариш. Агуэро ўрнига Жезус тушди. Агуэро Гвардиоланинг фикридан норози бўлди ва жанжал юзага келди.

64. Аниқ зарбалар бўйича: 9:2. Ҳисоб эса 2:2. 

62. Бернарду Силва бурчак тўпи ишлаб олди ва Кевин Де Брюйне стандарт вазиятни ижро этди. Отамендининг зарбаси эса кўнгилдагидек чиқмади.

57. Моура майдонга тушиб жуда тез гол урди. Бу борада у рекорд натижа қайд қилган бўлиши ҳам мумкин. Статистикага кейин тўхталамиз. Ҳозир бор эътибор ўйинда.

56. Ўзгариш. Уинкс ўрнига Лукас Моура тушди ва ГОЛ !!!!! МОУРА боши билан ГОЛ урди! ҚОЙИЛ!

54. Кевин Де Брюйне айни вақтда ранг-баранг паслар билан рақибларини шошириб қўймоқда. 

53. Стерлинг Агуэрога зарба бериш вазиятига олиб чиқди, Серхионинг зарбаси эса дарвоза тўсини устидан юқорилаб ўтиб кетди. 

51. Де Брюйне энди гол уриш нияти борлиги яққол сезилиб турибди. Унинг 20 метрлардан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.  

50. Зарбааа! Зинченконинг кучли зарбасини Льорис бир амаллаб қайтарди. Бу ерда "рекашет" бўлганини таъкидлаш керак.

48. Де Брюйне Эрик Ламела ўхшаш гол урмоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар зарбани қайтаришди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 20-дақиқада Стерлинг, 23-дақиқада Ламела ва 34-дақиқада Агуэро гол уришди. Де Брюйне эса иккита шедевр ассист қайд этди.  

ТАНАФФУС ДЎСТЛАР!

Ажойиб тайм вақт жуда тез ўтиб кетди. Биринчи бўлимга бериладиган "Олтин тўпни" ҳозирча Кевин Де Брюйнега топшириб турамиз.


45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Кевин Де Брюйнедан яна бир мукаммал пас! Гюндоган ушбу вазиятни кўкка совурди. Бироз ноаниқ зарба.

40. Айни вақтда Раҳим Стерлинг ва Тиму Пукки ("Норвич Сити") 4 та гол билан АПЛ тўпурарлари рўйхатини бошқариб туришибди.

39. Биринчи голга "Тоттенхэм" 3 дақиқада жавоб берганди. 

35. Де Брюйне зарбаааа! Бироз ноаниқ кетди. Белгиялик ярим ҳимоячи бугун ўз ишини аъло даражада бажармоқда. Мазкур ўйинда ҳозирга келиб иккита ассист муаллифига айланди.

34. ГОЛ! Агуэро ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Де Брюйне тайёр гол ясаб берди. 

33. "Тоттенхэм" аъзолари ҳам майдон эгалари ҳам тайм оут олишга қарши эмасдек ҳаракат қилишмоқда.

30. ГОЛЛАРНИ Телеграмдаги каналимизда томоша қилишингиз мумкин >>>> ВИДЕО

26. Стерлинг огоҳлантирилди

24. Меҳмонлар ўз имкониятини пойлаб кутиб турди ва йиртқичлардек ундан фойдаланиб кетди. Голга, гол билан реакция билдириш. Шунчаки қойил қолиш керак.

23. ГОЛ! Ламела! Ажойиб зарба ва Эдерсон тўпга ета олмади - 1:1. 

20. ГОЛ! Стерлинг! Де Брюйненинг ажойиб совғасини қабул қилди ва боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

19. Сиссоко офсайдга чиқиб кетмаганида, меҳмонларда имконият бўлиши мумкин эди. 

16. Секин-аста "шпорлар" бошни кўтариб, ҳужумга ўта бошлашмоқда. Ламеланинг тўпга берган зарбаси дарвозага етиб бормади. 

15. Ўйин темпи бироз тушди.

14. Родриго нисбатан "Тоттенхэм" жарима майдончасида қўполлик ишлатилгани такрорий лавҳада кўринди. Аммо, ҳакамлар жим. VAR тизими ишламоқда. Демак, пенальти учун етарлича асос йўқ.

12. Майдондаги ўйинчилар шу қадар зич жойлашганки, футболчилар 3 тадан ортиқ пас бера олишмаяпти.

9. Зинченкода катта бўшлиқ ва у яна Стерлингга тўпни узатди. Англиялик вингернинг зарбаси яна блокланди.

8. Кайл Уокер ва Стерлинг... Зарбааа! Бурчак тўпи! Уокер Питерс тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

7. Стерлингда яхши вазият бўлиши мумкин эди, аммо Раҳим ўткир бурчакда қолиб кетди. Натижада, вазият йўққа чиқди.

.Меҳмонлар тўпни бутунлай топшириб қўйишди, улар майдоннинг иккинчи қисмига ўтишга қийналишмоқда. Бунга "Сити" сабабчи.

4. Стерлинг офсайдга тушиб қолди. У ҳозирча чап қанотда ҳаракат қилмоқда.

3. Уокер тўпни аутдан ўйинга киритиб берди, Зинченко чап қанотдан яхши узатма берди. Ҳимоячилар бартараф этишди.

2. "Тоттенхэм" тўпни ўз назоратига олишга ҳаракат қилмоқда ва бунга эришмоқда.

1. Марказий ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли АПЛ мухлислари!

Англия чемпионатининг 2-тури марказий учрашуви бошланмоқда! 

Жамоаларнинг таркиблари таништирилмоқда!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика