UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Этихад"да "Манчестер Сити"нинг ғалабали сериясини якунлаб берди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Этихад"да "Манчестер Сити"нинг ғалабали сериясини якунлаб берди

Англия чемпионатининг 27-тури доирасидаги марказий ўйин матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 0:2

Голлар: Фернандеш (2-пен, 0:1), Шоу (50, 0:2).

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу (Уокер, 65), Стоунз, Рубен Диаш, Зинченко, Родри, де Брюйне, Стерлинг, Гюндоган, Марез, Габриэл Жезус (Фоден, 70).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Шоу, Магуайр, Уан-Биссака, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини, Жеймс, Марсьяль (Матич, 88), Рэшфорд (Гринвуд, 73).

Огоҳлантириш: Магуайр (32), Шоу (58), Хендерсон (60

Манчестер Сити

Премьер-лига . 27-тур

07/03/2021, 21:30

2
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 2', Люк Шоу - 50'

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
65'  Жуан Канселу (Кайл Уокер)
70'  Габриэль Жезус (Фил Фоден)
2'  Бруну Фернандеш
32'  Харри Магуайр
50'  Люк Шоу
50'  Маркус Рэшфорд
58'  Люк Шоу
60'  Дин Хендерсон
73'  Маркус Рэшфорд (Мэйсон Гринвуд)
88'  Антони Марсьяль (Неманья Матич)
90'  Бруну Фернандеш (Брэндон Уильямс)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" дербидаги ғалабаси орқали "Манчестер Сити"нинг 21 ўйинлик ғалабали сериясига нуқта қўйди.

90+3. Сульшер Уильямсни майдонга туширди. Умуман олганда  у қуруқ ўйин бўлишини истаётгани кўриниб турибди.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Кевин де Брюйне имкониятдан фойдалана олмади.

87. Шу дақиқага қадар МЮнинг ҳимоячилари идеал ўйин намойиш қилишди. Шунингдек, "Сити" ҳужумчиларининг сустлигини ҳам таъкидлаб ўтамиз.

84. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Бироқ ҳакамлар хатога йўл қўйишди. Тўп ван-Биссакадан бурчакка чиқиб кетганди. Бироқ тўп манкунианликларга олиб берилди.

81. ДАХШААТТТТ!!! Фоден чиройли пасни тўхтатди ва зарба бергунича ван-Биссака тўпни тепиб юборди.

79. СТЕРЛИННГГГГГ!!!! Қанотдан оширилган тўпни Раҳим дарвозага кирита олмади.... Бўш қолган дарвоза эди.

75. ЗАРБААААА!! "Сити"дан чиройли ҳужум. Фоденнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди. Стерлинг тўпга текканида гол бўлиши мумкин эди.

71. Маркус Рэшфорд жароҳат олиб, тиббий ёрдам қабул қилмоқда. Гринвуд майдонга тушишга тайёрланмоқда.

69. ЗАРБАААААА!!! Марсьяль 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади!!!!!! Ҳисоб йириклашиши ҳеч гап эмасди бу паллада.

65. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жезуснинг Стерлинг томон узатган паси ноаниқ кетди. Ҳисоб қисқариши мумкин бўлганди.

61. Фред марказда йиқитилди ва тўп манкунианликларга олиб берилди.

58. Марсьялнинг боши билан йўллаган зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!! Марсьяль икки рақибини алдаб ўтди. Бешга тўрт вазиятда бўлиб турган МЮ вакиллари вазиятдан фойдалана олишмади.

52. ЗАРБАААА!! Стерлингнинг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

50. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ШОУУУУУУУ!!!! МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Шоу Рэшфорд билан девор услубида пас ўйнаб, дарвозани ишғол қилди!!!

48. ЗАРБААААААААА!! РОДРИИИИИИ!!! Чиройл комбинациядан кейин Родрининг кучли зарбаси Хендерсон қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+1. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!! Махрезнинг пасидан кейин Жезус бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. У тўпга тегинишга бироз кечикди.

45. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!! Бруну Де Брюйнени алдаб ўтиб, Фред томон тўпни узатганди. Бироқ бразилиялик футболчи хавбекнинг фикрларини ўқий олмади.

43. ЗАРБАААААА!!! Де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди. Бироқ йўл-йўлакай тўпга Хендерсон бармоқлари билан тегиб юборди.

42. Фернандеш ўз жарима майдончаси ёнида Канселуни йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.

40. УХХХХХХ!!! Де Брюйне дарвоза ёнидаги Стерлинг томон тўпни ҳаволатиб узатганди. Агарда Магуайр тўпга тегмаганида ҳисоб тенглашиши катта эҳтимол...

38. ЗАРБАААААА!!! УХХХХХ!!! Гюндоган яхши вазиятга чиқиб борди ва Хендерсон томон тўпни тепди. Дин тўпни ушлаб олди.

34. "Сити" ҳужумга ўтди. Бироқ Стерлингнинг Гюндоган томон узатган паси анчагина ноаниқ кетди.

31. "Юнайтед" аста-секин босимдан чиқиб кетмоқда. Ўйин марказга кўчди.

28. Канселунинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

25. ЗАРБАААААА!! Зинченко Хендерсон дарвозаси томон кучли зарба йўллади!! Хендерсондан ажойиб сейв!

23. Рэшфорд тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ 4 ҳимоячи бир бўлиб Маркусдан тўпни олиб қўйди.

19. ЗАРБАААААА!! "Сити" ҳужумкорликни оширмоқда. Гюндоганнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

15. ЗАРБАААА!!! Де Брюйненинг хатосидан кейин Фред тўпни эгаллаб олди ва Рэшфордга оширди. Маркуснинг зарбасини Эдерсон қийинчилик билан ушлаб олди.

12. ФАКТ! "Сити" 21 ноябрдан буён илк марта ҳисобда ортда қолмоқда. Сўнгги бора жамоа дарвозасига биринчи бўлиб "Тоттенхэм" гол урганди.

9. ЗАРБАААААА!! Илкай Гюндоганнинг зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

7. Ҳозирча катта ташаббус меҳмонлар томонида.

4. ЗАРБААААААА!!! Шоу яқин масофадан Эдерсон дарвозасини нишонга олди!!!! "Сити" футболчилари айни дамда "паника"да. Жуда кўп хато қилишмоқда.

2. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Бруну пенальтидан унумли фойдаланди!!!

1. ПЕНАЛЬТИИИ!!! Марсьяль "Сити" жарима майдончаси ичида йиқитилди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни Манчестер дербисига қаратамиз. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика