UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17

АПЛ. Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 700-ўйинида иштирок этган баҳсда "Ман Сити" қийинчиликсиз ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 700-ўйинида иштирок этган баҳсда "Ман Сити" қийинчиликсиз ғалабага эришди

Англия чемпионати 11-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Манчестер Сити – Фулхэм 2:0 

«Этихад Стэдиум»

Голлар: Стерлинг 5', Де Брюйне 26' (пен.) 

Манчестер Сити – Эдерсон, Рубен Диаш, Стоунз, Менди, Жоау Канселу, Родри, де Брюйне, Стерлинг, Гюндоган, Марез, Габриэл Жезус.

Фулхэм – Ареола, Робинсон, Айна, Андерсен, Адарабиойо, Замбо-Ангисса, Декордова-Рид (Камара, 72), Лукман, Рид (Лемина, 68), Кавалейру, Лофтус-Чик (Кэрни, 83).


Баҳс якунланди. "Манчестер Сити" ишқибозларини ғалаба билан муборакбод этамиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

89. Айни палдда "Сити" шунчаки ўйинни тугатиб қўйиш тарафдори. 

87. Меҳмонлар охирги дақиқаларда фаолликни сезиларли даражада оширишди. 

85. Замбо-Ангиссанинг ўнг қанотдан ҳаволатиб ошириб берган тўпига Эдерсон эга чиқди. 

84. Канселу Лукманга нисбатан қўполлик ишлатди, жарима. 

83. "Фулхэм"да ўзгариш: Лофтус-Чик ўрнига Кэрни туширилди. 

80. Зарба!  Кавалейрунинг чамаси 19 метрдан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ. 

79. Тўп назорати фоизларда: 71% - 29% 

78. Зарба!  де Брюйненинг жаримадан узатган пасига Диаш етиб бориб, зарба берди, аммо ноаниқ. 

75. Лофтус-Чикдан узатма, аммо уни Канселу тепиб юборди. 

73. Жезус қулай имкониятни қўлдан чиқарди, аниқроғи Адарабиойо унинг йўлига тўғаноқ бўлди. 

72. "Фулхэм"да алмаштириш: Декордова-Рид ўрнига Камара ўйинни давом эттиради. 

70. Диашдан яқин масофадан зарба, анча ноаниқ. 

69. Марезнинг яхши ўйланган паси Робинсон томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

68. "Фулхэм"да ўзгариш: Рид ўрнига Лемина тушди. 

67. Адарабиойо майдонда ётибди, у шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. 

66. Лукман ҳужумда фаол ҳаракат қилиб, дриблинг намойиш этаётганди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат борлиги кўрсатилди. 

65. Зарба!  Кевин де Брюйненинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

65. Канселунинг хавфли узатмаси Адарабиойо томонидан бартараф қилинди. 

61. Зарбалар бўйича кўрсаткич: 12:3 

58. Гюндогандан ичкарига узатма, Диаш офсайдда қолгани маълум қилинди. 

57. Ууухх! Кевин де Брюйне бирга-бир вазиядан фойдалана олмади. Ареола ўз клубини қутқарди! 

56. Кевин Ридга нисбатан қўполлик ишлатди.

53. Стерлинг рақиб жарима майдонида Андерсен билан кураш олиб борди, аммо тўп майдонни тарк этишга улгурди. 

52. Кевиннинг фаоллиги мезбонларга бурчак зарбаси тақдим этди. 

50. Ууухх! "Сити" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Кевин де Брюйненинг биринчи зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, иккинчиси эса ноаниқ кўриниш касб этди.  

50. Замбо-Ангисса Лукманнни тўп билан тахминлади, аммо у тўпни йўқотди.  

48. Марез қанотдан рақиб жарима майдони ичига кириб келди, Жезусга келаётган пасни ҳимоячилар қайтаришди.  

47. "Фулхэм" қарийб 2 дақиқа тўпга эгаилк қилди, Замбо-Ангисса ва Рид ҳужумда фаоллик кўрсатишди, якунда Айнанинг ноаниқ паси туфайли ҳужум якун топди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Стерлингнинг пасидан сўнг ҳимоячилар еҳтимолий хавфнинг олдини олишди. 

42. Ҳисоб мезбонларни қаноатлантиради, шу боис улар бемалол ва хотиржам ўйин намойиш этишмоқда. 

40. Канселудан узатма!  Адарабиойо  тўпни қайтарди. 

38. "Фулхэм" кетма-кет хатоликларга йўл қўймоқда, жамоага нимадир етишмаяпти.  

35. Тўп назорати фоизларда: 76% - 24% 

33. Жоау Канселу Марез билан ўзаро девор услубини қўлламоқчи бўлди, аммо тўп олдирилди.

32. Зарбаааа! Марезнинг қойилмақом узатмасидан кейин Стерлинг зарба берди, бироқ Ареоладан сейв! 

30. Ууухх! Стоунз "қовун тушириши" мимкин эди. Эдерсон ўзига келган тўпни ўтказиб юборди, бурчак тўпи "Фулхэм" фойдасига. 

27. Адемола Лукмандан пас, бироқ Эдерсон дарвозадан чиқиб келди ва тўпни эгаллаб олди.

26. ГООООООООООООООООООЛЛ! Кевин де Брюйне пенальтида адашмади ва ҳисобни оширди – 2:0! 

25. Пенальти!  Андерсен Стерлингни йиқитди. 

24. Зарба!  Родрининг олсидан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

22."Этихад"даги баҳс фақат бир дарвоза қаршисида кечмоқда. Иккинчи голни учун тўхтовсиз ҳаракат қилиняпти. 

19. Тўп назорати кутилганидек "Сити"да, ҳужумда турли комбинациялар ташкил этилмоқда. 

16. Зарба!  Гюндоганнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

14. Жоау Канселунинг узатмасидан кейин Рубен Диаш тўпни қабул қилишда қийинчиликка учради ва яхши вазият барҳам топди.    

13. Зарбааа!  Де Брюйненинг зарбаси Ридга тегиб, йўналишини бироз ўзгартирди, аммо Ареола ўз вақтида реакция кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

11. "Сити" бурчак зарбасидан сўнг қийинчиликка дуч келмади ва тезкорлик билан олдинга интилди.

9. "Фулхэм" бурчак тўпи ишлаб олди. Ўйиндаги дастлабки бурчак зарбаси самарасиз якунланди. 

8. Зарба!  Лукманнинг рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбаси рикошетдан кейин ноани қетди.  

5. ГООООООООООООООООЛЛ! Стерлинг!  Кевин де Брюйнедан пас қабул қилиб олган Раҳим қийинчиликсиз дарвозани ишғол этди – 1:0! 

4. Марезнинг зарбаси кутилганидек чиқмади. 

2. "Фулхэм" ҳужумга ўтди, тўп Канселунинг фаоллиги эвазига чап қанотдан олдинга борган Кавалейрунинг ўзидан чиқиб кетди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар яшил майдонга чиқиб келишмоқда.

"Шаҳарликлар"нинг чигил ёзди машғулотларидан суратлар 

Жамоалар таркиблари

Бугун Пеп Гвардиола мураббийлик давридаги 700-ўйинини ўтказади 

- Ўйин Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун АПЛ 11-туридан жой олган "Манчестер Сити" – "Фулхэм" учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика