UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  13 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

АПЛ. Де Брюйненинг аниқ зарбаси туфайли "Сити" "Челси"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. Де Брюйненинг аниқ зарбаси туфайли "Сити" "Челси"ни мағлуб этди

АПЛ 22-тур доирасидаги "Манчестер Сити" - "Челси" ўйини якунига етди.

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 70'

Премьер-лига . 22-тур

15/01/2022, 17:30

0
:
1
Тугади

Челси

Стадион: Etihad Stadium, 53319 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
70'  Кевин Де Брёйне
70'  Жуан Канселу
85'  Кевин Де Брёйне (Илкай Гюндоган)
88'  Фил Фоден (Габриэль Жезус)
7'  Маркос Алонсо
32'  Матео Ковачич
69'  Кристиан Пулишич (Тимо Вернер)
69'  Хаким Зиеш (Каллум Хадсон-Одои)
81'  Маркос Алонсо (Мэйсон Маунт)


"Манчестер Сити" – "Челси" 1:0

"Этихад Стэдиум"

Гол: 1:0 – 70 де Брюйне.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Лапорт, Жоау Канселу, де Брюйне (Гюндоган, 85), Бернарду Силва, Родри, Грилиш, Фоден (Габриэл Жезус, 88), Стерлинг.

"Челси" – Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Сарр, Алонсо (Маунт, 81), Ковачич, Канте, Зиеш (Хадсон-Одои, 69), Пулишич (Вернер, 69), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Алонсо (7), Ковачич (32).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Гриллишдан зарбааааа... Жекнинг зарбасидан сўнг Кепа тўпни қайтарди ва тезда уни жамоадошларига етказди.

84. Стерлинг икки рақибини ортда қолдириб, тўпни Фоденга узатди, Фил эса қизғанчиқлик қилди ва зарба берди. Ноаниқ.

79. Аспиликуэтанинг қанотдан амалга оширган пасига Вернер оёқ чўзмади, акс холда ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

70. ГОООООЛ! КЕВИН ДЕ БРЮЙНЕнинг супер зарбасидан сўнг ҳисоб очилди. Бельгиялик ярим ҳимоячи тўпни қабул қилиб, Кантедан қочишга муваффақ бўлди ва айланма зарба билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга ола билди.

68. ЗАРБААА... Стерлингнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

63. Жаримадан берилган зарбани Кепа қайтаришга муваффақ бўлди.

62. Грилиш жамоаси учун рақиб жарима майдончаси чизиғи устида стандарт вазият ишлаб берди.

57. "Сити" футболчиси тўпни бурчакдан узатди, Сесар эса тўпни ўз дарвозасига буриб юборганлек кўринди, аммо ундай эмас экан. Тўп майдондан ташқарига чиқиб кетибди.

55. Стерлинг рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакам хуштак чалди, рефери олдинроқ қайд этилган офсайд учун ўйинни тўхтатган экан.

52. "Сити" ҳар доимгидек комбинацион ҳужумларини бошлади. "Челси" эса паслар сонини санашга мажбур.

48. Навбат "Челси"нинг ҳужумига. Лукаку дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқаётганди, аммо у узоқдан зарба берди. Эдерсон тўпни қайтарганидан сўнг Зиеш омадини синаб кўрди, зарба ноаниқ.

47. Иккинчи тайм "Сити"нинг хавфли ҳужуми билан старт олади. Де Брюйне чап қанотдан диагонал пас берди, Стерлинг тўпга бироз ета олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45. Танаффус! 0:0

43. Де Брюйненинг яқин бурчакка йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

39. Гооо... ЙЎҚ. Ковачич кутилмаганда Грилишга пас бериб юборди, Жек эса бирга-бир вазиятда Аррисабалагани мағлуб эта олмади. Кепадан ажойиб сейв.

38. Кевин Де Брюйне Уокердан ажойиб пасни қабул қилди ва қарама-қарши қанотдаги жамоадошини тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди. Тўп етиб бормади, бунинг устига офсайд ҳам бор экан.

32. Ковачичга сариқ карточка кўрсатилди. У Бернарду Силвага нисбатан қўпол ўйнади.

28. "Челси"нинг кам сонли ҳужумларидан бири офсайд билан якун топди, Аспиликуэта Пулишич офсайдда турганини кеч тушунди.

25. Жамоалар орасида ҳозирча фақат "Сити" голга яқинроқ келяпти. "Челси" эса марказдан ўтишга қийналмоқда.

14. Стерлингнинг қанотдан узатган тўпини Стоунс боши билан дарвозага бурди... Ҳаммаси жойида, Аррисабалага тўпни ушлаб олди.

10. Лукаку бир футболчи билан тўп учун курашда ғолиб чиқди ва гол уриш учун қулай вазиятга чиқаётганди. Аммо у энг нотўғри қарорни қабул қилди. Офсайддаги жамоадошига пас берди.

4. Кутилганидек тўпни назорат қилиш вазифасини "Сити" футболчилари бажаришмоқда.

1. Учрашув бошланди.


Яқинда ҳам бу жамоалар деярли бир хил очко билан юқори ўринда боришаётганди. Ҳозир эса улар орасида 10 очколик фарқ бор.

Учрашувга старт берилди.


АПЛ, 22-тур

15.01.2022

"Этихад стэдиум", Манчестер

Бош ҳакам: Крейг Поусон

"Манчестер Сити" - "Челси" 0:0 LIVE

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Стоунз, Лапорт, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Грилиш, Фоден, Стерлинг.

"Челси": Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Сарр, Алонсо, Ковачич, Канте, Зиеш, Пулишич, Лукаку.


АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика