UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

"Манчестер Сити" ҳамда "Астон Вилла" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 23-тур баҳси якунланди.

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" 3:1

Голлар: Родриго Эрнандес (Рияд Марез) 4', Гюндоган (Эрлинг Холанд) 39', Рияд Марез 45+1', Олли Уоткинс (Дуглас Луис) 61'

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 2. Кайл Уокер, 3. Рубен Диаш (25. Мануэль Аканжи 46'), 14. Эмерик Ляпорт, 16. Родриго Эрнандес, 8. Илкай Гюндоган, 26. Рияд Марез (6. Натан Аке 85'), 17. Кевин Де Брюйне, 20. Бернарду Силва, 10. Жек Грилиш (47. Фил Фоден 69'), 9. Эрлинг Холанд (19. Хулиан Альварес 46').

Захира: 18. Штефан Ортега, 4. Калвин Филлипс, 21. Серхио Гомес, 80. Кол Палмер, 82. Рико Левис.

"Астон Вилла": 1. Эмилиано Мартинес, 18. Эшли Янг (23. Филиппе Коутиньо 76'), 4. Эзри Конса, 16. Калум Чемберс, 27. Люка Динь (15. Алекс Морено 60'), 41. Жейкоб Рэмси (2. Мэтти Кэш 76'), 44. Бубакар Камара, 6. Дуглас Луис, 10. Эмилиано Буэндия (7. Жон Макгинн 61'), 31. Леон Бэйли (22. Жон Дуран 60'), 11. Олли Уоткинс. 

Захира: 38. Уильям Синисало, 48. Оливиер Зич, 32. Леандер Дендонкер, 50. Сил Свинкелс.

Огоҳлантиришлар: Люка Динь 37', Рубен Диаш 41', Эзри Конса 63'

Манчестер Сити

Родриго Эрнандес - 4', Илкай Гюндоган - 39', Рияд Марез - 45'

Премьер-лига . 23-тур

12/02/2023, 21:30

1
:
3
Тугади

Астон Вилла

Олли Уоткинс - 61'

Стадион: Etihad Stadium, 53392 томошабин

Бош ҳакам: Robert Jones

45'
90'
4'  Родриго Эрнандес
4'  Рияд Марез
39'  Илкай Гюндоган
39'  Эрлинг Холанд
41'  Рубен Диаш
45'  Рияд Марез
46'  Эрлинг Холанд (Хулиан Альварес)
46'  Рубен Диаш (Мануэль Аканджи)
69'  Джек Грилиш (Фил Фоден)
85'  Рияд Марез (Натан Аке)
37'  Люка Динь
60'  Люка Динь (Алекс Морено)
60'  Леон Бэйли (Джон Дюран)
60'  Эмилиано Буэндия (Джон Макгинн)
61'  Олли Уоткинс
61'  Дуглас Луис
63'  Эзри Конса
76'  Джейкоб Рэмси (Мэтти Кэш)
76'  Эшли Янг (Филиппе Коутиньо)


90+4. Ўйин якунланди!

90+1. Стадион суҳандони ўйиннинг энг яхши футболчиси - "Ман Сити" ярим ҳимоячиси Родри деб топилганини эълон қилди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. Альварес ўзига узатиб берилган тўпни тўғрилай олмади, тўпни яқинроқдаги Марезга узатди, Рияд дарвозагача 5 метр бўлган масофада зарба берди, бироқ тўп осмон-у-фалакка учиб кетди.

82. Коутиньо бир дақиқанинг ўзида икки марта чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва пас берди, бироқ манчестерликлар хавфни бартараф этишди.

81. Коутиньо бошлади! Узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

76. Ўз вақтида зарбалари билан "Ман Сити" дарвозасини зир титратган Филиппе Коутиньо майдонга тушди. Хўш, бразилиялик футболчи ўзини қай даражада кўрсата оларкин?

72. Гюндогандан яна бир зарба! Бу сафар ҳам тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

68. Гюндоганнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Мартинес ушлаб олди.

66. Де Брюйне Грилишни ажойиб пас билан олдинга бошлади, Жек чап қанотдан кириб бориб ҳаволатиб тўпни марказга узатди, Альвареснинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдондан чиқиб кетди. 

Илкай Гюндоган тўпни рақибга олдириб қўйди, тўп Уоткинсга узатилди, Олли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб гол урди!

61. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Астон Вилла" ҳисобни қисқартирди!

58. Марез ўнг қанотдан юриш қилиб тўпни ҳаволатиб узатди, де Брюйне зарба беришга тайёрланаётганда Алварес ундан олдин тўпни дарвозага йўллади, бироқ кучсиз чиқди.

50. Ўйиннинг иккинчи қисмини ҳам "Ман Сити" фаол бошлади. 

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди, танаффус.

45+1. ГООООООООООООООООООООООЛ! Маҳрез нуқталан адашмади, рақиб посбони эса йўналишни топишда адашди — 3:0!

45. Пенальти!!! Грилиш рақиб жарима майдонида йиқитилди ва ҳакам 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Биринчи бўлимга эса 3 дақиқа қўшиб берилди.

Де Брюйне Ҳолландни ажойиб пас билан олдинга бошлади, Эрлинг тўпни ўзига тўғрилаб жарима майдончаси марказига узатди, бу ерда Гюндоган бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

39. ГООООООООООООООООООООООЛ! Гюндоган ҳисобни иккитага оширди! 

38. де Брюенинг жарима зарбасидан ҳаволатиб узатган тўпини Родри боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

30. Грилишнинг ўнг қанотдан туриб дарвоза томон тепган тўпини Мартинес аранг қайтарди.

23. Леон Бэйлининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

21. Яна бир бурчак зарбаси "Ман Сити"да. Узатилган тўп Ҳолландга келиб тушди, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

20. Бурчакдан ҳаволатиб узатилган тўпни Грилиш тўғри дарвозага йўллади, тўп рекошет бўлиб майдонни тарк этди.

13. Ҳолланд ва Мартинес бош билан тўқнашиб кетди, икки футболчи ҳам йиқилди, бўш қолган дарвозани Гюндоган ишғол қилди, аммо ҳакам ушбу вазиятда дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилган, деб топди.

11. Родри Гюндоганни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, Илкайнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

8. Манчестерликлар ўйинни яхши бошлаб олишди. Тезкор гол, тўп назорати - Гвардиола ўз услубида. 

Бурчакдан узатилган тўпни Родри боши билан дарвозага йўллади ва гол урди!

4. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Ман Сити" ҳисобни очди!

3. Майдон эгалари баҳсни яхши бошлади. Грилишнинг ўнг қанотдан юриши натижасида бурчак зарбаси ишланди. 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика