UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  0 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  6 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  13 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  35 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21

АПЛ. "Ливерпуль" иродали ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" иродали ғалабага эришди

Англия чемпионати 5-тури доирасидаги баҳс якунланди.

"Энфилд Роуд"да ўтган учрашув мезбонларнинг ғалабаси билан тугади. Учрашувда ҳисоб "Ньюкасл"нинг янги аъзоси Алексадер Исак томонидан очилганди. 2-бўлимда Фирмино мувозанатни тиклаган бўлса, 90+8-дақиқада мерсисайдликлар ғалаба голини уришди. Рефери ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшган эди. 

Ушбу ғалабадан кейин Клопп шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди. Пешқадам "Арсенал" билан орадаги тафовут 7 очко. ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ливерпуль

Роберто Фирмино - 61', Фабио Карвалью - 90'

Премьер-лига . 5-тур

01/09/2022, 01:00

1
:
2
Тугади

Ньюкасл

Александер Исак - 38'

Стадион: Anfield, 53316 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
61'  Роберто Фирмино
61'  Мохамед Салах
71'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)
71'  Эндрю Робертсон (Константинос Цимикас)
71'  Трент Александер-Арнолд (Фабио Карвалью)
90'  Фабио Карвалью
90'  Мохамед Салах
38'  Александер Исак
38'  Шон Лонгстафф
64'  Александер Исак (Крис Вуд)
64'  Райан Фрэйзер (Джейкоб Мерфи)
84'  Мигель Альмирон (Эллиот Андерсон)
87'  Джамаал Ласcеллс
90'  Киран Триппьер

Ливерпуль 2:1 Ньюкасл

00.00, «Энфилд»

Гол: Фирмино (61), Фабиу Карвальо (90+8) - Исак (38)

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Фабиньо, Ҳендерсон, Эллиотт, Диас, Салоҳ, Фирмино.

Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Берн, Ласселс, Таргетт, Фрэйзер, Лонгстафф, Уиллок, Альмирон, Жоэлинтон, Исак.

Огоҳлантириш: Ласселс (88), Триппьер (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

саҳифани янгилаш

Ўйин якунланди. Мерсисайд клуби ирода кўрсатиб, 3 очкони қўлга киритди.

+9. "Ньюкасл" футболчилари ҳакамга эътироз билдиришмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўйинга 5 дақиқа қўшилган эди.

+8. Гооооооол! Фабиу Карвальо бурчак зарбасидан кейин "Ливерпуль"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

+7. Меҳмонлар олдинга ўтишганди. Андерсон зарба беришни чўзиб юборди.

+3. Жоэлинтон майдонда ётибди. Аммо "Ливерпуль" футболчилари ўйинни давом эттиришяпти.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Диасга нисбатан қоида бузган Триппьер ҳам огоҳлантирилди.

88. Учрашувда биринчи сариқ карточка Жамал Ласселлсга кўрсатилди.

84. Эллиот Андерсон Альмиронни алмаштирди.

83. Фабиньонинг зарбасига аниқлик етишмади.

81. Салоҳнинг узатмасига Диас зарба берди. Тўп рикошет билан Поупнинг қўлига бориб тушди.

75. "Ливерпуль" ғалабани ўз томонига оғдириш учун ҳужумларга зўр беряпти. 

71. Эндрю Робертсон ўрнига Цимикас тушурилди.

70. Милнер Жорден Хендерсонни алмаштирди. Энди ван Дейк "Ливерпуль" сардори сифатида ўйинни давом эттиради.

64. Фрейзер ва Исак ўйиндан олдинди. Уларнинг ўрнига Крис Вуд ҳамда Жейкоб Мёрфи майдонга тушди.

61. Гооооол! Роберто Фирмино ҳисобни тенглаштирди. Бразилиялик ҳужумчига тўпни Муҳаммад Салоҳ етказиб берган эди.

60. Харви Эллиотнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

55. Гооооол! Исакдан ажойиб ҳаракатлар. Йўқ, бу вазиятда швециялик ҳужумчи офсайдда қолган экан.

53. Робертсоннинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

50. "Ньюкасл" прессингда зўр ишлаяпти.

48. Триппьр битта подкат билан Диасни зарарсизлантирди.

47. Дарвозабоннинг олдинга чиққанини кўрган Салоҳ тўпни Поупнинг устидан дарвозага ташламоқчи бўлганди, аммо...

46. Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни меҳмонлар ўйинга киритиб беришди.

Андре Марринер биринчи бўлимга якун ясади. Танаффус!

+3. "Ливерпуль" 1 дақиқа ичида 2-"корнер"ини ишлади. Аммо улардан наф чиқмади.

+1. Ник Поуп ҳаводан узатилган тўпни илиб олди.

45. Таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Мезбонларнинг яна бир ҳужуми натижасиз тугади.

42. Робертсон жарима майдони ичидаги Ҳендерсонни топди. Жорданинг чап оёқдаги зарбаси жуда кучсиз чиқди.

38. Гоооооол! АПЛда дебют қилаётган Александр Исак  Алиссонни доғда қолдирди.

34. Ух! Луис Диас бу гал дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, аммо тўпни дарвозага киргаза олмади.

33. Жо Гомез Фрейзерга нисбатан қоидани бузди.

29. Киран Триппьернинг зарбаси Алиссонга қийинчилик туғдирмади.

27. Энди "Ньюкасл" футболчилари қулай нуқтадан жарима зарбаси тепишади.

25. Робертсонинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси.

20. Мезбонларнинг кескин ҳужумига якуний қўядиган киши топилмади. Бу вазиятда Луис Диас яхши ўйнаганди.

18. Фрейзернинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

16. "Энфилд"га йиғилган мухлислар сокин темпга гувоҳ бўлишяпти.

11. Исакнинг "Ливерпуль" жарима майдони ичидаги алдамчи ҳаракати Фабиньонинг ерга қулашига сабаб бўлди. Аммо Александрнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

8. Жордан Хендерсоннинг жарима майдони ичига узатган тўпига мерсисайдлик ҳужумчилар етиб кела олишмади.

7. Луис Диаснинг узатмасини Жамал Ласселс "блоклади".

3. Ник Поупга шифокорлар ёрдами кўрсатиляпти. Мазкур дарвозабон 21 август куни "Ман Сити" билан ўйинда қаҳрамонлардан бири бўлганди.

1. Учрашув старт олди. Яқин 90 дақиқада мобайнида ажойиб футбол гувоҳига айланашимиз мумкин.

Ливерпуль

Роберто Фирмино - 61', Фабио Карвалью - 90'

Премьер-лига . 5-тур

01/09/2022, 01:00

1
:
2
Тугади

Ньюкасл

Александер Исак - 38'

Стадион: Anfield, 53316 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
61'  Роберто Фирмино
61'  Мохамед Салах
71'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)
71'  Эндрю Робертсон (Константинос Цимикас)
71'  Трент Александер-Арнолд (Фабио Карвалью)
90'  Фабио Карвалью
90'  Мохамед Салах
38'  Александер Исак
38'  Шон Лонгстафф
64'  Александер Исак (Крис Вуд)
64'  Райан Фрэйзер (Джейкоб Мерфи)
84'  Мигель Альмирон (Эллиот Андерсон)
87'  Джамаал Ласcеллс
90'  Киран Триппьер

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика