UZ

Сўнгги янгиликлар

09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  0 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  2 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  3 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  6 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0

АПЛ. "Ливерпуль" ортиқча қийинчиликсиз "Лестер"ни мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" ортиқча қийинчиликсиз "Лестер"ни мағлуб этди

Англия чемпионати 9-туридан жой олган "Ливерпуль" – "Лестер" баҳси матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ливерпуль – Лестер 3:0  

«Энфилд»

Голлар: автогол Эванс 21', Жота 41', Фирмино 86'

Ливерпуль – Алиссон, Фабиньо, Матип, Робертсон, Жонс, Кейта (Неко Уильямс, 54), Диогу Жота (Ориги, 89), Вейналдум, Мане (Минамино, 89), Милнер, Фирмино.

Лестер – Шмейхель, Фофана, Фукс (Ундер, 62), Эванс, Жастин, Тилеманс, Менди, Мэддисон, Олбрайтон, Барнс (Пратт, 62), Варди.

Огоҳлантиришлар: Жастин (45), Менди (66). 

 

Баҳс ўз ниҳоясига етди. "Ливерпуль" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Вардининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. "Ливерпуль"да 2 та ўзгариш: Жота ўрнига Ориги, Мане ўрнига Минамино тушди. 

86. ГОООООООООООООООЛ!  Фирмино!  Милнернинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Фирмино боши билан ўткир бурчакни аниқ нишонга олди – 3:0! 

84. Зарба!  Мане олис масофадан зарба йўллади, Шмейхель қайтарди! 

82. "Лестер" тўп назоратини ўз қўлига олган ҳолда вазият яратишга уриняпти. 

79. Олбрайтонинг узатмасига дарвозасидан югуриб чиққан Алиссон эга чиқди. 

77. Қандай вазият!  Фирмино бирга-бир ҳолатни голга айлантира олмади, зарбадан кейин тўп дарвоза тўсинига тегди, кейинга зарбани Мане тепди, Шмейхель қайтарди. Қойил!  

76. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 62% - 38%

74. Чап қанот орқали тезлик олган Робертсон Фофана томонидан йиқитилди, жарима.  

73. Жотага тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳаммаси жойида. 

72. Жота зарба бергач, Фофана билан тўқнашиб кетди. Лекин қоида бузилмагани боис пенальти белгиланмаса керак. 

70. Милнернинг бурчак зарбасидан амалга оширган пасини Варди қайтарди, ҳужумчи ҳимоячиларга ёрдамга келган. 

69. Олбрайтон тўпни ҳаволатиб ичкарига оширди, бироқ Варди офсайдда қолгани маълум бўлди. 

68. Бу гал Мэддсионни Милнер йиқитди. 

67. Мэддисон Жонс томонидан қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолинди. 

66. Менди майдон марказида Вейналдумга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

65. Зарба!  Ундердан кучли зарба, аммо у дарвозага қадар етиб бормасдан ҳимоячига тегди. 

62. "Лестер"да 2 та алмаштириш: Барнс ўрнига Пратт, Фукс ўрнига Ундер туширилди. 

61. Мэдиссон ижро этган жарима зарбаси хавфли кўриниш олди, унинг узатмасидан кейин Варди ва Тилеманс гол уришга ҳаракат қилиб кўрди. 

59. Тўп назорати "Лестер"да, аммо "қизиллар" рақибни босимда ушлаб туришибди. 

57. Даҳшат! Жотанинг зарбаси Шмейхель томонидан қайтарилди, қайтган тўпга Фирминонинг олдида турган Эванс эга чиқди, унинг тушунарсиз ҳаракатидан кейин тўп дарвоза устунига тегди. У автогол бўйича дубль қайд этиши мумкин эди.    

55. Милнернинг узатмаси Фофана томонидан узоқлаштирилди.  

54. Зарба!  Мане бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади, Шмейхель бу тўпни қайтарди. Офарин! 

54. "Ливерпуль"да ўзгариш: жароҳатланган Кейта ўрнига Неко Уильямс тушди.  

52. Наби Кейта жароҳат олиб, майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

50. Мэддисоннинг бурчакдан узатган паси Робертсон томонидан қайтарилди, Эндрю бугун 10 баллик тизимда баҳолаганда 11 баллга ўйнамоқда. 

48. Зарба!  Барнс ҳужумда бир нечта алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, зарба йўллади, аммо анча кучсиз. 

46. Зарба!  Робертсонинг узатмасидан сўнг Жота зарба берди, бироқ ноаниқ. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Жастин Милнерга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

43. Зарба!  Тилеманс олис масофадан дарвозани нишонга олди, Алиссон тўпни қайтаришга эришди. 

41. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Жота!  Робертсонинг ҳаволатиб узатган тўпини Жота бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:0!  

39. Зарбаа! Маненинг зарбаси рикошет орқали Шмейхелнинг қўлига келиб тушди. 

36. Мэддисоннинг бурчакдан оширган узатмаси Матип томонидан бартараф этилди. 

35. "Ливерпуль" қарши ҳужумга зтиб кетди, Кейта Манега пас берди, бироқ сенегаллик офсайдда қолгани маълум қилинди. 

34. Зарбааа!  Жастиннинг айланма зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

32. Робертсон жарима тўпини ўйинга киритди, Матип бош билан Фирмино томон пас берди, аммо бразилиялик ҳужумчи бу тўпга улгурмади. 

32. Кейта Манени қанотдан олдинга бошлади, Эванс Манени йиқитди, жарима тўпи. 

29. "Ливерпуль" кутилганидан кўра фаолроқ ўйнаяпти, "Лестер" эса аксинча. 

27. Робертсон бурчак зарбасидан тўпни ичкарига узатди. Матипнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

25. Жота ва Мане ўзаро пас ўйнашди, тўп йўқотилгач, Кейта Тилемансни йиқитиб, қоидага хилоф равишда ҳаракат қилди. 

23. Зарбааа!  Варди Барнсга қулай пас тақдим этди, унинг зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди.  

21. ГОООООООООООООЛЛ! Аниқроғи, автогол – Эванс!  Милнернинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан кейин Эванс боши билан ўз дарвоазсига гол урди. 

20. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 57% - 43%

18. Фукс Жота билан курашда гетрасини йиртиб олди, аммо шундай ўйнашда давом этса ҳам бўлади.

17. "Ливерпуль" зарбалар бўйича 5:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Улардан 3 таси аниқ.

15. Мане Фирмино билан комбинация ташкил қилиб, олдинга ўтди, аммо тўп узоқлашиб кетди.

13. Зарба!  Жотанинг ажойиб зарбасидан кейин рақиб посбони бироз қийинчиликка дуч келди. 

12. Жастин ноаниқ ўйнади, у Фофанага пас беришда адашди. Тўп майдондан чиқиб кетди.

10. Зарба! Мане узоқ масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилиб кўрди, Шмейхель ўз ўрнида! 

9. Зарбааа! Мане Жеймсни қулай пас билан таъминлади, Жонснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

8. Варди бош билан шеригига пас узатди, Жеймс Мэддисон эса тўпни қабул қилишда қийинчиликка дуч келди, акс ҳолда яхши вазият содир бўларди.

6. Жастин Фабиньога нисбатан қўполлик ишлатди. 

4. Қизиқарли ҳолат!  Тўп Матипнинг қўлига тегди, бироқ масофа яқин эди. Бош ҳакам Крис Кавана пенальти қўймади ва адолатли қарорга келди.

3. Садио Мане бурчак тўпидан амалга оширилган узатмадан кейин бош билан зарба берди. Тўп ташқи томондан тўрга тегди. Шундай бўлса-да, Каспер Шмейхель вазиятни ўз назорати остида ушлаб турганди.

2. Зарбааа! Кейтанинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди. 

1. Ўйин бошланди!

15 ноябрь куни бу ҳаётдан кўз юмган "Ливерпуль" афсонавий дарвозабони Рэй Клеменс хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. 

"Энфилд" ўйинга тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:15 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Англия чемпионати 9-турида навбатдаги ажойиб тўқнашув гувоҳига айланамиз. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика