UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

АПЛ. Нуньес майдондан четлатилган ўйинда "Ливерпуль" иккинчи турни ҳам дуранг билан тугатди Янгиликлар

АПЛ. Нуньес майдондан четлатилган ўйинда "Ливерпуль" иккинчи турни ҳам дуранг билан тугатди

Англия чемпионати 2-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ливерпуль – Кристал Пэлас 1:1

00.00, «Энфилд»

Гол: Диас 61' – Заа 32'

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Филлипс (Гомес, 63), Робертсон (Цимикас, 63), Милнер (Ҳендерсон, 63), Фабиньо, Эллиотт (Карвалью, 79), Салоҳ, Диас, Нуньес.

Кристал Пэлас – Гуаита, Клайн, Уорд, Андерсен, Гехи, Митчелл (Ричардс, 79), Эзе (Миливоевич, 79), Шлупп (Олисе, 88), Дукуре (Хьюз, 79), Айю (Эдуард, 64), Заа.

Огоҳлантиришлар: Диас (40), Андерсен (57), Уорд (68), Эдуард (89), Гуаита (90+1), Цимикас (90+3).

Четлатиш: Нуньес (57).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Баҳс якунига етди. Унда томонлар муроса кўчасини танлашди – 1:1. Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" 1-турда ҳам дуранг ўйнаганди ("Фулхэм" – 2:2).

90+3. Бу гал Цимикас сариқ карточка ишлаб олди.

90+1. Гуаита вақтни чўзгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

90+1. Хавфли вазият! Фабио Карвальюнинг зарбаси анча муваффақиятсиз чиқиб қолди.

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Эдуард ҳакам томонидан жазоланди.

88. "Кристал Пэлас"да ўзгариш: Шлупп ўрнига Олисе майдонга туширилди.

87. Зарбааа! Муҳаммад Салоҳ зарбада озгина адашди.

83. Лука Миливоевич фоль ишлатди. Константинос Цимикас стандартдан тўпни ошириб берди, ҳимоячилар уни узоқлаштиришди.

79. "Ливерпул"да алмаштириш: Эллиотт ўрнига Карвалью ўйинни давом эттиради.

79. "Кристал Пэлас"да 3 та ўзгариш: Эзе ўрнига Миливоевич, Митчелл ўрнига Ричардс, Дукуре ўрнига Хьюз майдонга тушди. 

79. Ууух! Уилфрид Заа дарвоза устунини пойлади. Унга омад келмаган бўлса, мезбонлар у кулиб боқди.

78. Жордан Ҳендерсоннинг паси жуда кучли чиқвани туфайли Луис Диас қийналди. Тўп майдонни тарк этди, меҳмонларда эркин зарба.

75. Константинос Цимикаснинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмаси шерикларига қадар етиб бормади.

70. Константинос Цимикаснинг тўп оширишини Гуаита қўлга киритди.

68. Жоэл Уорд Луис Диасга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

68. Натаниэль Клайннинг ҳаволатиб узатган пасини мерсисайдликлар ҳимоячилари бартараф қилишди.

64. "Кристал Пэлас"да алмаштириш: Айю ўрнига Эдуард ўйинга қўшилди.

63. "Ливерпул"да 3 та ўзгариш: Робертсон ўрнига Цимикас, Милнер ўрнига Ҳендерсон, Филлипис ўрнига Гомес туширилди.

61. ГОООООООООООООЛ!  Луис Диас бир нечта рақибни алдаб, қойилмақом гол урди – 1:1!

57. Андерсен спортга хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка олди. 

57. Ана холос! Провакацияга учган Дарвин Нуньес майдондан четлатилди! У Зиданга ҳавас қилган кўринади.

56. Жеймс Милнер олдинга пас узатди, аммо сергак Гуаита тўпни эгаллади.

52. Уилфрид Заа катта тезлик билан олдинга ўтганига қарамасдан, хавфли вазият ярата олмади – ҳимоячилар яхши ўйнашди.

49. Жоэл Уорд тўпни қўли билан ўйнагандай туюлди, аммо ҳакам жим.

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

44. Харви Эллиотнинг бош билан берган зарбасини Гуаита қайтаришнинг уддасидан чиқди.

43. Муҳаммад Салоҳ техник хато туфайли тўпдан айрилди. У яхши имконият ҳосил қилиши мумкин эди. 

41. Уууух! Уилфрид Заанинг бош билан берган зарбасини Алиссон қайтаришга эришди.  

40. Луис Диас Жордан Айюни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

39. Қария Жеймснинг ичкарига оширган узатмасига Гуаита эга чиқди.

35. Дарвин Нуньес пас қабул қилиб, ҳимоячини алдади ва ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.

32. ГООООООООООЛ! Уилфрид Заа дарвозанинг ўнг томонини нишонга олди. дарвозабон ожиз қолди –  0:1!

30. Муҳаммад Салоҳ ҳаммадан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Гуаита тўпни қайтарди.

27. Жеффри Шлупп тўпга эгалик қиламан деб Дарван Нуньесга нисбатан қўполлик қилди, жарима зарбаси.

24. Зарба! Виржил ван Дейк узоқ масоадан зарба йўллаб, ўз омадини синаб кўрди. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтди.

23. Қандай вазият! Муҳаммад Салоҳ жарима майдони ичида зарба берди, аммо сал аниқлик етишмади.

20. Луис Диас хавфли ҳолатни юзага келтириши мумкин эди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетиб қолди.

14. Натаниэль Филлипснинг тепган тўпи тўғри бориб Гуаитанинг қўлларига бориб тушди.

12. Митчелл тўпни ичкарига узатди, аммо "қизиллар" ҳимоя мустаҳкам эканлигини кўрсатиб, тўпни узоқлаштиришди. 

9. Дарвин Нуньеснинг зарбаси хавфли бўлди, тўп чап устун олдидан ўтиб кетди.

9. Харви Эллиот жарима майдончаси ичида дарвоза бурчагини пойлади, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ чиқишга улгурди.

6. Харви Эллиот тўпни моҳирлик билан қабул қилиб олди ва зарба йўллади, унинг зарбаси ҳимоячи томонидан тўсиб қўйилди.

5. Гуаита жароҳат олгандек туюлди, бироқ кейин ўйинни давом эттира олиши ойдинлашди.

4. Уууух! Жеймс Милнер қулай позициядан яхши имкониятни йўққа чиқарди.

2. Трент Александр-Арнолднинг узатмаси чакки чиқмади, аммо Гуаита олдинга чиқишда устаси фаранг эканлигини кўрсатди.

1. Демак, бошладик!  Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди.

- Бугунги учрашувни Пол Тирни бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Чигилёзди машқлари поёнига етди

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Юрген Клопп жамоаси ўз уйида "Арсенал" собиқ сардори Патрик Виейра қўл остидаги "Кристал Пэлас"ни қабул қилади. Мазкур баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика