UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

АПЛ. «Ливерпуль» навбатдаги уч очкосини қўлга киритди Янгиликлар

АПЛ. «Ливерпуль» навбатдаги уч очкосини қўлга киритди

Англия чемпионати 33-тури доирасида «Ливерпуль» «Астон Вилла»ни қабул қилди.

ЯНГИЛАШ

«Ливерпуль» – «Астон Вилла» 2:0

20.30, «Энфилд»

Голлар: 1:0 – 71 Мане, 2:0 - 89 Жонс

«Ливерпуль» – Алиссон, ван Дейк, Робертсон (Уильямс 90+3), Александер-Арнолд, Гомес, Фабиньо (Хендерсон, 61), Кейта (Жонс, 85), Окслейд-Чемберлен (Вейналдум, 61), Мане, Салах, Ориги (Фирмино, 60).

«Астон Вилла» – Рейна, Мингз, Тэйлор, Конса, Хоз, Дуглас Луис, Грилиш, Эль-Гази (Хота, 74), Макгинн, Трезеге (Василев, 85), Дэвис (Саматта, 74).

Огоҳлантиришлар: Робертсон (21), Макгинн (36).


Бўлди, шу паллада ўйин якунланди. "Ливерпуль" қийин ғалабани қўлга киритди ва навбатдаги муҳим уч очкога эга бўлди. 

90+3. Навбатдаги ўзгариш. Уильямс Робертсоннинг ўрнига майдонга тушди. 

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди 

89. ГОООООООЛ. Кертис Жонс учрашувда ҳаракат қилаётганига коп вақт бўлганига қарамасдан, рақиб дарвозасини ишғол этмоқда. Ҳисоб 2- 0 

86. Ҳозиргина майдонга тушган Жонс учрашувдаги илк зарбасини йўллади, бироз ноаниқ. 

84. Мезбонлар сафида навбатдаги ўзгариш: Кейта ўз ўринини Жонсга бўшатиб берди. 

83. Меҳмонлар яна битта хавфли ҳужум ташкил этишди, бироқ «Ливерпуль» ҳимоячилари тўпни майдон четига чиқариб юборишди, яна битта бурчак зарбаси. 

81. Меҳмонлар жарима зарбаси ишлаб олишди. Грилиш томонидан узатилган тўпга биринчи бўлиб мезбонлар ҳимоячиси Ван Дейк етиб келди ва хавфни бартараф этди. 

76. Фирмино. Жарима майдончанинг ёнидан аниқ ва кучли зарба йўллади, Рейна ўз ўрнида. 

74. Дин Смит учрашувдаги ҳолатни ўзгартириш мақсадида майдонга янги кучларни ташламоқда. Дэвис ва Эль-Гази майдондан олинди ва уларнинг ўрниларига Саматта ва Ёта майдонга ташланди. 

Кейта қанотдан узатма амалга оширди ва Мане битта ҳаракат билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

71. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. Мане ҳисобни очмоқда. 

68. Учрашув ҳаками жамоаларга сув ичиб олишларига имкон бермоқда. 

61.  Клоппга учрашув ёқмаган кўринади. «Ливерпуль» бош мураббийи бир йўлла учта ўзгариш амалга оширди. Майдонни Фабиньо, Ориги ва Окслейд-Чемберлен тарк этишди, уларнинг ўрниларига Хендерсон, Фирмино ва Вийналдум майдонга тушишди.

59.  Мезбонлар навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширишмоқда, ҳозирча барчаси омадсиз кечмоқда. 

56. «Ливерпуль» жамоаси иккинчи бўлимдаги илк ҳужумини амалга оширди. Қанотдан Окслейд-Чемберлен томонидан узатилган тўпни меҳмонлар дарвозабони Рейна ушлаб олишга эришди. 

53. Иккинчи бўлимда «Астон Вилла» жамоаси жуда яхши ҳаракат қилишмоқда. Бу сафар бурчакдан узатилган зарбани «Ливерпуль» ҳимоячилари қийинчилик билан қайтаришга эришди. 

52. Эль-Гази. «Астон Вилла» қарши ҳужумда рақибни жазолаши мумкин эди, лекин ҳозирча мезбонлар дарвозабони ишончи ҳаракат қилмоқда. 

51. ЗААААРБААААА. Меҳмонлар сардори Грилиш кучли зарба йўллади, Алисондан супер сейф. Бироқ ҳакам офсайд қайд этмоқда. 

Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланди 

Жамоалар танаффусга чиқиб кетишмоқда. Ҳозирча ҳисоб 0 - 0 

Ҳакам учрашувнинг биринчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берди. 

45. Яна бир жуда ҳам ноаниқ зарба. Бу сафар меҳмонлар ярим ҳимоячиси МакГинн омадини синаб кўрди. 

43. Навбатдаги бурчак зарбаси. «Ливерпуль» тайм якунида анча фаоллашди, аммо ҳозирча барча уринишлар омадсиз кечмоқда. 

40. Меҳмонлар ҳужумчиси Эль-Гази томонидан йўлланган зарбани «Ливерпуль» дарвозабони ушлаб олди. 

38.  Мезбонларнинг дарвозага йўллаган илк зарбасига 38 дақиқа керак бўлди. Салаҳ жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда.

36. Сариқ карточа. МакГинн Окслейд-Чемберленга ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. Огоҳлантиришлар бўйича ҳисоб 1 -1. 

35. Учрашувнинг 35 дақиқаси якунига етди, ҳозирча мезбонлар бир марта ҳам Рейна дарвозасига зарба йўллашмади. Бундай ҳолат Клопп жамоасида анчадан бери кузатилмаган бўлса керак.

32. ЗААААРБАААА. Меҳмонлар илк аниқ зарбани йўллашга муваффақт бўлишди, ҳозирча Алисон ўз ўрнида. 

28. «Ливерпуль» иккинчи марта бурчак зарбаси тепишга эга бўлди, лекин яна зарба ЙЎҚ! 

23. Ҳакам жамоаларга бироз томоқ ҳўллаб олишга имкон бермоқда. 

21. Ниҳоят. Учрашувда илк зарба амалга оширилди. Жаримадан узатилган зарбани меҳмонлар ҳужумчиси боши билан ноаниқ йўллади. 

20. Илк огоҳлантириш. Мезбонларнинг қанот ҳимоячиси Робертсон рақибига қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

19. Учрашувнинг 19-дақиқасига келиб мезбонлар илк бурчак зарбасига эга бўлишди. Лекин имкониятдан «Ливерпуль» фойдалана олмади 

13. Йўқ! Ҳозирча барчаси жойида Грилиш майдонга қайтмоқда. 

12. Ана холос. Меҳмонлар сардори Грилиш жароҳат олганга ўхшайди. Агар у захирага олинса, «Астон Вилла»нинг имкониятлари янада камайиб кетади. 

10. Жамоалар жуда ҳам пассив ҳаракат қилишмоқда 

4. САЛАААААААХ. Мисрлик футболчи рақиб жарима майдончасида бир неча футболчисини алдашга ҳаракат қилди, аммо ҳозирча меҳмонлар ҳимояси ўз ўрнида. 

2. Учрашувдаги илк бурчак зарбасини меҳмонлар амалга оширишди, «Ливерпуль» ҳимоячилари қийинчиликсиз ҳужумни бартараф этишди 

Учрашув бошланди 

Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда 

Сайтимизда учрашувни матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Ҳар икки жамоа учрашувдан аввал чигал ёзди машғулотларини олиб боришмоқда.

«Энфилд» учаршувда тайёр!

Ливерпуль

Садио Мане - 71', Кертис Джонс - 89'

Премьер-лига . 33-тур

05/07/2020, 20:30

0
:
2
Тугади

Астон Вилла

Стадион: Anfield, 0 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
21'  Эндрю Робертсон
60'  Дивок Ориги (Роберто Фирмино)
61'  Фабиньо (Джордан Хендерсон)
61'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Джорджиньо Вейналдум)
71'  Садио Мане
71'  Наби Кейта
85'  Наби Кейта (Кертис Джонс)
89'  Кертис Джонс
89'  Мохамед Салах
90'  Эндрю Робертсон (Неко Уильямс)
36'  Джон Макгинн
74'  Кинан Дэвис (Мбвана Саматта)
74'  Анвар Эль-Гази (Хота)
85'  Трезеге (Индиана Васильев)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика