UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Ювентус" - "Барселона" (матнли трансляция)  0 01:00ЕЧЛ. Бугунги ўйинлардан онлайн ҳисоблар  0 00:55ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:49ЕЧЛ. "Челси" ва ПСЖ рақибларига имкон қолдирмади  13 00:39Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди  0 00:25Турли таҳдидларга дуч келаётган Жордан Пикфорд тансоқчиларни ёллади   5 00:18Olamsport: UFCда узоқ кутилган реванш қачон ташкил этилиши маълум, Баҳодир Жалолов Фьюри ёки Жошуа билан бир оқшомда жанг қилиши мумкин  0 00:10ЕЧЛ. "Ювентус" - "Барселона", "Манчестер Юнайтед" - "Лейпциг" ҳамда бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  11 00:00Омар Моманидан карикатура: Месси Роналдусиз ўйнайди  1 23:55Германияда ноябрь ойидаги ўйинлар мухлисларсиз ўтади  0 23:41Тони Кроос: "Бавария"да сафардаги ғалабадан кейин зиёфат ташкил қилинарди"  5 23:29Ривалдо: "Барселона"нинг ЕЧЛ учун курашишига ишонмайман"  5 23:15Сульшер: "Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этдик. Хўш, нима учун финалга чиқишни мақсад қилмаслигимиз керак?"  4 22:54Италия Кубоги, 3-раунд. "Женоа" ўз майдонида ғалабага эришди, Шомуродов қайдномага киритилмади  12 22:40Биринчи лига. 11-тур ҳакамлари маълум  0

АПЛ. "Арсенал" "Энфилд"да ютқазиб қўйди Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" "Энфилд"да ютқазиб қўйди

Мазкур саҳифа орқали Англия чемпионати 3-тури доирасидаги "Ливерпуль" – "Арсенал" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб боришингиз мумкин.

Ливерпуль – Арсенал 3:1 

29 сентябрь, 00.00, «Энфилд»

Голлар:

0:1 – 25 Ляказетт, 1:1 – 28 Мане, 2:1 – 34 Робертсон, 3:1 – 88 Диогу Жота.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Фабиньо, Кейта (Милнер, 79), Мане (Диогу Жота, 80), Вейналдум, Салах, Фирмино (Минамино, 90).

Арсенал – Лено, Бельерин, Давид Луиз, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Джака (Себальос, 60), Эль-Ненни, Виллиан (Пепе, 68), Холдинг, Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 73).

Огоҳлантиришлар:

Мане (3), Александер-Арнолд (49), Бельерин (68), Себальос (72).

Ливерпуль

Садио Мане - 28', Эндрю Робертсон - 34', Диогу Жота - 88'

Премьер-лига . 3-тур

29/09/2020, 01:00

1
:
3
Тугади

Арсенал

Александр Ляказетт - 25'

Стадион: Anfield, 0 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
3'  Садио Мане
28'  Садио Мане
34'  Эндрю Робертсон
34'  Трент Александер-Арнолд
49'  Трент Александер-Арнолд
79'  Наби Кейта (Джеймс Милнер)
80'  Садио Мане (Диогу Жота)
88'  Диогу Жота
90'  Роберто Фирмино (Такуми Минамино)
25'  Александр Ляказетт
60'  Гранит Джака (Дани Себальос)
68'  Эктор Бельерин
68'  Виллиан (Николя Пепе)
72'  Дани Себальос
73'  Александр Ляказетт (Эдди Нкетиа)

Турнир жадвали

Учрашув якунланди. "Ливерпуль" мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. "Арсенал" мухлисларига эса сабр тилашда давом этамиз.

90+3. Себальосдан яна бир қойилмақом узатма. Обамеянг олдинга ўтди ва қулайроқ вазиятда турган Нкетиага тўп узатди. Аммо Нкетиа... Обамеянг жамоадошининг ҳаракатидан норози.

90+1. Ўзгариш: Фирминонинг ўрнига ўйинни япониялик Минамино давом эттиради.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Гол! Ниҳоят, Диегу Жота ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Португалиялик форвард Луизнинг "узатма"сидан кейин дарвозани ишғол қилди - 3:1.

86. Фирмино Жотани ажойиб вазиятга чиқарган эди. Аммо вазиятга Салоҳ ҳам қўшилди ва тўп меҳмонларга ўтиб кетди.

84. Жота дарвозабон билан бирга-бир вазиятда ўткир бурчакдан гол ура олмади.

82. Диегу Жотанинг зарбаси ноаниқ.

80. "Ливерпуль" таркибида ўзгаришлар: Мане ва Кейта ўрнига Жота ҳамда Милнер ўйинга тушди.

78. Лондонлик футболчилар ўйинда илк бор тўпни бурчакдан ўйинга киритишади.

"Ливерпуль"дан ажйоиб ҳужум. Фирминонинг зарбасидан кейин тўпни бурчакдан ўйинга киритиш имконияти пайдо бўлди.

76. Себальосдан яна бир ажойиб узатма. Аммо Алиссон Нкетиадан чаққонроқ чиқди ва тўпни файтарди.

74. "Арсенал"да навбатдаги ўзгариш: Ляказетт ўрнига Нкетиа майдонга чиқди.

72. Манени қўполлик билан тўхтатган Себальосга сариқ карточка кўрсатилди. "Ливерпуль"да қулай имконият пайдо бўлди.

70. Жарима майдони ичида "Арсенал"нинг 2 ўйинчисини алдаган Мане тўпни дарвозага тепди, Лено ўз ўрнида.

Ўзгариш: Виллиан ўрнида ўйинни Пепе давом эттиради.

68. Майдон марказида Манени қўполлик билан тўхтатиб қолган Бельерин "сариқ" ишлаб олди.

64. Фирминонинг узатмасидан кейин Мане дарвозани ишғол қилолмади.

63. Эх! Ляказетт яна бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.  Ҳозиргина майдонга тушган Себальос франциялик ҳужумчини ажойиб вазиятга чиқарган эди.

62. Виржил ван Дейк томонидан узоқ масофадан берилган хавфли зарбани Лено қийинчилик билан қайтарди.

60. Ўзгариш: Гранит Жака ўрнида Дани Себальос ҳаракат қилади.

59. Ухххх! Александр Ляказетт бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

58. Виллиан Фабиньо билан тўқнашувдан кейин майдонда ётибди. "Ливерпуль"нинг бразилиялик футболчиси ҳамюртининг оёғини босиб олди.

54. Ўйин сокин руҳда давом этмоқда. Тўп марказда айланиб юрибди. ТУРНИР ЖАДВАЛИ

47. "Ливерпуль" қарши ҳужум ташкил қилди. Мане зарба беришда адашди.

46, Иккинчи бўлимни мезбонлар бошлаб беришди.

Ўйиннинг биринчи тайми якунланди - 2:1. Танаффус!

45+1. Тўп назоратидаги устунлик мезбонларда: 70 % - 30 %. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Арсенал" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ, Мэйтленд-Найлз жарима майдони ичида Давид Луиз амалга оширган узатмани ўзига бўйсундира билмади.

38. "Ливерпуль"нинг навбатдаги хавфли ҳужумини Виллиан бартараф қилди.

34. Гоооол! Робертсон айбини тузатди. Арнолднинг узатмасидан кейин тўп жарима майдони ичида бўш турган Эндрюга келиб тушди. Хулласи, 2:1!

32. Лено Наби Кейта томонидан йўлланган зарбани қийинчилик билан бартараф қилди.

27. Уххх! Яна бир гол. Слоҳнинг зарбасини Лено бартараф қилди, аммо тўп Манега келиб тушди. Сенегаллик футболчи бўш қолган дарвозага тўп киритишда қийналмади - 1:1.

25. Гоооол! "Арсенал" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Мэйтленд-Найлз тўпни жарима майдонига узатди. Эндрю Робертсоннинг хатосидан кейин тўп Ляказеттга келиб тушди. Француз эса дарвозани ишғол қилди - 0:1.

24. Яна бир зарба. Кейта етказиб берган тўпни Вейналдум Лено турган нуқтага йўллади.

21. Хавли вазият! Робертсон тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Луиз тўпни қайтариб юборди. Иккинчи темпда Александер-Арнолд зарба йўллади. Англия терма жамоаси ҳимоячиси тепган тўп Бельеринга рикошет ҳосил қилиб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

19. Тўп назорати Мерсисайд клуби томонга ўтиб кетди.

15. Хавфли вазият! Трент жарима майдони ичига тўп узатди. У ерда ҳимоячилар томонидан бўш қолдирилган Мане зарба берди. Лено тўпни қийинчилик билан қатариб юборди.

12. Александер-Арнолд жарима майдони ичидага ван Дейкка тўп узатди. Нидерландиялик ҳимоячи Фирминога боши билан пас берди. Мазкур эпизодда Давид Луиз яхши ўйнади, ьурчак зарбаси.

11. "Ливерпуль"да стандарт. Чап қанотдан олдинга ўтган Робертсон корнер ишлади.

9. Баҳс сокин руҳда давом этмоқда. Ҳамон дарвозалар томон берилган зарба кўрганимиз йўқ.

3. Ўйинда биринчи бўлиб Садьо Мане огоҳлантирилди. Сенегаллик футболчи меҳмонлар ҳимоячиси Тирнининг юзига уриб юборган эди.

1. Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга "Арсенал" ўйинчилари киритиб беришди.

- Учрашув бошланишига оз фурсат қолди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+5   
29 сен 01:55:54
Otabek live
arsenalchilarni kamsitmagan holda, fanatdoshlarga g`alaba muborak bo`lsin. chempionlikka hujum qilishda davom etaylik. olg`a LIVERPOOL. #YNWA
+4   
28 сен 23:33:04
Emireyts
Arsenal olg'a g'alaba sari kamida durang kutib qolaman.
+3   
29 сен 03:27:30
G'afur Tursunov
Liverpulning ashaddiy muxlisiman. Yaxshi o‘yin bo‘ldi. Lekin Arsenal muxlislari xursand bo‘lsa arziydi. Sababi Arsenal endi yaxshi murabbiyga yolchidi. To‘g‘ri, 1-2 ta kuchli raqiblarga yutqizishi mumkin, lekin jamoa endi shakllanayapti. Arteta yosh, iqtidorli buni isbotlab bo‘ldi. O‘zi xohlagan jamoani yetishtira olsa, eng kamida Arsenal yana grandlar qatoriga qo‘shiladi.
+3   
29 сен 01:31:37
Akmal
Арсенал 14 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jonga tegdi Arsenalni havaskor dabba õyinchilari, kuni shu Belerin, Tirni, Nayls, Holdinglarga qoldimi. Zaxira ham dabdala: Villok, Nkitia, Nelson... Bu tarkib bn qaergacha boradi.
Menimcha Arteta shu o'yinchilar bilan ham juda yomon ta'surot qoldirayotgani yo'q
+3   
29 сен 00:45:16
G'afur Tursunov
Mentalist.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хайрулла Хамидов зайбал қилди, Артетанинг услуби, Моуринонинг услуби. Кеча Гвардиоланинг услубини кўрдик қанақалигини. Илтимос, шахсга сиғинмай ўйинни шархлагин...
Hamma sharhlovchida o‘z uslubi borda. Lekin Xayrulla Hamidov futbol sharhlab yurganida -ancha munchasi bog‘chaga ham bormagan bo‘lsa kerak.
+3   
28 сен 23:28:54
Закиров
Ливероол Омад. Бу йил хам чемпонлик насиб килсин
+2   
29 сен 09:19:12
Arabesco
Yutqazib qoymadi, maglub boldi
+2   
29 сен 06:50:43
Баходиржон 1912
Додамдан колган Ливерпуль олга чемпионлик сари олга.
+2   
29 сен 04:07:08
Erik1717
Sarlavhani qarela.anigidiyu leverdi galabasi
+2   
29 сен 02:07:07
шухратбек88
Бугун Ливерпул барибир Арсеналдан устун эди. Омад Ливерпул томонда булди. Кискаси Ливерпул супер даража.Робертсонни тасодифий хатоси булмаганда Арсенал гол урмаслиги хам мумкин эди. ,Диего Жота хам яхши киришиб кетди. YNWA !!!
+2   
29 сен 02:05:36
AdhamLFC
yutqazib qo'ymadi. har doimgidek yutqazdi
+2   
29 сен 02:03:27
Абдулазиз Анвар
хамма мухлисларни 2-кундан кейин мана шу стадионда манашу уйинни 2-қисми булади утказиб юборманглар утган йили хам шу стадионда 1/8 финалда туқнашганди ва уйин 5-5 хисоби билан тугаб пенальтилар сериясида Ливерпуль ютганди
+2   
29 сен 02:01:16
Mexa vlogs
Ajoyib o'yin tomosha qildik, Liverpul g'alaba qozondi.
+2   
29 сен 02:00:07
Tohirjon_ars
Bugun Liverpul yaxshiroq o'ynadi. Muhlislarini g'alaba bilan tabriklayman. Arsenalga keyingi turlarda omad tilayman, zora shu mag'lubiyatdan keyin tuzukroq transfer qilsa. Kronke out!!
+2   
29 сен 01:52:33
Otabek live
this is anfield
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика