

Трансфер ойнаси 1 сентябргача очиқ бўлади.
Ўтган йилги трансфер ойнасида АПЛ клублари 335 млн. фунт (476 млн. евро) ишлатган эди. Раҳим Стерлингнинг "Ливерпуль"дан "Манчестер Сити"га ўтиши бу ёзги ойнанинг энг қиммат трансфери сифатида сақланиб турибди (44 млн. фунт). Ушбу трансфер мавсумида "Манчестер Юнайтед" энг кўп харажат қилган клубдир (83 млн. фунт).



