АПЛ клуби Нойерни нишонга олди

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер фаолиятида илк бор хорижий клубга ўтиши мумкин.

Мюнхенликларнинг 40 ёшли сардори муддати тугаётган шартномани узайтириш-узайтирмаслигини ҳали ҳал қилмаган, фахрийнинг фаолиятини якунлаш режалари ҳам ноаниқ қолмоқда.

Англиянинг "Брайтон" клуби Нойерни жиддий нишонга олди. Манбага кўра, "чайкалар" бош мураббийи Фабиан Хюртселернинг шахсан ўзи трансферни талаб қилмоқда - у ўз жамоасида юлдуз ватандошини кўришни истайди.

Мануэль Нойер 2011 йилдан бери "Бавария" сафида ўйнамоқда. Маълумотларга кўра, меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокаралар жорий ойда ўтказилиши керак.


Манба: Futbol de Inglaterra