UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1

АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Эвертон"ни минимал ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Эвертон"ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Англия Премьер-лигаси 27-тури доирасидаги учрашувида меҳмонлар ғалаба қозонишди.

"Эвертон" – "Манчестер Сити" 0:1

Голлар: Фил Фоден 82'

"Эвертон": 1. Джордан Пикфорд, 23. Шеймус Коулмэн, 4. Мэйсон Холгейт, 5. Майкл Кин, 2. Джонджо Кенни, 16. Абдулай Дукуре, 6. Аллан Маркес Лоурейро, 30. Донни ван де Бек (36. Деле Алли 71'), 17. Алекс Ивоби (34. Анвар Эль-Гази 88'), 7. Ришарлисон, 24. Энтони Гордон (11. Демарай Грей 77').

Захира: 15  Асмир Бегович, 3. Натан Паттерсон, 19. Виталий Миколенко, 32. Джарред Брантуэйт, 14. Андрос Таунсенд, 33. Саломон Рондон.

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 5. Джон Стоунз, 3. Рубен Диаш, 14. Эмерик Ляпорт, 27. Жуан Канселу, 17. Кевин Де Брюйне, 16. Родриго Эрнандес, 8. Илкай Гюндоган (26. Рияд Марез 77'), 47. Фил Фоден, 20. Бернарду Силва, 7. Рахим Стерлинг (9. Габриэль Жезус 77')

Захира: 84  Cieran Slicker, 2. Кайл Уокер, 6. Натан Аке, 11. Александр Зинченко, 10. Джек Грилиш, 25. Фернандиньо, 33. Скотт Карсон.

Огоҳлантиришлар: Донни ван де Бек 27', Аллан Маркес Лоурейро 57', Эдерсон Мораес 87', Фил Фоден 89', Деле Алли 90+6'

Эвертон

Премьер-лига . 27-тур

26/02/2022, 22:30

1
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Фил Фоден - 82'

Стадион: Goodison Park, 39032 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
27'  Донни ван де Бек
57'  Аллан Маркес Лоурейро
71'  Донни ван де Бек (Деле Алли)
77'  Энтони Гордон (Демарай Грей)
88'  Алекс Ивоби (Анвар Эль-Гази)
90'  Деле Алли
77'  Илкай Гюндоган (Рияд Марез)
77'  Рахим Стерлинг (Габриэль Жезус)
82'  Фил Фоден
87'  Эдерсон Мораес
89'  Фил Фоден


90+8. Учрашув якунланди!

90+6. Бразилиялик дарвозабон Эдерсонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

90+6. Деле Алли Эдерсонга нисбатан қўпол ўйнади.

90+3. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари асабий кечмоқда. "Эвертон" ҳужумлар уюштириб, дарвозага тўп киритиш йўлларини изламоқда.

90. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. ВАРнинг қарорига кўра, ушбу вазиятда пенальти йўқ.

85. "Ман Сити" жарима майдончаси ичида Родриго Эрнандесга тўп тегди. ВАР орқали бу ҳолат эҳтимолий пенальти сифатида кўриб чиқилмоқда. 

Бернарду тўнг чап қанотдан узатди, Кин уни қайтараман деб хатога йўл қўйди, Фоден эса ўзига келиб тушган тўпни дарвозага йўллади ва гол урди!

82. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Фил Фоден ҳисобни очди!

77. Жамоалар захирада ўтирган футболчиларига мурожаат қилишмоқда. Майдонга янги кучлар туширилди.

70. Де Брюйне ўнг қанотдан тўпни узатди, бироқ Фоден дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади.

68. ЗАРБА! Де Брюйне ўзи учун зарба бериш учун тўпни тўғрилаб дарвозани нишонга олди, Пикфорд қайтарди. Қайтган тўпга эса Бернарду Силва зарба берди, унинг зарбасини ҳам Пикфорд қайтарди! Даҳшат!

65. Стоунз дарвоза томон кучли зарба йўллади, Пикфорд эса ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.

56. Фоден жарима майдончаси ичидан дарвоза томон зарба берди, Пикфорд қайтарди. Ҳужум иккинчи темпда яна давом этди, Канселу ҳам жарима майдончаси ичига кириб зарба берди, бу сафар ҳам Жордан жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

52. Иккинчи бўлим анчагина фаол бошланди.

49. Ришарлисон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум қилинди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Энтони Гордон жарима зарбасидан дарвоза томон кучли зарба берди, аммо  тўп бирозгина ноаниқ кетди.

38. "Ман Сити" бир неча марта ҳужум қилишга урунмоқда, аммо ван де Бек ҳужумларни қайтармоқда.  

34. Ришарлисон дарвоза томон ажойиб зарба берди, Эдерсон тўпни ушлаб олди.

31. Кенни жарима майдончаси ичига кириб келиб дарвозага зарба берди, тўп эса бироз ноаниқ кетди.

27. Аллан "Манчестер Сити" жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришига ижозат берди, Алланнинг шериклари эса ҳакамдан пенальти сўраб эътироз билдиришди. Натижада ван де Бекка сариқ карточка кўрсатилди.

25. Биринчи бўлимнинг ярмидан кўпроғи ўтиб бўлди. Ўйин темпи юқори эмас.

19. Фоден жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдончаси томон узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

11. Гюндоган чапдан жарима майдончаси томон тўпни узатди, "Эвертон" ҳимоячилари вазиятни бартараф этишди.

7. "Эвертон" прессинг қўллаб тўпни олиб қўйди ва тезда ҳужумга ўтди. Жамоанинг бугунги тактикаси асосан қарши ҳужумлар билан боғлиққа ўхшаяпти.

4. Ўйиннинг илк дақиқалари меҳмонлар босими остида кечмоқда.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика