АПЛ. Эден Азар дубль қайд этган ўйинда “Челси” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

13 фев 2018, 07:00
АПЛнинг 27-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “Челси” ўз майдонида “Вест Бромвич”ни қабул қилди. Беллашув 3:0 ҳисобидаги мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голлардан иккитаси Эден Азар ҳисобига ёзилган бўлса, яна битта гол Виктор Мозес томонидан киритилди. Шу тариқа Конте шогирдлари 2 та мағлубиятли cерияга якун ясаб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia