АПЛ. “Челси”нинг 2 футболчиси "Тоттенхэм”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Eldor Akmurzayev
3 фев 2021, 21:40
АПЛ 22-туридан ўрин олган марказий баҳс эртага “Тоттенхэм” – “Челси” ўртасида бўлиб ўтади.

“Бугун машғулотларда бизда 2 муаммо юзага келди. Зума ва Хаверцда енгил жароҳатлар бор, ҳозир улар тиббий кўрикдан ўтмоқда. Уларнинг "Тоттенхэм”га қарши баҳсдаги иштироки сўроқ остида, қолган футболчилар эса ўйнашга тайёр”, дейди жамоа устози Томас Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Лондон дербиси Тошкент вақти билан 5 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›