UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  0 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  1 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  8 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  51 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5

АПЛ. "Челси"дан йирик ғалаба ёхуд кейинги тур "аристократлар" учун чемпионлик ўйинига айланди Янгиликлар

АПЛ. "Челси"дан йирик ғалаба ёхуд кейинги тур "аристократлар" учун чемпионлик ўйинига айланди

Теглар :  АПЛЧелси
Англия премьер лигасининг 36-турида "Челси" жамоаси "Мидлсбро" билан тўқнаш келди.


"Стэмфорд Бриж"да кечган ўйинда "Челси" рақибига умуман имкон қолдирмади ва Гьюзан қўриқлаган дарвозани уч маротаба ишғол этишни уддасидан чиқди.

Дастлаб Диего Коста Гьюзанни ранжитди. Кейинчалик эса Аспиликуэтанинг тўп узатмасидан сўнг Маркос Алонсо рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди.

Танаффусдан кейин Неманья Матич таблодаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Антонио Конте бошчилигидаги "Челси" жамоаси чемпионат якунига уч тур қолганида иккинчи поғонада бораётган "Тоттенхэм"дан 7 очкога узиб кетди ва чемпионлик масаласини кейинги турда ҳал этиш имкониятига эга бўлди.

Кейинги турда "Челси" "Вест Бромвич" жамоасига сафар қилади. Агарда ўша ўйинда "аристократлар" ғалаба нашидасини суришса ёки "Тоттенхэм" очко йўқотса, унда "Челси" муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал этади.

АПЛ, 36-тур. Турнир жадвали.

Челси – Мидлсбро 3:0

«Стэмфорд Бридж»

Голлар
: 1:0 – 23 Диего Коста, 2:0 – 34 Алонсо, 3:0 – 65 Матич.

Челси
– Куртуа, Давид Луиз (Терри, 84), Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 81), Фабрегас, Азар (Виллиан, 72), Диего Коста.

Мидлсбро
– Гьюзан, Чемберс, Френд, Фабио, Гибсон, Форшоу (Лидбиттер, 56), Клейтон, Траоре (Бэмфорд, 57), де Рон, Даунинг, Негредо (Жестед, 83).

Огоҳлантириш
: Фабио (60).



* Антонио Конте учун АПЛ муаммога айланмади...

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика