UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  1 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  15 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8

АПЛ. "Челси" – "Тоттенхэм" ва турнинг бошқа учрашувлари учун превью Янгиликлар

АПЛ. "Челси" – "Тоттенхэм" ва турнинг бошқа учрашувлари учун превью

Теглар :  Превью АПЛ
Англия чемпионати 10-турига оид муҳим маълумотлар билан танишинг.

Ўтган тур хусусида 

Шундай қилиб, 9-турдан сўнг бизда янги етакчи бор. Жозе Моуринью шунга монанд ўйиндан кейинги матбуот анжуманига табассум билан кириб келди. Португалиялик мутахассис журналистларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинда "Тоттенхэм"нинг тўпга эгалик қилиш борасидаги кўрсаткичи бўйича берган саволларига кинояли тарзда жавоб берди. 

"Улар тўпни ўзлари билан Манчестерга олиб кетишлари мумкин. Мен эса ўзим учун уч очкони оламан", – бу иқтибос шубҳасиз, Премьер-лига олтин фондига йўл олади!

Пеп Гвардиола жамоаси "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан кейин етакчи дуэтдан қўрқинчли масофада жойлашди. Сўнгги йиллардаги ютуқларга асосланиб, айнан "Ливерпуь" асосий рақиб сифатида қабул қилинмоқда.

Клопп жамоаси барча муаммоларга қарамай, "Лестер"ни хотиржамлик билан енгди. "Тулкилар" олдида яна ўз тақдирларини белгилаш ҳақидаги абадий савол пайдо бўлди – "биз киммиз ва қаерга кетяпмиз?"  Ўтган мавсумни эслатиб юборадиган бундай мағлубиятлар мақсадларга зарар етказмоқда. Умуман олганда, танқидларга хос вазият эмас, чунки олдинда ҳали 29 та учрашув бор ва "Лестер" етакчи гуруҳдан узоқлашиб кетмади. 

"Челси" ишончли ҳаракати орқали етакчилар қаторида боряпти. "Астон Вилла", "Эвертон", "Саутгемптон" ва бошқалар очко улашаётган бир пайтда Лэмпард жамоаси рақибларини бирин-кетин ва шафқатсизларча мағлуб этиб келмоқда. "Кўклар"ни олдинда "Тоттенхэм" билан уй учрашуви кутмоқда.

"Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди, аммо ҳайрон қолдирмади. Худди шу нарсани "Арсенал" хусусида ҳам айтиш мумкин, гарчи жамоа "Лидс"га қарши ўйиннинг кўп қисмида битта кам бўлиб ўйнаган бўлса ҳам. 

 "Вест Хэм" ҳавас қиларли қатъият билан очко тўплашда давом этмоқда. "Болғачилар" аллақачон саккизинчи ўринга жойлашишган. Топ-4 билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил этяпти. Бундан ташқари, 9-турда "Бёрнли" ва "Брайтон"нинг биринчи ғалабаларига эришганликларини алоҳида қайд этиш жоиз.

Турнинг асосий интригалари

Мухлислар стадионларга қайтишмоқда

Ушбу янгилик кейинги тур билан бевосита боғлиқ бўлса ҳам, уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Декабр ойи бошидан Буюк Британиянинг карантин чекловлари бекор қилина бошлайди. Очиқ осмон остидаги тадбирларда икки мингтадан тўрт мингтагача одамлар иштирокига рухсат берилади. Мамлакат чеклов бўйича учта даражага бўлинади. Биринчи даражадаги минтақаларда тўрт минггача одам стадионларга қабул қилинади. Иккинчи даражада икки минггача, учинчисида одамларни ареналарга киритиш тақиқланади.

Шундай қилиб, бир қарашда ушбу ёқимли янгилик аслида ўзига хос нюансларга эга бўлиб чиқди. Манчестер учинчи минтақага киритилган. "Манчестер Юнайтед" худди шу сабаб туфайли Чемпионлар Лигаси ўйинига мухлисларни кирита олмайди. Лондон иккинчи ҳудудга киради. Бу шуни англатадики, "Арсенал"нинг Европа Лигаси доирасидаги "Рапид"га қарши ўйинига 2000 нафар мухлис ташриф буюриши мумкин.

"Тоттенхэм" зафарли одимлашда давом этади(ми)?

Тепага чиқиш бошқа, уни ушлаб қолиш бошқа. Ушбу оддий ибора "шпорлар"га нисбатан ҳар қачонгидан кўра кўпроқ мос келади. "Манчестер Сити"ни мағлуб этишни удаллашди, аммо дам олишга фурсат йўқ. Олдиндаги ҳар бир учрашув очко йўқотишини ваъда қилади.

"Тоттенхэм"ни хурсанд қиладиган бир жиҳат мавжуд. Бу – кейинги турлардаги рақиблар фақат Лондон жамоалари эканлиги. Англия ўз-ўзидан кичик бир мамлакат бўлиб, сиз узоққа боришингиз шарт эмас.

Бундан ташқари, ҳали олдинда барибир амалдаги чемпион майдонига сафар уюуштирилар экан. Сизнингча, "Тоттенхэм" қачон нисбатан осонроқ рақиблар билан тўқнаш келади? Аниқ, яқин орада эмас!  Чунки кейинчалик "Лестер" билан, ва "Боксинг дэй"да "Вулверхэмптон" билан баҳс кутмоқда. Шуни унутмайликки, "шпорлар"да ҳали Европа Лигасида учрашувлар бор. Қўшимчасига Лига Кубоги доирасидаги "Сток Сити"га қарши ўйин "тулкилар" ва "бўрилар" билан учрашувлар оралиғида жойлашган. Яқинда "Вест Хэм" худди шундай шафқатсиз тақвимдан шараф билан чиқиб кетди. Моуринью шогирдлари нималарга қодирлигини тез орада билиб оламиз.

Аутсайдерларда "ҳаёт аломатлари" сезиляпти

Жадвал юқори қисмида ҳам, ўртада ҳам зичлик сақланиб қолмоқда. Аммо пастки поғонадагилар билан орадаги фарқ тобора ўсиб бормоқда. Мавсумнинг сезиларли қисми якунланди ва бир қатор жамоалар ҳанузгача ўзларини ўнглаб олишга қийналмоқдалар. Уларнинг ичидан "Брайтон" ниҳоят миқдорни сифатга айлантирди.

Қолган жамоалар очколарни ололмадилар, аммо уларнинг ҳеч бири осонлик билан бўш келмади. "Вест Бромвич" "Манчестер Юнайтед"га минимал даражада ютқазди (0:1), "Фулхэм" "Эвертон" билан ўйинда охиригача интригани сақлаб қолди (2:3), "Шеффилд Юнайтед" "Вест Хэм"га қарши буҳсда нурсиз дурангни сақлаб қололмади (0:1).

Ва энг муҳими, "Бёрнли" ниҳоят уйғонди ва мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Умуман олганда, ҳеч ким бир қатор клубларнинг мавсумнинг ярмини ўйнамасдан туриб йўқ бўлиб кетишини истамайди. АПЛ "уйғонган" аутсайдерлардан фақат ва фақат фойда кўради. Шундай экан, умид қиламизки, жадвалнинг пастки қисмидаги ҳар бир жамоа ҳали бизни хурсанд қилишда ва ажаблантиришда давом этади.

"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" учун муҳим ўйинлар

Агар МЮда Бруну Фернандешдек даҳоси бўлмаганида, ким билади ҳозир қайси ўринда борарди. "Арсенал"да бундай нажоткор йўқ, чунки Пьер-Эмерик Обамеянг олдингидек самарали эмас.

Ушбу икки жамоа яқинлашиб келаётган тур бу мавсумда ўзидан яхши таассурот қолдираётган клубларга рақиб бўлишади. Булар – "Саутгемптон" ва "Вулверхэмптон".

"Саутгемптон" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилса, "бўрилар" "Арсенал" меҳмони бўладилар.

Тур сўнгида барча тўртта клуб қайси позицияларни эгаллашини кўриш қизиқ бўлади. Сульшер ва Артетанинг жамоалари энг яхши 6 лик сари қадам ташлашга тайёрми? Ёки улар ўзларининг амбицияларига мос келмасликдан азият чекиб, орқада юраверадими? Норвегиялик ва испаниялик учун ҳар бир тур синов ҳисобланади. Ва келаётган ўйин ҳам истисно эмас. 

"Брайтон" – "Ливерпуль" (28.11 17:30)

"Брайтон"нинг "Ливерпуль" билан учрашувлари очиғини айтганда, унчалик "ўхшамайди". Уч йил олдин Премьер-лигага қадам қўйган "Брайтон" "мерсисайдликлар" билан барча учрашувларни бой берганди. Чемпион жуда кўп йўқотишларга қарамай, "Лестер" билан ҳеч қандай муаммо сезмади. Бундан ташқари, Клопп асосий таркиб футболчиларига ҳафта давомида танаффус берди. "Аталанта"га қарши ўйин бошида майдонда етакчилардан фақат Алиссон, Матип, Мане ва Салоҳ пайдо бўлишди. Фабиньо, Жота, Фирмино ва Робертсон захирадан майдонга тушишди.

Клопп таркибда етарлича муаммоларга дуч келмоқда, чунки Александер-Арнольд, Окслейд-Чемберлен, Тиаго ва Шакирининг иштироки сўроқ остида. Аммо амалиёт шуни кўрсатадики, "Ливерпуль" уларсиз ҳам яхши ўйнай олади.

Салбий статистикадан ташқари, "Брайтон" таркибида бир нечта муаммолар мавжуд. Тарик Лэмпти сўнгги турда майдондан четлатилди, Адам Лаллана думғаза соҳасида ноқулайлик ҳис қилди, Леандро Троссард ва Дэви Проппернинг иштироки шубҳа остида.

"Манчестер Сити" – "Бёрнли" (28.11 20:00)

"Манчестер Сити" сўнгги турда ғалабадан илҳомланган рақиб билан тўқнаш келади. "Шаҳарликлар"нинг қувониш учун ўзига хос сабаблари бор – ҳафта ўрталарида улар тўрт турдан сўнг Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига йўл олдилар.

"Манчестер Сити"да жароҳатланганлар деярли йўқ. Фақатгина Натан Аке бундан мустасно. Фернандиньо, Агуэро ва бутун жамоа ўйинга тайёр. Де Брюйне ва Уокер ҳам бошқалардан-да ўйинга шай ҳолатда, чунки иккиси ҳам "Олимпиакос" билан учрашувга учишмаган.

Шон Дайчда жиддий муаммо бор – асосий дарвозабон Ник Поуп "Кристал Пэлас" билан ўйинда орттириб олган жароҳатидан тикланишга улгурмади.

"Шаҳарликлар" шу пайтгача "Бёрнли"ни ҳавас қиладиган барқарорлик билан мағлуб этиб келишади. Шон Дайч шогирдари сўнгги 10 та ўйинда бир мартагина "Манчестер Сити" билан дуранг ўйганан. Қолгани – мағлубият, баъзан шафқатсиз, уч ёки ундан ортиқ гол фарқи билан. Бу сафар ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берса, ажабланманг.

"Саутгемптон " – "Манчестер Юнайтед" (29.11 19:00)

Сульшер "Истанбул"га қарши ғалабали ўйинда Линделёф ва Уан-Биссакани ўйиндан мажбуран олишга мажбур бўлди. Норвегиялик мураббий учрашувдан кейин иккала футболчи ўзларини ноқулай сезишгани туфайли уларни сақлашга қарор қилганини айтди. Поль Погбанинг майдонга тушиши шубҳа остида турибди. Аммо замонавий МЮ учун буларнинг ҳеч бири муҳим эмас. "Қизил иблислар" учун 35 учрашувда гол+пас тизимида 34 очко тўплаган Бруну Фернандеш таркибда бўлса бас.

"Саутгемптон" ҳар қачонгидан кучлироқ. Жамоа ҳақли равишда жадвалнинг юқори поғонасида бормоқда, буни МЮ ҳозирча фақат орзу қилиши мумкин. Сўнгги йилларда "манкунианлар"да "авлиёлар" устидан қозонилган ғалабалар сони кескин камайди: бешта ўйиндан – атиги битта. Амалдаги "Саутгемптон" яна мағлубиятга учрамасликка қодир.

"Челси" – "Тоттенхэм" (29.11 21:30)

Топ ўйин!  Фрэнк Лэмпард ва Жозе Моуринью бошқариб бораётган клублар тўқнашувига ҳар доим ҳам гувоҳ бўлмаймиз. Жадвал юқорисига чиқиш икки мураббийга ҳам осон бўлгани йўқ. Лэмпард ўтган мавсумда трансферлар чекловига дуч келган бўлса, Моуринью мавсум давом этаётган пайтда келди ва лондонликларни еврокубоклар сари кетаклади. 

Ҳар икки клуб евроаренада муваффақиятли ўйнаб, плей-оффга чиқишди (бири ЕЧЛ, бири ЕЛда).  

Бу ўйин шуниси билан қизиқки, "Челси" "Тоттенхэм"ни қувиб ўтиш учун ғалаба қозонишга интилади, меҳмонлар эса бунга осонликча кўнишмайди. Хуллас, даҳшатли баҳс гувоҳига айланамиз, ишонаверинг.

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги учрашувлар ўтказилади:

28.11 01:00 "Кристал Пэлас" – "Ньюкасл"  

28.11 22:30 "Эвертон" – "Лидс" 

29.11 01:00 "Вест Бромвич" – "Шеффилд Юнайтед"

30.11 00:15 "Арсенал" – "Вулверхэмптон"

30.11 22:30 "Лестер" – "Фулхэм"

01.12 01:00 "Вест Хэм" – "Астон Вилла"


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика